Эълонлар

“Геоахборот тизими (ГАТ) технологияси соҳасини ривожлантиришнинг долзарб муаммолари ва ечимлари” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференцияда қатнашинг
Сизни 2019 йил 22-23 октябрь кунлари Мирзо Улуғбек номидаги Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институтида бўлиб ўтадиган конференцияда иштирок этишга таклиф этади.
¨Марказий Осиёда қишлоқ хўжалигини барқарор ривожлантириш¨ бўйича ИЛМИЙ СИМПОЗИУМ
¨Марказий Осиёда қишлоқ хўжалигини барқарор ривожлантириш¨ бўйича ИЛМИЙ СИМПОЗИУМ
Физика-математика фанлари бўйича фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун бажарилган диссертация иши муҳокамаси бўлиб ўтади.
Ж.М.Махмудовнинг “Бир жинсли бўлмаган суюқликларнинг ғовак муҳитларда сизишининг математик моделларини ...
Матякубов Бахтияр Шамуратовичнинг диссертация иши ҳимояси
2019 йил 24 май соат 9-00 “Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти” ҳузуридаги DSc.27.06.2017.Qx.42.01 рақамли Илмий кенгашининг йиғилиши ўтказилади.
Расман! Абитуриентлардан ҳужжатлар ОТМларда қабул қилинмайди
Абитуриентлардан ҳужжатлар фақат Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали қабул қилинади.
Ғайбуллаев Бурхонжон Шерматжоновичнинг диссертация иши ҳимояси
2019 йил 11 май соат 11:00 да Ғайбуллаев Бурхонжон Шерматжоновичнинг 05.07.01–“Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация машиналари. Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация ишларини механизациялаш” ихтисослигида «ТТЗ-100SP сабзавотчилик трактори учун плуг параметрларини асослаш» мавзусидаги техника фанлари бўйича фалсафа доктори (РhD) диссертация иши ҳимояси
Тухтабаев Мирзохид Ахмаджановичнинг диссертация иши ҳимояси
2019 йил 11 май соат 11:00 да Тухтабаев Мирзохид Ахмаджановичнинг 05.07.01–“Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация машиналари. Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация ишларини механизациялаш” ихтисослигида «Пахтачилик трактори шинасини тупроқ зичланишига таъсири бўйича танлаш» мавзусидаги техника фанлари бўйича фалсафа доктори (РhD) диссертация иши ҳимояси
Ёшларда коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларга қарши муросасизлик туйғусини шакллантиришга қаратилган иншолар танлови
Мазкур Низом ёшларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, уларда коррупцияга ва бошқа ҳуқуқбузарликларга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, шу жумладан давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирларни амалга ошириш, ёшларда коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларга қарши тура оладиган кучли иммунитетни шакллантириш мақсадида ташкил этиладиган иншолар танловини (бундан кейинги ўринларда - Танлов деб юритилади) ўтказиш тартибини белгилайди.
2019 йил 20 май куни Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида Сув ресурсларини мукаммал бошқариш (ИУВР) бўйича Олимпиада ўтказилади!
Олимпиаданинг очилиш маросими  2019 йилнинг 20 май куни соат 09:00 да институт биносида бошланади. Олимпиадага қатнашишга аризалар 2019 йилнинг 4 майдан 18 майгача қабул қилинади.  Олимпиада ўзбек ва рус тиларида ўтказилади.
Хатамов Бобамурод Араббаевичнинг диссертация иши ҳимояси
3 май соат 14-00 В-бино, 6-маърузалар залидаХатамов Бобамурод Араббаевичнинг “Маккажўхорини донга қобиқли сўта кўринишида йиғадиган машина ишчи органларининг параметрларини асослаш” мавзусидаги “05.07.01–“Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация машиналари. Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация ишларини механизациялаш” ихтисослигида техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси бўлиб ўтади .
Қўлдошев Давронбек Абдуллажоновичнинг диссертация иши ҳимояси
3 май соат 10-00 В-бино, 6-маърузалар залида Қўлдошев Давронбек Абдуллажоновичнинг «Пахта териш машинасининг иш унуми ва агротехник кўрсаткичларини баҳолаш моделларини такомиллаштириш» мавзусидаги “05.07.01–“Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация машиналари. Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация ишларини механизациялаш” ихтисослигида техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси бўлиб ўтади .
Илмий семинар
30 апрель куни соат 15.00 да В – 613 хонада Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш мухандислар институти хузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.27.06.2017.T.10.01 рақамли илмий кенгаш қошидаги илмий семинарида Элмурод Останович Бозоровни «Нематодага қарши электро импульсли ишлов бериш» мавзуси бўйича фалсафа (PhD) докторлик диссертация ва диссертация авторефератини дастлабки экспертизадан ўтказиш учун Илмий семинар бўлади.
Институт профессор-ўқитувчилар диққатига!
Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари Академиясини юқори малакали кадрлар билан таъминлаш ҳамда академиянинг ўқув жараёнига илмий салоҳиятли кадрларни жалб этиш мақсадида қуйидаги йўналишлар бўйича ишга таклиф этиш юзасидан танлов эълон қилади:
Гидромелиорация, Гидротехника қурилиши, Қишлоқ хўжалигини механизациялаш, Қишлоқ ва сув хўжалиги энергия таъминоти, Гидромелиоратив ишларни механизациялаш, Ер ресурсларини бошқариш факультетлари 2-КУРС талаба (йигит)лари ДИҚҚАТИГА
Ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмаларида таълим олиш учун саралаш танловининг тиббий кўригидан саломатлиги бўйича ҳарбий хизматга яроқли деб топилган талабалар билан шахсий-руҳий ўрганиш....
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг ТАЛАБА ВА МАГИСТРАНТЛАРИ УЧУН “Энг яхши интеллектуал мулк”объектлари “ИНТЕЛЛЕКТУАЛ-2019” танлови
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ихтирочилик ва илмий-техникавий ижодни рағбатлантириш, инновацион фаолликни ошириш, янги техника, технология ва рақобатбардош маҳсулотларни яратиш йўли билан энг яхши интеллектуал мулк объектларини танлаб олиш мақсадида уларнинг муаллифларига қуйидаги номинациялар бўйича “ИНТЕЛЛЕКТУАЛ-2019” танловини эълон қилади
Лойиҳа доирасида инглиз тили курсида ўқиш учун танлаб олинган профессор-ўқитувчилар ва ходимлар рўйхати
Институтда амалга оширилаётган “Хорижий университетлардаги инновацион ечимларни жорий этиш орқали қишлоқ хўжалигида муҳандис кадрларни тайёрлаш дастурларини такомиллаштириш” лойиҳаси доирасида Beginner-1 курсларида ўқиш учун танлаб олинган тингловчилар рўйхати қуйида келтирилган.