МДҲ мамлакатлари вазир ва ректорларининг ҚС рейтинг компанияси асосчиси ва Президенти билан биринчи учрашуви
Илм-фан ва таълимнинг ривожланиши мамлакат тараққиётини таъминлайдиган муҳим омил екани ойнадек равшан. “Ўзбекистон Республикаси Олий таълим тизимини 2030–йилгача ривожлантириш консепсиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармонга асосан, камида 10 та олий таълим муассасасини халқаро еътироф етилган ташкилотлар рейтинги рўйхатига киритиш бўйича ишларни амалга ошириш кўзда тутилган. Ҳужжатда белгиланган вазифаларни ижросини таъминлаш мақсадида пойтахтимизда ҚС дунё университетларининг глобал рейтинг баҳолаш бўйича асосчиси ва президенти Нунсио Квакварелли билан учрашув бўлиб ўтди. Илмий хизматлар марказининг асосчиси Aлия Оспанова модераторлик қилиш асносида Олий ва ўрта махсус таълим вазурининг ўринбосари Узоқбой Бегимқулов ва ТИҚХММИ ректори Ўктам Умурзаковларга сўз берди. Улар ушбу фаолиятнинг аҳамияти бениҳоя катта еканини таъкидлаб ўтдилар.
Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги мамлакатларининг таълим вазирлари ва 200 нафардан зиёд университет ректорлари иштирок етган видеоконференсияда дастлаб дунё оилй таълим муассасаларининг нуфузли ҚС рейтинг тизими ушбу рўйхатга кириш талаблари ҳақида тўхтаб ўтилди. Қайд етилишича, мазкур агентлик 1990 – йилда ташкил етилган бўлиб, оилй таълим муассасаларининг биринчи рейтинги 2004 – йилда тузилган. Шундан буён ҚС жаҳондаги рейтинг агентликлар орасида йетакчилик қилмоқда, ҳозирда у таълим хизматлари бозорида раҳбар ролини белгилаб беради. Шуни қайд етиш жоизки, бу рейтинг рўйхатидан дунёнинг нуфузли олий таълим муассасалари жой олган бўлиб, ТИҚХММИ бу рейтингга киритилган республикамизда ягона университет ҳисобланади. Мулоқотлар давомида илғор оилй таълим муассасаларининг глобал рақобатбардошлиги халқаро рейтингларга киришдаги асосий тўсиқлар ва минтақадаги университетларнинг ривожланиш истиқболлари масалалари муҳокама қилинди. Мазкур рейтинга кириш учун юртимиздаги оилй таълим муассасаларида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумотлар берилди.
Шунингдек, тадбирда юртимизда оилй таълим муассасаларни халқаро рейтингга кириш стратегиясидаги муҳим жиҳатлари муҳокама қилинди, бу борадаги халқаро рейтинг агентликлари тажрибаси кўриб чиқилди. Жумладан, маҳаллий олимларнинг халқаро илмий журналларда иштирокини ошириш ва халқаро маълумотлар базасида улардан иқтибос келтиришларни кўпайтиришга еътибор қаратиш кераклиги, чунки бу рейтингни шакллантирувчи асосий илмий маълумотлар еканлиги алоҳида еътироф етилди.
ТИҚХММИ матбуот хизмати