Янгиликлар
Замонавий инновацион техногиялар таълим жараёнида
11 сентябрь куни “Геодезия ва геоинформатика” таълим йўналиши 1 - курс талабаларига “Геоинформкадастр” давлат унитар корхонаси мутахассиси Ж.Ражабов томонидан учувчисиз учиш аппарати - ДРОНни қўллаш мавзусида маҳорат мактаби ташкил этилди.
12.09.2018 3692
Зиёратнинг зиёси
“Сув хўжалиги ва мелиорация” таълим йўналиши 1-босқич 102-гуруҳ талабалари гуруҳ мураббийи Ш.Ҳ.Мардийев раҳбарлигида “Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий мемориал мажмуа”га ташриф буюришди.
11.09.2018 2921
Таълим ислоҳотлари ҳақида
8 сентябрь куни соат 13-30 да 1 - залда биринчи курс мактаби бўйича «Ўзбекистон республикасида таълим ислоҳотлари» мавзусида ППваУМ кафедра профессори, п.ф.д. З.К.Исмаилова томонидан маъруза ўқилди.
10.09.2018 4267
“Китоб дунёси” ва спорт мажмуаси очилди
7 сентябрь куни эрталаб соат 10.00.да Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида талаба ва педагогларнинг маънавий ва жисмоний эҳтиёжини назарда тутган ҳолда, иккита хайрли ташаббус ўз натижасини кўрсатди.
07.09.2018 3173
Илк қадам кутубхонадан бошланди
Институтга орзу-истаклар билан қадам қўйиб, ўз билимларини синовдан ўтказиб талаба бўлишдек шарафга эришган бир гуруҳ ёшларнинг қувончи бугун чексиз. Улар куни кеча Ректоримиз Ў. Умурзаковнинг табрикларидан руҳланиб, ўзлари таълим оладиган институт билан танишишни дилига туккан эдилар. Бугун биринчи босқич талабаларидан айрим гуруҳлар биринчи қадамини институт ахборот ресурс марказидан, институт кутубхонасидан бошлашди.
07.09.2018 3338
Талабалик ҳам шараф
2018 йил 5 сентябрь куни Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида 1-курсга қабул қилинган талабалар учун “Талабаликка бағишлов” тадбири ўтказилди.
06.09.2018 2925
Сув ва энергия ресурсларидан самарали фойдаланиш сирлари
4 сентябрь куни Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида Халқаро сув ресурсларини бошқариш институти (IWMI) томонидан “Амударё ҳавзасининг насослар ёрдамида суғориладиган ҳудудларида сув ва энергия ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
05.09.2018 5256
Либос мос-у хос бўлсин
2018 йилнинг 3 сентябрь куни институтимизда фаолият юритаётган хотин-қизлар жамоаси - профессор ўқитувчилар иштирокида "кийиниш маданияти" мавзуида умумий йиғилиш бўлиб ўтди...
04.09.2018 2507
Моҳиятли меморандум
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти билан Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ўзбекистон Республикасидаги Озиқ - овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти ўртасидаги илмий-назарий ва амалий муносабатларни йўлга қўйиш бўйича илк бор ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
30.08.2018 2854
Халқаро рейтингга илк қадам
“Халқаро академик ва талаба мобиллигининг истиқболлари: муаммо ва ечимлар” мавзусида институтимизда семинар ташкил этилди.
30.08.2018 2563
Ўзаро ҳамкорлик мақсадида
29 -август куни япониялик мутахассислар ташриф буюришди. Киото университетининг Сув ресурслари илмий тадқиқот маркази профессори Кенжи Танака ва Сув ресурслари тадқиқоти, Қўшма лойиҳа иштирокчиси Темур Хўжаназаровлар билан ректоримиз У.Умурзаков ораларида кечган суҳбат самимий ва дўстона тарзда, ҳамкорлик руҳида ўтди.
29.08.2018 2901
Навбатдаги меморандум
26 август куни институтимизда Россия халқлар дўстлиги университетининг аграр – технология институти ўртасида меморандум имзоланди.
26.08.2018 2766
Устоз, ғолиблик муборак!
Давлатимиз мустақиллигининг 27 йиллик тўйи арафасида ўзининг маънавий ва маърифий жабҳада, ёшлар билан иш олиб боришдаги фаолияти ҳамда жасоратини эътироф этиш ва рағбатлантириш ниятини қўллаб - қувватлаган ҳолда, Навоий вилоятида “Фарҳод” маданият саройида ташкил этилган “Йилнинг энг фаол маънавият тарғиботчиси - 2018” Республика кўрик–танлови ғолибларини тақдирлаш маросими алоҳида аҳамиятга эга бўлди.
24.08.2018 3259
Шўрланган ва қурғоқчил худудларда ресурсларни бошқариш бўйича Германиялик олимлар билан ҳамкорлик
14-16 август кунлари Бухоро вилоятининг Когон туманида Германия Федератив Республикаси Таълим ва Фан Вазирлиги (BMBF) томонидан молиялаштирилаётган Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, Германиянинг ZALF илмий тадқиқот маркази ҳамда Кассел университети ҳамкорлигида бажарилаётган “BioWat: Иқлим ўзгаришига мослашиш мақсадида Марказий Осиёнинг шўрланган ва қурғоқчил ҳудудларида ресурсларни бошқариш (Resources management in the salinized and drought stress-endangered irrigation areas of Central Asia for adapting to climate change)” илмий лойиҳаси доирасида дала семинари бўлиб ўтди.
18.08.2018 4050
Намунавий тўй – эзгу фикр-ўй
“Талабалар ошхонаси”да қишлоқ хўжалиги ходимларининг дабдаба ва ҳашаматдан холи намунавий никоҳ тўйлари бўлиб ўтмоқда.
10.08.2018 3247
ПҚ-3769 сон қарорида белгиланган вазифаларни бажариш учун депутатларнинг институтимизга ташрифи
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 июндаги “2018-2019 ўқув йилида Ўзбекистон Републикасининг олий таълим муасасаларига ўқишга қабул қилиш тўғрисида” ги ПҚ-3769 сон қарорида белгиланган вазифалар ижроси...
07.08.2018 2868
Хитой халқ республикасининг Powerchina International Group Limited компанияси ва институтимиз ўртасидаги ҳамкорлик
Сув ва қишлоқ хўжалиги олий таълими ва илми фани ривожига эришиш йўлида ўз фаолиятларини халқаро андозалар ва куннинг долзарб муаммоларининг барқарор ечимлари ҳамда соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар талаблари асосида ташкил этаётган
01.08.2018 2857
Ҳамкорлик – тинчлик ва тараққиёт механизми
Институтимизга Афғонистон ва Хитой давлатларининг фан ва таълим мутахассислари ташриф буюришди...
01.08.2018 3347
Нотиқлик – тарбия ва мулоқотнинг ўзаги
Бир йил аввал – 2017 йил 3 август куни Ўзбекистон зиёлилари билан учрашувда Президент Шавкат Мирзиёев қатъият билан "Ҳавас қилса арзийдиган улуғ аждодларимиз бор...
28.07.2018 17779
Кредит тизими жорий қилинди
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ва Голландиянинг Вагенинген Университети ҳамкорликда Атроф муҳит муҳофазаси...
28.07.2018 3589