ТИҚХММИда хорижий университетлар билан онлайн тизимида “CONMECHYDRO-2020” халқаро анжуман ўтказилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Сув ресурсларини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 09.10.19й. ПҚ-4486-сонли қарорига ҳамда “2020 йил – илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” давлат дастурига мувофиқ Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида онлайн тизимида, дунёнинг энг кучли 400 та олий ўқув юртлари таркибидаги Буюк Пётр номидаги Санкт Петербург политехника университети, Қозоғистон-Германия Университети, Гидропроект АЖ таъсисчилигида "Construction Mechanics, Hydraulics and Water Resources Engineering (CONMECHYDRO-2020)” номли Халқаро илмий конференция бугун, 2020 йил 23 апрель куни Тошкент вақти билан соат 10.00 да онлайн тарзда ўз ишини бошлади.

Сув ресурсларидан унумли фойдаланиш, гидроэнергетика, қишлоқ ва сув хўжалигини иқлим ўзгариши шароитига мослаштириш, соҳадаги мавжуд муаммолар ечимини аниқлаш бўйича илмий изланишларни ривожлантириш ва юқори малакали, рақобатбардош мутахассисларни тайёрлашда хорижнинг нуфузли университетлари билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш конференциянинг асосий мақсади ҳисобланади.

Конференцияда АҚШ, Франция, Германия, Канада, Эрон, Хитой, Жанубий Корея ,Россия,Қозоғистон,Тоджикистон,Афғонистон,Қирғизистон каби давлатлардан 500 дан ортиқ соҳа мутахасислари, олимлар муаллифлар онлайн тарзда иштирок этишмоқда. Бугунги пандемия шароитини инобатга олиб, барча таъсисчилар келишган ҳолда конференцияни онлайн тарзда ўтказишаётганлиги алоҳида эътиборга моликдир. Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти раҳбарияти хорижий университетлар ва ташкилотлардан қатнашаётган олимлар, профессор-ўқитувчилар, илмий изланувчилар ва мутахассислар учун барча шароитларни ташкиллаштирган.

Ташкилотчиларнинг табрик сўзлари, қабул қилинган мақолалар рўйхати ва тўлиқ матни, мақолаларнинг презентациялари конференция сайтида батафсил ёритилмоқда. Мақолалар бўйича саволлар электрон почтага, инглиз тилида юборилмоқда. Барча иштирокчилар ўзаро савол – жавоблар билан фикр алмашишлари мумкин. Ташкилий қўмита битта умумий почтада ишларни мониторинг қилмоқда.

Муаллифлар ва барча қизиқувчилар учун:

Конференция сайти: http://conmechydro.spbstu.ru/

Ташкилотчиларнинг табрик сўзлари:

http://conmechydro.spbstu.ru/userfiles/files/pdf/rectors_greeting.pdf -ТИҚХММИ

http://conmechydro.spbstu.ru/userfiles/files/pdf/dku_greeting.pdf - КНУ

http://conmechydro.spbstu.ru/userfiles/files/pdf/hidroproject_greeting.pdf - Гидропроект

Мақолалар рўйхати:

https://drive.google.com/open?id=1PTUBZuu-5Adi4SdWNOAuRyfzjDk2nCaf

Мақолаларнинг тўлиқ матни: https://drive.google.com/open?id=18sSBVjXCQcyBNaSJ9t0G5NIGgE3CMpH

Мақолаларнинг презентациялари:

https://drive.google.com/open?id=1awUjJKrnMNPALO-i-ohY0IsQM7ihiUKo

Маълумотлар билан конференциянинг фаолияти давомида танишиш мумкин.

Мурожаатлар учун электрон манзил: conmechydro_2020@mail.ru

Муҳокамадан ўтган илмий мақолалар SCOPUS, WEB OF SCIENCE халқаро базалар рўйхатидаги нуфузли илмий-техник журналларда чоп этилади.

Ташкилий қўмита