Эълонлар

Ислом тараққиёт банки 2019-2020 йиллар учун стипендия дастурини эълон қилади
Ислом тараққиёт банки хорижда таълим олиш ёки илмий иш билан шуғулланувчилар учун турли йўналиш, мутахассислик ва ихтисосликлар бўйича стипендия дастурларини эълон қилади.
Ҳурматли ТИҚХММИнинг Ахборот-ресурс маркази фойдаланувчилари
23 - 24 - 25 - январь кунлари Ахборот-ресурс марказининг 1-қават фойесида  “Ўздавкитобсавдотаъминоти” масъулияти чекланган жамиятининг  ҳамкорликдаги “Китоб савдо ярмаркаси” ўтказилмоқда.
Институтимиз талаба, магистрант, докторант ва ёш олимлари диққатига!
Қозоғистон Миллий аграр университети талаба, магистрант, докторант ва ёш олимларни 2019 йил 11-23 февраль кунлари бўлиб ўтадиган «Халқаро қишки мактабда-2019» иштирок этишга таклиф қилади.
​Германиянинг Тошкентдаги элчихонаси нотиқлик санъати бўйича 2019 йил учун танловни эълон қилади
Германия Федератив Республикасининг Тошкентдаги элчихонаси Ўзбекистон Республикасидаги олий ўқув юртларининг немис тилини ўрганувчи талабалари  ўртасида нотиқлик санъати  бўйича навбатдаги танловни эълон қилади.
Чуянов Дустмурод Шодмоновичнинг диссертация ишининг муҳокамаси
26 январь В-205-маърузалар зали, соат 10:00 да Чуянов Дустмурод Шодмоновичнинг “Тупроқни полиз экинлари экиш учун тайёрлашнинг энергия, ресурстежамкор технологиялари ва техник воситаларини шакллантиришнинг илмий-техникавий ечими” мавзусидаги диссертация ишининг муҳокамаси.
Эълон!
12 январ соат 11-30. да "Г" бино 501 - хонада Матякубов Бахтияр Шамуратовичнинг “Суғорма деҳқончиликда сув ресурсларидан самарали фойдаланишнинг илмий-амалий асослари” мавзусидаги 06.01.02 - “Мелиорация ва суғорма деҳқончилик” ихтисослиги бўйича қишлоқ хўжалиги фанлари доктори (DSc) илмий даражасини олиши бўйича “Ирригация ва мелиорация” кафедрасининг кенгайтирилган мажлисида муҳокама бўлиб ўтади.
Руминия давлатининг стипендия дастурлари
Руминия давлати магистратура мутахассислиги ҳамда докторантура ихтисослиги бўйича стипендия дастурларини эълон қилади. Мазкур стипендия дастурлари 2019/2020 ўқув йиллари учун мўлжалланган бўлиб, у бепул таълим олиш, ётоқхона, ойлик стипендия (Магистрантлар учун 75 евро, докторантлар учун эса 85 евро) билан таъминлаб беради.
A 2-month internship in the USA
The Breakthrough Institute situated in California, the US, started taking applications for the internship program “The Breakthrough Generation Fellowship 2019”. You can apply for the internship till the 12th of February.
«Университетлар ва халқаро рейтинглар: стратегияни яратиш» биринчи халқаро конференцияси
«Университетлар ва халқаро рейтинглар: стратегияни яратиш» биринчи халқаро конференциясини ташкил этишни қўллаб-қувватламоқда. Халқаро конференция 2019 йилнинг 14-15 январь кунлари ТИҚХММИнинг конферентс-залларида бўлиб ўтади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг фан ва техника, адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасидаги Давлат мукофотлари кенгаши 2019 йилда бериладиган Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофотларига тавсияномалар 2019 й
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг фан ва техника, адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасидаги Давлат мукофотлари кенгаши 2019 йилда бериладиган Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофотларига тавсияномалар 2019 йилнинг 25 январигача қабул қилинишини маълум қилади.
Венгрия ҳукуматининг стипендия дастурлари
Мазкур стипендия дастурлари 2019/2020 ўқув йиллари учун мўлжалланган бўлиб, у ўқиш учун тўлов контракти, ётоқхона, ойлик стипендия ва тиббий суғурта қопламаларини таъминлаб беради. Аризалар жорий йилнинг 15-январига қадар онлайн тарзида қабул қилинади.
“Ректор Кубоги-2019” анъанавий спартакиада
​Талаба-ёшларнинг қишки таътил кунларида профессор-ўқитувчи ва ишчи ходимлар ўртасида “Спорт-гўзаллик рамзи” шиори остида “Ректор Кубоги-2019” анъанавий спартакиадада фаол иштирок этинг ​
Маметшерипова Ажаргул Абдиганиевнанинг диссертация ишининг муҳокамаси
4 январь соат 10:00 да Маметшерипова Ажаргул Абдиганиевнанинг“Минерал ўғитларни сочадиган марказдан қочма аппаратнинг технологик жараёнини такомиллаштириш ва параметрларини асослаш” мавзусидаги диссертация ишининг муҳокамаси.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг стипендиясига танлов эълон қилинади Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг стипендиясига танлов эълон қилинади
2018/2019 ўқув йили учун Марказий банк стипендияси 1 февралдан бошлаб тайинланади. Ҳужжатларни қабул қилиш муддати - 2019 йил 1-15 февраль, кўриб чиқиш ва танлов муддати - 16 февраль -1 март.
Do you want to study in China? Do you want to study in China?
We are glad to announce the scholarship program in The University of Science and Technology Beijing (USTB). This scholarship offers you to study in China for Bachelor, Master’s, and PhD degrees. The scholarship is given for all specializations of the university.
Ахмеджонов Дилмурод Ғуломовичнинг диссертация ишининг муҳокамаси
8 январь соат 14:00.да Ахмеджонов Дилмурод Ғуломовичнинг “Полимер – полимер комплекслардан фойдаланиб ғўза суғорилишида сув иқтисодиёти технологияларининг илмий асослари” мавзусидаги диссертация ишининг муҳокамаси.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ярмаркасига марҳамат!
Институтимиз профессор-ўқитувчи ва ишчи-ходимларига Янги йил байрами муносабати билан 26.12.2018 йил соат 14:00 да, 27.12.2018 йил соат 11:00 да арзонлаштирилган нархларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ярмаркаси ташкил этилади.
Инглиз тилида имло қоидалари танлови
Инглиз тилидаги имло қоидалари танловида иштирок этиш учун институтимизнинг 18-25 ёшдаги талаба, магистрантларини таклиф этамиз. Мазкур танловда иштирокчилар мураккаблик даражаси ошиб борувчи инглиз тилидаги сўзларни ҳарфлаб талаффуз қилишлари ва ёзишлари керак. Энг кўп вазифаларни тўғри бажарган иштирокчи ғолиб ҳисобланади.
Бутунжаҳон шоирлар Конгрессининг аъзоси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими АЗИМ СУЮН билан ижодий мулоқотга марҳамат!
2018 - йил, 21 - декабр, соат 10.00 да Бутунжаҳон шоирлар Конгрессининг аъзоси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими АЗИМ СУЮН билан “Ей, дўст! Сенга Азим Суюн айтар…” деб номланган мавзудаги ижодий мулоқотга марҳамат!
XXII International Scientific Conference on Advanced In Civil Engineering (ТИИИМСХ-МГСУ-Гидропроект АО)
Dear colleges We invite you to take part in an international conference. More information in the website: