Янгиликлар

Фан олимпиадасининг илк босқичи Фан олимпиадасининг илк босқичи
26-27 март кунлари "Ирригация ва мелиорация" кафедрасида “Қишлоқ хўжалиги гидротехника мелиорацияси” фанидан Республика фан олимпиадасининг 1-босқичи юқори савияда ташкил этилиб, Низомда белгиланган тартиб асосида муваффақиятли ўтказилди. 
Имконият ва имтиёз Имконият ва имтиёз
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ва “Амкодор-Тошкент” МЧЖ шаклидаги Ўзбекистон - Белорусия корхонаси билан узоқ муддатли 01.02.2018 шартномаси асосида, корхона ҳозирги кунда "Гидромелиоратив ишларини механизациялаш" кафедрасида таълим олаётган талабаларга ўз билимларини амалиёт билан биргаликда кўникмалар ҳосил қилишида катта имкон берди.
Илм интилганга ёр Илм интилганга ёр
«Қишлоқ ва сув хўжалигининг замонавий муаммолари» мавзусидаги анъанавий ХВИИИ – ёш олимлар, магистрантлар ва иқтидорли талабаларнинг илмий–амалий анжумани ўз ишини бошлади. Анжуманниниг Сув хўжалиги масалаларида математик моделлаштириш усуллари ва ахборот технологияларини қўллаш номи остида фаолият бошлаган 9 - шўба ҳам дастурда белгиланган Б-214 аудиторияда Раис: проф.Худаяров Б., Ҳамраис: дотс. Мирзаев С., Котиба: дотс.Каримова Х. ларнинг раҳбарлигада кўтаринки руҳда давом этмоқда.
Наврўз - эзгу ниятлар нашидаси Наврўз - эзгу ниятлар нашидаси
Табиатнинг чинакам жонланиши юртимизда Наврўзи айём шукуҳи кезаётган айни дамда яққол намоён бўлади. Бу табиатнинг эврилишига боғлиқ бўлган иқлим билангина эмас, балки жамиятнинг руҳияти ва инсон кайфиятидаги тетиклик билан ҳам узвий алоқадордир.
Илмга ташналар танлови Илмга ташналар танлови
“Гидравлика” фанидан, “Гидравлика ва гидроинформатика” кафедраси профессор - ўқитувчилари томонидан Республика Фан Олимпиадаси 1-тури бўлиб ўтди.
Касб-ҳунар коллежи битирувчиларининг ташрифи Касб-ҳунар коллежи битирувчиларининг ташрифи
2018-2019 ўқув йили бўйича Қибрай тумани Энергетика касб-ҳунар коллежи битирувчиларини олий таълимда ўқув фаолиятини давом эттиришга жалб этиш ишлари самарадорлигини ошириш мақсадида, 2019-йил 26-март куни коллеж битирувчиларининг Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтига ташрифи ташкил этилди.
Илм қуввати ва ҳикмати Илм қуввати ва ҳикмати
ГИМ факультети "Гуманитар фанлар" кафедраси  томонидан 28 март куни  Диншунослик фанидан олимпиаданинг 1-чи босқичи бўлиб ўтди. "Гуманитар фанлар" кафедраси ўқитувчилари бошчилигида Нодира Алимуҳамедова, Нодира Раҳмонбердиева ва Отабек Норматов олимпиадани мазмунли ўтказишди.
Институтимиздаги анжуман ҳақида Институтимиздаги анжуман ҳақида
“Қишлоқ ва сув хўжалигининг замонавий муаммолари” мавзусидаги анъанавий XVIII ёш олимлар, ма-гистрантлар ва талабаларнинг ил-мий-амалий анжу-мани “Сув хўжа-лигида рақобат-бардош кадрлар тайёрлашнинг иж-тимоий, педагогик маънавий омил-лари” деб ном-ланган 11-шўъба иши раис, проф. З.К.Исмаилова, ҳамраис, доцент О.Э.Ҳайитов, котиб, катта ўқитувчи Р.Х.Файзуллаев томонидан  2019 йил 28 март куни соат 14.00 дан 17.00 гача олиб борилди. Шўъба ишида 23 нафар иштирокчи илмий мақоласи юзасидан маъруза-тақдимотини ўтказишди. 
Илмий-амалий анжуман Илмий-амалий анжуман
Институтимизда бўлиб ўтаётган “Қишлоқ ва сув хўжалигининг замонавий муаммолари” мавзусидаги анъанавий XVIII-ёш олимлар, магистрантлар ва иқтидорли талабалар иштирокидаги илмий-амалий анжуманининг 6-шўъба (Қишлоқ ва сув хўжалигининг энергетика ва автоматлаштириш соҳаларида замонавий энерготежамкор технологияларни қўллаш) си ҳам юқори савияда ўтказилмоқда.
Республика Олимпиадасини ўтказишга доир Республика Олимпиадасини ўтказишга доир
“Педагогика, психология ва ўқитиш методикаси” кафедраси 2019 йил 28 март куни бўлиб ўтган “Касбий педагогика” фани бўйича 1-босқич олимпиада натижаларини маълум қилди.
Галдаги очиқ дарсда Галдаги очиқ дарсда
“Электротехнологиялар ва электр жиҳозларидан фойдаланиш” кафедраси мудири, доцент А. Бердишевнинг “Энергия тежамкорлик асослари” фанидан “Қувват коэффиценти ва уни ошириш усуллари” мавзусидаги очиқ дарси бўлиб ўтди.
Навбатдаги XVIII – ёш олимлар, магистрантлар ва иқтидорли талабаларнинг илмий–амалий анжумани ўз ишини бошлади Навбатдаги XVIII – ёш олимлар, магистрантлар ва иқтидорли талабаларнинг илмий–амалий анжумани ўз ишини бошлади
“ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИНИНГ ЗАМОНАВИЙ МУАММОЛАРИ” мавзусидаги анъанавий XVIII – ёш олимлар, магистрантлар ва иқтидорли талабаларнинг илмий–амалий анжуманининг очилишига 2019 йил 28 март куни старт берилди. Анжуманни очилишида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги вакиллари, институт профессор-ўқитувчилари, докторантлар, магистрантлар ва иқтидорли талабалар иштирок этди.
Соҳадаги замонавий муаммолар Соҳадаги замонавий муаммолар
Қишлоқ ва сув хўжалигининг замонавий муаммоларини ечиш мақсадида илмий-услубий ва ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш ҳамда кадрларни таёрлаш борасида ёш олимлар, магистрантлар ва иқтидорли талабаларнинг илмий изланишларини қўллаб -қувватлаш мақсадида институтимизда 28-29 - март кунлари илмий-амалий анжумани бўлиб ўтмоқда.
Тил билган эл билар Тил билган эл билар
ТИҚХММИ 2-маърузалар залида “Тиллар” кафедраси профессор-ўқитувчилари Э.Юсупов, У.Ташева, И.Алленова ҳамда “СХТЭ ва Б” факультети декани ўринбосари Ж.Турдиевлар ҳамкорлигида институтнинг “СХТЭ ва Б” ва “ҚХМ” факультетлари талабалари учун таклиф этилган Москва Давлат педагогика институти профессори Янченко Владислав Дмитриевич иштирокида “Рус тилини ўрганишнинг замонавий усуллари” мавзусида маъруза ва маҳорат дарси ўтказилди. 
ТEАТР БУ ИБРАТХОНАДИР ТEАТР БУ ИБРАТХОНАДИР
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 ноябрдаги «Ўзбекистон Республикасида миллий маданиятни янада ривожлантириш консепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги ПҚ-4038-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида мамлакатимиздаги барча театрларда 21-27 март кунлари «Театр томошалари ҳафталиги» ўтказилди.
Таҳлилий тақдимотлар Таҳлилий тақдимотлар
Сув ресурсларини бошқариш, экология ва атроф -муҳитни муҳофазаси муаммолари шўъбасида биринчи куни 24 мақола тақдимот қилинди. Презентациялар атмосферани муҳофаза килиш, Орол денгизи, экология, ичимлик сув ва сув ресурсларини бошқариш муаммоларини ўз ичига қамради.  
Очиқ амалий машғулот Очиқ амалий машғулот
“Ирригация ва мелиорация” кафедраси ассистенти Ҳайитова Маҳбуба Сафаровнанинг 3 босқич 313-гуруҳ талабаларига  “Тупроқдаги тузларнинг таркиби ва уларнинг ўсимликларга зарарлилик даражаси” мавзусида Очиқ амалий машғулот дарсини ўтди.
"Электр ёритиш ва нурлатиш” фанидан олимпиада "Электр ёритиш ва нурлатиш” фанидан олимпиада
26 март куни соат 15.00 да В-606 хонада  “Электр ёритиш ва нурлатиш” фанидан Республика Фан Олимпиадаси 1- тури бўлиб ўтди.
Мазмундор ва моҳиятли очиқ дарс Мазмундор ва моҳиятли очиқ дарс
Институтимизнинг “Гидрология ва гидрогеология” кафедраси ассистенти Мансуров Сафар Рахманкуловичнинг «Сув оқими кўндаланг кесими параметрларини аниқлаш. Чуқурлик ўлчаш маълумотларини қайта ишлаш» мавзусидаги очиқ дарси 2019-йил 18-март соат 1000 да Б-403 аудиториясида «Гидротехника қурилиши» факультети, “5450400 -Гидротехника иншоотлари ва насос станцияларидан фойдаланиш” йўналиши 2-курс 201-гуруҳ талабаларига ўтказилди. Очиқ дарсда ИСМИТИ, катта илмий ходими Ибрагимов И. Ю., “Гидрология ва гидрогеология” кафедраси профессор-ўқитувчилари иштирок этишди.
Маҳорат дарсида Маҳорат дарсида
Ўзбекистон Республикаси ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси томонидан 27 март куни «Юқори даражадаги амалиёт» семинари ташкиллаштирилди.