Марказий осиё мамлакатлари иқтисодий ҳамкорлиги минтақасида иқлимни суғурталаш, инфратузилма ва бошқарув лойиҳаси доирасидаги учрашув
Марказий Осиё мамлакатлари Иқтисодий Ҳамкорлиги минтақасидаги иқлим суғуртаси, инфратузилма ва бошқарув лойиҳаси ҳақида маълумот бериш, келгусидаги ишлар бўйича фикр алмашиш мақсадида Инновациялар ва илмий тадқиқотлар кластерида учрашув бўлиб ўтди. Ушбу учрашув иштирокчиларни олдиндан таништириш учун CAREC институти ва Инновациялар ва илмий тадқиқотлар кластери томонидан ташкил этилиб, “Марказий Осиё мамлакатлари Иқтисодий Ҳамкорлиги минтақасидаги иқлим суғуртаси, инфратузилма ва бошқарув” лойиҳасининг натижалари ва режалари тўғрисида маълумотлар берилди. Манфаатдор томонларнинг иқлим ўзгаришини ўрганиш ва тадқиқотларига қизиқиши ортиши бундай учрашувларни кўпайишига олиб келади. Учрашув, шунингдек, Марказий Осиёдаги иқлим муаммолари тўғрисида хабардорликни оширишга хизмат қилади.
Учрашувда институт ректори профессор Умурзаков Ўктам Пардаевич иштирок этиб, Ўзбекистон ва Марказий Осиё мамлакатлари учун иқлим ўзгаришига қарши курашишнинг аҳамияти, хусусан, унинг турли соҳаларга таъсир кўрсатиши иқтисодиёт нима учун бу тадқиқот муҳим мавзуга айланди ва минтақадаги лойиҳа фаолияти мавзусида маъруза қилдилар. Учрашувда шунингдек, CAREC институте директори ўринбосари Доктор Искандар Абдуллайев, Leyptsig ўтиш даври мамлакатларида қишлоқ хўжалигини ривожлантириш институти докторанти Отабек Умирбеков (онлайн тарзда), Халқаро сувни бошқариш институти илмий ходими Доктор Зафар Ғофуровлар ҳамда Тошкент ирригатсия ва қишлоқ хўжалигини механизатсиялаш муҳандислари институти докторантлари иштирок этишди.
Институт матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов