Ер ва сув ресурсларини бошқаришда геоахборот тизимлари ва масофадан объектларни ўрганишдан фойдаланиш
USAID PEER дастури доирасида Халқаро сув ресурсларини бошқариш институти (IWMI) ва Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш мухандислари институтлари (ТИҚХММИ) ҳамкорлигида трейнинг ташкиллаштирилди. Ушбу трейнинг ер ва сув ресурсларини бошқаришда геоахборот тизимлари (ГАТ) ва масофадан обйектларни тадбиқ этиш ҳамда эвапотранспиратсия ҳисобини амалга оширишда эришилган натижалар ва ишлаб чиқилган услуб ва қўлланмаларни талабалар ва тадқиқотчилар билан улашиш мақсадида ташкиллаштирилди.
“Транс чегаравий Амударё ҳавзасидаги сув ресурслари ва қишлоқ хўжалиги махсулотларига иқлим ўзгариши, ердан фойдаланиш ва мослашув тадбирлари таъсири” ҳамда “Амударё ҳавзасида сувдан фойдаланиш унумдорлигини ошириш ёрдамида сувга бўлган рақобатни суслаштириш” лойигалари USAID PEER дастури томонидан молиялаштирилган бўлиб, мазкур лойиҳалар сув хўжалигини ва ҳавзавий бошқарувни таъминлашда сув хўжалигида минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда илғор ва рақамли моделлаштиришни жорий этишга йўналтирилган. Ҳудуддаги институт ва университет ҳодим ва талабларни салоҳиятини ошириш мазкур лойиҳаларнинг асосий таркибий қисимларидан бири бўлиб, жорий траининг Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш мухандислари институти ҳамда Гидрометеорология хизмати маркази ёш илмий ҳодим ва талабаларини геоаборот тизимлари ва масофадан обйектларни ўрганишдаги билим ва кўникмаларини ўшириш ўзига мақсад этиб олган.
Мазкур трейнинг ГАТ анд масофадан обйектларни илим ва амалиётда ўрганиш муҳимлиги,IWMIни минтақамизда олиб бораётган илмий ишлари ва USAID PEER лойиҳалари мавзусидаги тақдимотлар билан ТИҚХММИ илмий ишлар бўйича проректор Т.З. Султонов ҳамда ИWМИ тадқиқотчилари томонидан очиб берилди. Ўқув дастури ўзбек тилида олиб борилди ва унда 15 та талаба ҳамда тадқиқотчилар иштирок этишди. Трейнинг якунида барча қатнашчилар сертификатлар билан тақдирланишди.