Бошқарув психологияси фанидан вебинар-тренинг ташкил этилди

2020 йил 5-май куни Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти “Педагогика, психология ва фанларни ўқитиш методикаси” кафедраси томонидан кафедра профессор-ўқитувчилари, талабалар ҳамда ҳоҳловчилар учун Zoom онлайн платформаси орқали “Бошқарув психологияси” фанидан  “Психологические особенности деятельности по выработке управленческих решений” деб номланган вебинар-тренинг ташкил этилди. Мазкур вебинар-тренингда “Педагогика, психология ва ўқитиш методикаси” кафедраси доценти Д.Мукумова модераторликни олиб борди. Айнан қуйидаги мавзулар: 1. Изучение идивидуальне свойства организатора, руководителя. 2. Изучение типа темперамента позволяет оптимизировать и усилить процессы управления. 3. Познавание личностные черты темперамента- моделируется личность «Сильного руководителя» асосида талабалар билим ва тажрибаларини оширдилар.

 

Мавзуни ўзлаштириш билан бир қаторда иқтисод йўналиши талабалари ўзлари тўғрисида барча психологик билимларга эга бўлдилар, зеро хар бир инсон ўзи тўғрисидаги билимларга қизиқувчан бўлиши табиий ҳолдир. Яъни ҳар бир талаба ўзига хос индивидуал психологик холатларини, темперамент типларини дарс давомида тестлар орқали аниқлаб олдилар. Шу билан бир қаторда ўзларидаги яширин хусусиятлар ва аён бўлган камчиликларни  аниқлаш имконига эга бўлдилар.  Шуни таъкидлаш жоизки, инсонлар табиатига хос бўлган бошқарувчанлик қобилиятини ривожлантириш, такомиллаштириш ва рахбар-ходим ўртасидаги вазиятларни имкон қадар прогресс жараёнида ташкил этилши хақида хам кенг маълумотларни ўзлаштириб олдилар.

Ҳозирги пандемия шароитида республикамизда фаолият олиб бораётган олий таълим муассасаларида дарсларни онлайн кўринишга келтириш бўйича кўплаб амалий ишлар қилинмоқда. Шу жумладан, институтимизда ташкил этилган мазкур вебинар-тренинг бу амалий ишларнинг мантиқий давомчиси ҳисобланади. Мазкур платформа орқали вебинар ташкил этиш кафедра профессор-ўқитувчиларининг уй шароитида бир-бирлари билан мулоқот олиб боришлари ва янгилик алмашишлари юзасидан қулай имконият яратилди. Шунингдек, вебинарга уланган институт талабаларида ҳам берилган топшириқларни мустақил бажариши жараёнида масофавий таълим кўринишига нисбатан мотивация шаклланмоқда. Бу албатта ижобий томонга қўйилган муҳим қадам.