ТИҚХММИ ходим ва талабалари C.A.T science accelerator 2.0 да иштирок этмоқда
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-3697 сонли “Фаол тадбиркорлик ва инновацион фаолиятни ривожлантириш учун шарт-шароитларни яратиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни амалга ошириш мақсадида мамлакатимизда турли стартап лойиҳалар ва кўрик танловлар эълон қилинмоқда, жумладан, Марказий Осиё давлатлари ўртасида ўтказиб келинаётган, дунё рейтингида ТОП 3 энг яхши дастур платформаларидан бири асосида фаолият олиб бораётган C.A.T science accelerator ҳам шулар қаторидан ўрин олган.
Ҳозирда Республика илғор технологиялар маркази ҳамкорлигида C.A.T science accelerator дастури муваффақиятли фаолият олиб бормоқда, акселераторнинг 1.0 лойиҳаси натижасида иккита стартап лойиҳа умумий 200 000 АҚШ доллари миқдорида молиялаштирилган эди.
Ҳозирда C.A.T science accelerator нинг 2.0 дастури ўз фаолиятини бошлади, унда Марказий Осиё давлатларидан 253 дан ортиқ лойиҳалар дастлабки саралаш босқичига қабул қилинди, улар қаторида Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг “Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш ва бошқариш” кафедраси доценти Усманов Азиз Магдалиевич, докторант Озодов Эъзоз, магистрантлар Юсупов Муҳаммадсодиқжон ва Исмаилов Сарварбеклар томонидан ишлаб чиқилган “ Defuse-it ” лойиҳаси ҳам саралаш босқичида иштирок этди.
Институтимиз жамоасининг мувоффақиятли лойиҳа ҳимояси натижасида “Defuse-it” жамоаси C.A.T science acceleratorнинг 2.0 дастурига қабул қилинди, эндиликда жамоа Республика илғор технологиялар марказининг лабараториясидан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлдилар ва 6 ой давомида АҚШ, Япония, Буюк Британия илғор стартап мутахассислари, менторлар, трекерлар томонидан стартапларини ривожлантириш таълим дастурига қабул қилиндилар. Ҳозирда қабул қилинган 18 та лойиҳалар дастурнинг иккинчи босқичига ўтди, рейтинг кўрсаткичлари бўйича “Defuse-it” энг юқори ўринни эгаллади.
“Defuse-it” лойиҳаси суғориш учун қўлланилувчи сувнинг тузланганлик даражасини пасайтириш учун қаратилган ускунаси билан иштирок этмоқда. Ушбу ускуна масофадан бошқариш GSM, AT mega 328 микропроцессори асосида яратилган ва қарор қабул қилиш тизими билан жиҳозланган.
Лойиҳа ҳақида батафсил http://cat-sa.uz/2578-2/ ҳаволаси орқали, лойиҳага қизиқиш билдирган азиз талабаларимиз эса телеграм ижтимоий тармоғимиздаги https://t.me/Defuseit ҳаволаси орқали кузатиб боришингиз мумкин.
ТИҚХММИ матбуот хизмати