Янгиликлар
Oлимпиаданинг 2-босқичи бошланди
13 май куни институтимизда “Қишлоқ хўжалиги гидротехника мелиорацияси” фанидан Республика олимпиадаси 2-босқичининг тантанали очилиши ўтказилди.
14.05.2019 2537
Геодезия марафони
«Ер ресурсларини бошқариш» факультети 2- курс амалиёт ўтаётган талабалар ўртасида ГEОДEЗИЯ МАРАФОНИ бўлиб ўтди.
13.05.2019 2344
“ҲУМО АРЕНА” муз мажмуасида
11 май куни “Гидрология (сув омборларида)” таълим йўналиши 2-босқич 217-гуруҳ талабалари гуруҳ мураббийи С.Р. Мансуров билан биргаликда “Ҳумо аренаси”га ташриф буюришди.
13.05.2019 3181
Соғлом тан соғлом ақл билан
Эрталабки бадантарбия инсонни кун давомида тетик ва хуш кайифиятда юришини таъминлайди. Институтимизнинг илмий-ўқув марказида «Ер ресурсларини бошқариш» факультети 2 - курс талабалари «Геодезия» фанидан ёзги ўқув амалиётида вақтида эрталабки бадантарбия ишлари ташкил этилди.
13.05.2019 2112
Соғлиққа гаров
«Қишлоқ ва сув хўжалиги энергия таъминоти» факультети «Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш ва бошқариш» таълим йўналиши 2018-2019 ўқув йили учун мўлжалланган мураббийлик режасининг «Соғлом турмуш тарзи фалсафасини шакллантириш ва жисмоний тарбия» бўлими «Халқаро саломатлик куни»га бағишланган тадбирни ҳафталик ўтказиш бўйича кўрсатилган бандига биноан гуруҳ мураббийи Ч.Охунбобоева бошчилигида «Бодомзор» футбол майдонида 207-гуруҳ талабалари ўртасида футбол бўйича спорт мусобақаси ўтказилди. Унда 22 нафар талабадан 2 та жамоа - «Пахтакор» ва «Ўзбекистон» жамоалари тузилиб, дўстлик мусобақаси ўтказилди.
13.05.2019 2127
Меҳр ва ғуруримиз манбалари
Махсус тайёргарлик циклида тадбирга Қуролли Кучларнинг ҳарбий топография хизмати кўп йиллар хизмат қилиб нафақага бўшаган офицерлар ҳамкорлигида тадбир ўтказишди.
13.05.2019 2358
Ислом тамаддунига ташриф
“Қишлоқ ва сув хўжалиги энергия таъминоти” факультети Тошкент шаҳридаги “Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази” қурилиши жараёнлари билан бориб танишишди.
13.05.2019 2162
Уруш машаққатларини ҳис этмоқ
11 май куни “Гидромелиорация” факультети СХМ таълим йўналиши 104-гуруҳ талабалари гуруҳ мураббийи доцент С.Буриев бошчилигида 9 май - Хотира ва қадрлаш куни – умумхалқ байрами муносабати билан Тошкент шаҳридаги Ботаника боғида ташкил этилган байрам тадбирларида иштирок этишди.
13.05.2019 2313
Санъат наслида ва аслида
“Ибратли ижодкор инсонлар” рукнидаги маънавий-маърифий тадбирнинг навбатдаги меҳмони Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист эл суйган актриса Фотима Режаметова бўлди.
13.05.2019 2498
Ботаника боғида бўлишди
“Технологик жараёнларда ишлаб чиқаришни автоматлаштириш ва бошқариш” йўналиши 1-босқич 106-гуруҳ талабалари бўш вақтларини самарали ўтказиш мақсадида 2019 йил 8 май куни гуруҳ мураббийи А. Нигматов билан биргаликда Ботаника боғида ташкил қилинган Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган тадбирда иштирок этишиб олам-олам таассуротларга эга бўлишди.
13.05.2019 2428
Меҳрга қўйилган ҳайкал
«Гидромелиорация» факультетининг 107-гуруҳ талабалари гуруҳ раҳбари ташаббуси билан пойтахтимизнинг муҳташам «Халқлар дўстлиги» майдонида қад ростлаган, Шомаҳмудовлар оиласи шарафига ўрнатилган, асл меҳрни ўзида акс эттирган ҳайкал зиёратига бордилар, пойига гул қўйдилар.
11.05.2019 2483
Фахрийлар доим эъзозда
Тошкент вилояти, Паркент тумани, Олимжон Юнусов кўчасида истиқомат қилувчи Афғонистонда ҳарбий хизматда ҳалок бўлган ТИҚХММИ собиқ талабаси Олимжон Юнусовнинг, Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳри Юмалоқ қўрғони Рамазон кўчаси 43 - уйда истиқомат қилган, ўз ҳарбий хизмат вазифасини бажараётган вақтда ҳалок бўлган кичик сержант Саидазимов Жанибек Умаралиевичнинг хонадонига ташриф уюштирилди.
11.05.2019 2487
Бухоро вилояти бўйлаб ижодий мулоқотлар
Aкадемик М.Мирсаидов Бухоро вилоятининг Когон туманидаги барча (яъни 1 дан 19 гача бўлган) мактабларнинг, Пешку туманидаги 4-ИДУМ, 1 ва 3 мактабларнинг ва Бухоро туманидаги 37- мактабнинг иқтидорли ўқувчилари билан учрашиб, қизғин суҳбатлар ўтказди.
11.05.2019 2274
“Ҳумо” аренасига ташриф
“Технологик жараёнларда ишлаб чиқаришни автоматлаштириш ва бошқариш” йўналиши 2-босқич 205, 207, 208-гуруҳ талабалари гуруҳ мураббийлари А. Абдуғаниев, Ч. Охунбобоева ва Н. Азизовалар билан биргаликда “Ҳумо” аренасига ташриф буюришди.
11.05.2019 2629
Эътибор - эҳтиромга эшик, эъзозга бешик
8 май куни институт талабалар ошхонасида институт раҳбарияти ва касаба уюшмаси қўмитаси томонидан 9 май - Хотира ва қадрлаш куни - умумхалқ байрами муносабати билан “Хотира - абадий, қадр - муқаддас” шиори остида байрам дастурхони ташкил қилинди.
11.05.2019 2548
Сермазмун умр
10 май куни "Қишлоқ хўжалигини машиналари" кафедраси профессори Шоумарова Муҳайё Шоумаровнанинг 80 ёшга тўлганлиги муносабати билан "Қишлоқ хўжалигини механизациялаш" факультети декани У. Қўзиев ҳамда жамоаси қизғин табриклаб, яхши тилаклар билдириб эсдалик совғалари ва институт ректорининг манзилли табрикномасини тақдим қилишди.
10.05.2019 2678
Фахрийлар хонадонига ташриф
9 май куни “Ер ресурсларини бошқариш” факультети профессор-ўқитувчилари “Геодезия ва геоинформатика” кафедрасининг собиқ профессори Сатторхон Ибодуллаевнинг қутлаш, ҳолидан ҳабар олиш учун шифохонага боришди.
10.05.2019 2769
Устозларга эҳтиром!
“9 май - Хотира ва қадрлаш куни” умумхалқ байрами муносабати билан институтимизнинг “Тиллар” кафедраси профессори Батырова Маргарита Азизовна хонадонига ташриф буюрилиб, устоз байрам билан табрикланди, қадриятларимизга мувофиқ ҳурмат ва эҳтиром кўрсатилди.
10.05.2019 2220
Ўтганларни ёд этиб
“Гидромелиорация” факультети, “Сув хўжалиги ва мелиорация” йўналиши 2-курс, 205-гуруҳ талабалари гуруҳ мураббийи Ш. Ботиров бошчилигида "Мотамсаро она" ҳайкали пойига гуллар қўйишди.
10.05.2019 2123
Муқаддас қадрият
«Ирригация ва мелиорация» кафедраси доценти Адҳам Маматалиев раҳбарлигида «Гидромелиорация» факультети 2-курс 202-гуруҳ талабалари Тошкент шаҳридаги Хотира майдонига ташриф буюришди.
10.05.2019 2331