Янгиликлар

Ҳарбий қисмга ташриф Ҳарбий қисмга ташриф
2019 йилнинг 15-16 май кунларида ТИҚХММИ ҳарбий кафедраси 10, 11 ва 12 гуруҳ талабалари амалий машғулотларни ўтказиш ва ҳарбий қисм фаолияти билан танишиш мақсадида 44868 - ҳарбий қисмга ташриф буюришди.
Кореялик олимнинг маърузаси Кореялик олимнинг маърузаси
2019 йил 29 - май куни “Электр энергетикаси (сув хўжалигида)” таълим йўналиши 2-босқич 209, 210, 210 А ва 211 - гуруҳ талабаларига Кореялик олим Ким Оун Сеок “Renewable energy and battery storage systems” мавзусидаги маъруза ўқиди.
Профессор Карстен Ҳеинз билан давра суҳбати Профессор Карстен Ҳеинз билан давра суҳбати
Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазири маслаҳатчиси Германия фуқароси профессор Карстен Ҳеинз институтимизга ташриф буюриб бир гуруҳ профессор ўқитувчилар, ёш-олимлар, докторантлар, талаба ва магистрантлар билан давра суҳбати ўтказди.
Сертификатлар топширилди Сертификатлар топширилди
Ўзбекистон Республикаси “Интеллектуал мулк Агентлиги” қошидаги ўқув маркази билан “Интеллектуал мулк объектларининг ҳуқуқий муҳофазаси” мавзусида 18 соатлик ўқув курси ташкил этилди. Мазкур шартнома асосида 2019 йил 29 май куни соат 14.00 да институтнинг 1-маърузалар залида ўқув курсида қатнашган профессор-ўқитувчиларни Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал Мулк Агентлиги томонидан тақдим этилган СЕРТИФИКАТ билан тақдирлаш маросими ўтказилди. 
Руҳий ҳолат қувват манбаи Руҳий ҳолат қувват манбаи
2 - Талабалар турар жойида тарбиячи-педагог, психолог Сагдуллаева Дилором талабалар билан индувидуал психологик маслаҳат ишлари олиб бормоқда.
Соғ танда соғлом ақл Соғ танда соғлом ақл
“Гидромелиоратив ишларни механизациялаш” факультети талабалар турар жойида яшайдиган 1-2-курс талаба-ёшлари, Ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари О. Рўзибаев бошчилигида эрталабки бадантарбия машқларини олиб боришди.
Ақлли кутубхона бўйича тажриба Ақлли кутубхона бўйича тажриба
Готтинген университетининг профессори Ёханнэс Реккэл ақлли кутубхона бўйича тажрибасини ўртоқлашиш учун ташриф буюрди. Профессор Ё.Реккэл ва институтнинг халқаро ҳамкорлик бўйича проректори А.Салоҳиддинов, ахборот-ресурс маркази директори в.б. М.Ахмедова ва ЭкоГАТ маркази раҳбари А.Пулатовлар билан ТИҚХММИда smart library (ақлли кутубхона)ни жорий этиш бўйича музокаралар олиб боришди.
БИРИНЧИ ПРЕЗИДЕНТНИ ЁД ЭТИБ... БИРИНЧИ ПРЕЗИДЕНТНИ ЁД ЭТИБ...
27 май куни “Гидромелиорация” факультети иккинчи босқич “мелиоратив гидрогелогия” йўналиши 215 гуруҳ талабалари ҳамда гуруҳ мураббийси С.Қодировлар юртимизнинг биринчи президенти И.А.Каримов мемориал музейига боришди. Музейга ташриф давомида талабалар биринчи юртбошимиз ҳаётига доир қизиқарли ва мазмунли видеороликлар, фотосуратлар, турли давлатлар раҳбарлари томонидан тақдим этилган медаллар, эсдалик совғалари билан танишишди.
Навбатдаги семинар тренинг Навбатдаги семинар тренинг
Сув хўжалиги соҳасидаги профессор-ўқитувчиларни тайёрлаш мақсадида Европа Иттифоқининг “Ўзбекистоннинг қишлоқ ҳудудларида сув ресурсларини барқарор бошқариш” дастури доирасида амалга оширилаётган БМТ Тараққиёт Дастури ва Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг “Техник салоҳиятни мустаҳкамлаш” қўшма лойиҳаси асосида “ПЛАТФОРМА”ўқув марказида семинар тренинг ташкил қилинди.
Сувдан мақсадли ва унумли фойдаланишда ҳамкорликга таянган Германия тажрибаси Сувдан мақсадли ва унумли фойдаланишда ҳамкорликга таянган Германия тажрибаси
Жорий йилнинг май ойида Марказий Осиё минтақавий экология маркази (МОМЭМ) томонидан Европа иттифоқининг кўмаги остида амалга оширилаётган “UzWaterAware” лойиҳаси доирасида Германия давлатининг сув ресурслари ва ундан оқилона ҳамда самарали фойдаланиш бўйича кўп йиллик тажрибаларини ўрганиш мақсадида ўқув сафари амалга оширилди.
Мустақил ҳаётга илк қадам Мустақил ҳаётга илк қадам
Чилонзор туманидаги 90 – сонли умумий ўрта таълим мактабининг маъмурияти таклифи билан уларнинг битирув тадбирига борганимизда худди шу ҳолатга гувоҳ бўлдик.
Фавқулодда вазиятлар вазирлигидаги семинар Фавқулодда вазиятлар вазирлигидаги семинар
2019 йил 24 май куни Фавқулодда вазиятлар вазирлигида “Республика чўмилиш ҳавзаларида хавфсизликни таъминлаш чоралари” мавзусида илмий-амалий семинар бўлиб ўтди.
Мазмундор умр ибрати Мазмундор умр ибрати
“Гидравлика ва гидроинформатика” кафедраси доценти т.ф.н. Исаков Холматжон Хошимович муборак 70 ёшни қаршиладилар. Институт раҳбарияти, касаба уюшмаси ва кафедра жамоаси устозни муборак ёшлари билан қутлашди.
АКАДЕМИК СИМПОЗИУМ АКАДЕМИК СИМПОЗИУМ
Бугунги кунда Марказий Осиёда қишлоқ хўжалигининг барқарор ривожланиши долзарб масалалардан бири сифатида юзага чиққани сир эмас. Шунинг учун ҳам ана шу мавзуга бағишланган Академик симпозиум жорий йилнинг 27 май куни, яъни бугун  институтимизда ўз ишини бошлади.
СПОРТ ОЙЛИГИ давом этмоқда СПОРТ ОЙЛИГИ давом этмоқда
Май ойининг учинчи ҳафталиги Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш борасидаги бешта муҳим ташаббуси асосида “Биз буюк юрт фарзандларимиз” шиори остида институтимизда, факультетлараро талаба-қизлари ўртасида 21-24 май кунлари Волейбол бўйича ўзаро беллашуви кўтаринки руҳда, сермазмун ва самарали  ўтказилди.
Ҳар бир ёшга бир китоб Ҳар бир ёшга бир китоб
«Гидромелиорация» факультети ёшлар етакчиси ҳамда факультет ёшлар Кенгаши етакчиларининг ташаббуси билан ўзларининг шахсий кутубхоналаридан китоблар ажратган ҳолда факультет талабаларига совға қилишди.
Хайрия тадбири Хайрия тадбири
«Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш факультети» ёшлар кенгаши ташаббуси билан «Хайрия» иши ва тадбирини Чирчиқ 14-Меҳрибонлик уйида бир гуруҳ фаол талаба ва устозлар амалга ошириб келишди.
Ҳамкорликдаги семинар Ҳамкорликдаги семинар
Семинарда сўз олганлардан “Western” компанияси вакиллари Даниел Фернандез, Филеппе Рейлар ва Сув хўжалиги вазири ўринбосади Мамутов Р. ўзларининг соҳага оид мазмунли тақдимоти билан қатнашишди.
Профессор-ўқитувчилар, докторантлар ва  илмий ходимлар учун тренинг Профессор-ўқитувчилар, докторантлар ва илмий ходимлар учун тренинг
Европа Иттифоқининг “Ўзбекистоннинг қишлоқ ҳудудларида сув ресурсларини барқарор бошқариш” дастури доирасида амалга оширилаётган БМТ Тараққиёт Дастури ва Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг “Техник салоҳиятни мустаҳкамлаш” қўшма лойиҳаси доирасида 2019 йилнинг
"НАЗАРИЙ МЕХАНИКА" фанидан Республика фан олимпиадаси "НАЗАРИЙ МЕХАНИКА" фанидан Республика фан олимпиадаси
Республикамизда оилй таълим муассасалари талабалари ўртасида барча фанлардан Республика Фан олимпиадаларининг 2-босқичи юқори тайёргарликлар ва эътибор билан ўтказилмоқда.