Суғоришнинг самарадор усуллари

Бугун 27 феврал 2018 йил институтимизнинг “Ирригация ва мелиорация” кафедраси доценти Матяқубов Бахтияр Шамуратович 2 жуфтликда 2 курс 8-9-9А гуруҳ талабаларига “Суғориш усуллари ва техникаси. Суғориш усулларини қўллаш шартлари”  мавзусида Очиқ маъруза машғулотини тақдим этди.Очиқ маърузада ТИҚХММИ қошидаги Ирригация ва сув муаммолари илмий тадқиқот институти лаборатория мудири Солиев Баходир Комилович, Гидромелиорация факулътети декани Алишер Фатхуллоев, Қишлоқ ва сув хўжалигини автоматлаштириш ва электрлаштириш факулътети декани Акбар Гаппаров, Ўқув-методика бошқармаси методисти Мафтуна Тошева ҳамда кафедра профессор-ўқитувчилари иштирок этишди.

Ўқитувчи ўз маърузасини бошлар экан, аввало ер устида суғориш технологиясининг қўллашнинг афзалликлари ва камчиликларини бирма-бир тушинтириб ўтилди.

Талабалар маъруза давомида мавзуга доир кўргазма материаллар орқали  “Ер устида суғориш технологиясини такомиллаштириш бўйича:

  • Суғоришни сифонлар орқали бошқариш;
  • Эгатга плёнка ётқизиб суғоришни ташкил қилиш;
  • Суғориш қувурларидан фойдаланиш(доимий, кўчма эгилувчан ва қаттиқ қувурлар);
  • Нов канал тизимини лойиҳалаш; Ўзи ишлайдиган найча қувурларни лойиҳалаш;
  • Автоматлаштирилган новларни ишлатиш;
  • Нишабсиз майдонларда эгат олиб суғоришни йўлга қўйиш;
  • Сув ҳисоб-китобини юритишни йўлга қўйиш;
  • Далада айланма суғоришни ташкил қилиш каби билим-кўникмаларга эга бўлишди.

Дарснинг сўнгида ўқитувчи талабалар билан дунёда суғориш тизимида қўлланилаётган янги технологиялар ҳақида фикр алмашдилар.

Ўқув-методика бошқармаси методисти Мафтуна Тошева ахбороти