Янгиликлар

Фан олимпиадаси илмга чорлайди Фан олимпиадаси илмга чорлайди
25-26 март санасида ТИҚХММИнинг «Назарий ва қурилиш механикаси» кафедрасида «Материаллар қаршилиги» фани бўйича олимпиаданинг 1-босқичи ўтказилди.
Фан олимпиадасининг 1-босқичи якунланди Фан олимпиадасининг 1-босқичи якунланди
«Назарий ва қурилиш механикаси» кафедрасида «Назарий механика»фани бўйича 1-босқич Республика фан олимпиадаси бўлиб ўтди. Республика фан олимпиадаси 1-босқич олимпиадасида институтнинг «Сув хўжалиги ва мелиорация», Қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш, Гидротехника қурилиши, Гидромелиорация ишларини механизациялаш бакалавриат йўналишларидан 17 нафар талабалари иштирок этишди. Республика фан олимпиадаси юқори савияда «Низом» талаблари асосида ўтказилди.
Юқори натижа намунаси Юқори натижа намунаси
25 март куни  Г бино 104 -хонада “Гидрология-гидрометрия” фани  бўйича олимпиаданинг 1-босқичи бўлиб ўтди.
Фан олимпиадалари ўтказилмоқда Фан олимпиадалари ўтказилмоқда
«Қишлоқ хўжалигини механизациялаш» факультетида профессор – ўқитувчилар иштирокида «Машина трактор паркидан фойдаланиш» фани олимпиадасининг 1 – босқичи ўтказилди.
Билимлар беллашуви Билимлар беллашуви
Жорий йилнинг 25 март куни АЛ-312 хонасида “Ер ресурсларини бошқариш» факультети талабалари ўртасида “Картография” бўйича фан олимпиадасининг 1-босқичи бўлиб ўтди.
ОЧИҚ АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ ОЧИҚ АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ
Бугун институтимизнинг “Ирригация ва мелиоратсия” кафедраси ассистенти Ахмеджанова Гулнора Тешабаевна 3 - босқич 303-гуруҳ талабаларига  “Суғориладиган ерларда зах қочириш ишлари.Умумий ва хусусий сув мувозанат тенгламалари” мавзусида Очиқ амалий машғулот дарсини ўтди.
ҚАЛБДАГИ ҚАДРИЯТЛАР ҚАЛБДАГИ ҚАДРИЯТЛАР
Институт ёшлар иттифоқи фаоллари Тошкент шаҳар миқёсида ўтказилган «Қадрият, урф-одат, анъана ва ёшлар» танловида фаол иштирок этишди.
Педагогика фанидан Талабалар Республика фан олимпиадасининг  1-босқичи якунлари бўйича маълумот Педагогика фанидан Талабалар Республика фан олимпиадасининг 1-босқичи якунлари бўйича маълумот
“Педагогика, психология ва ўқитиш методикаси” кафедраси 2019 йил 23 март куни бўлиб ўтган “Педагогика” фани бўйича 1-босқич олимпиада натижаларини маълум қилди.
НАВРЎЗОНА КАЙФИЯТ БИЛАН НАВРЎЗОНА КАЙФИЯТ БИЛАН
Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан Тошкент шаҳрида ташкил этилган байрам сайлларида Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ёшлар иттифоқи аъзолари фаол иштирок этишди.
Зукколик қувноқлик билан Зукколик қувноқлик билан
2019-йил 16-март санаси институтимиз талабалари учун яна бир ажойиб кун сифатида муҳрланди. Сабаби институт «Маданият саройи»да бир неча йиллардан бери ўтказилиб, ўз сафига минглаб ёшларни чорлаган «ҚУВНОҚЛАР ВА ЗУККОЛАР» кўрик-танлови бўлиб ўтди.
ТОК-ШОУДАГИ ИШТИРОК ТОК-ШОУДАГИ ИШТИРОК
22-март Бутунжаҳон сув кунига бағишлаб институт илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори Т.З.Султанов бошчилигида бир гуруҳ талаба-ёшлар ва профессор ўқитувчилар Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси «Дунё бўйлаб» телеканали орқали эфирга узатиладиган «Шахсий ёндашув» номли ток-шоуда иштирок этишди.
“Ўзэкспомарказ”га ташриф “Ўзэкспомарказ”га ташриф
СХМ – 308 гуруҳ талабалари 15-март куни  гуруҳ  мураббийи  “Гидравлика ва гидроинформатика” кафедраси доценти вазифасини  бажарувчи Қ.Т. Рахимов  билан  биргаликда  “Ўзэкспомарказ” да  ташкил  этилган  “14-Халқаро  Қишлоқ  хўжалиги” кўргазмасига ташриф  буюришди.
“Таълим ва ишлаб чиқариш интеграцияси” “Таълим ва ишлаб чиқариш интеграцияси”
Сув хўжалиги вазирлигининг бир гуруҳ мутахассислари, жумладан, “Ерлар мелиорацияси” бошқармаси бошлиғи Н.Аллаберганов ва соҳа мутахассислари иштирокида “Гидромелиорация” факультети, “Сув хўжалиги ва мелиорация” таълим йўналишида таҳсил олаётган 4-босқич талабаларига “Республикада суғориладиган ерларининг мелиоратив ҳолатини яхшилаш чора-тадбирлари” мавзусида илмий семинар ўтказди.  
«Наврўз кубоги» «Наврўз кубоги»
17-март куни «Қишлоқ хўжалигини механизациялаш» факультети Ёшлар иттифоқи фаоллари томонидан миллий байрамимиз бўлган Наврўз айёмига бағишлаб «Наврўз кубоги» футбол мусобақасини ташкиллаштиришди.
Ақл чархи Ақл чархи
16-март куни «Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш» факультети Ёшлар кенгаши ташаббуси билан ташкил этилган Шахмат-шашка мусобақаси доирасида режалаштирилган «ШАШКА» мусобақаси бўлиб ўтди.
Ҳақиқат ва бидъат Ҳақиқат ва бидъат
"Гуманитар фанлар" кафедраси профессор-ўқитувчилари Азимов.Х, Алимухамедова Н, Абдурахмонова И, Норматов О, Ботирова Х бошчилигида 15.-март куни 2 Талабалар турар жойида "Ақидада адашмайлик. Диний  экстремизм ва терроризм тарихи ва илдизлари" мавзусида давра суҳбати ўтказишди.
​“Соат чиқ-чиқ урамо” ​“Соат чиқ-чиқ урамо”
Бугун институтимизда "Ибратли, ижодкор инсонлар" рукнида навбатдаги мулоқот бўлиб ўтди. Тадбиримизнинг бу галги меҳмони таниқли актёр ва телебошловчи Соат Шарипов бўлдилар.
Мусобақа завқи ва рағбатланиш шавқи Мусобақа завқи ва рағбатланиш шавқи
2019 йил 14 март куни «Бутунжаҳон сув куни»га бағишланган танлов ўз ниҳоясига етди. Куннинг биринчи ярмида рўйҳатдан ўтган талабалар учун видеороликлар ва тақдимотлар танлови ҳамда техно-кўргазмалар танлови намойиши ташкил этилди.
Илм натижалари Илм натижалари
ТИҚХММИ «Ер ресурсларини бошқариш» факультети 3 курс талабаларига 2018-2019 ўқув йили кузги даврасида ўзининг намунали хулқи ҳамда фанларни ўз вақтида ўзлаштирган талабаларга институтимиз ректори номидан факультет декани Ш.Нарбаев ва гуруҳ раҳбари Ў. Исломовлар томонидан талабаларга ташаккурномалар топширилди.
Ҳамкорлик натижалари Ҳамкорлик натижалари
"Қишлоқ хўжалигини механизациялаш" факультетининг “Ростсельмаш” корхонаси билан ҳамкорликларни йўлга қўйиб, шу асосда "Қишлоқ хўжалик машиналари" кафедраси профессори Б.Худоёров, Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор Қ.Шавозовлар малака алмашиш мақсадида жорий йилнинг 11 мартдан 16 март кунига қадар “Ростсельмаш”га хизмат сафарига жўнаб кетишди.