Янгиликлар

ТИҚХММИ таянч докторанти Erasmus+ DSinGIS лойиҳаси доирасида Венгриянинг Обуда университетида малака оширди ТИҚХММИ таянч докторанти Erasmus+ DSinGIS лойиҳаси доирасида Венгриянинг Обуда университетида малака оширди
1 босқич докторанти Зоҳид Маматкулов ҳам Венгрия давлатининг Обуда университети Алба Региа Техника факультетида Проф.Верона Малгорзата раҳбарлиги остида “Аниқ қишлоқ хўжалигини юритишда геоахборот тизими ва масофадан зондлаш технологиялани қўллаш” мавзуси устида 2 ойлик назарий ва амалий билимларини оширди.
Навбатдаги очиқ дарс Навбатдаги очиқ дарс
2019 йил 2 апрель куни соат 08-30 да 612-хонада “Электротехнологиялар ва электр жиҳозларидан фойдаланиш” кафедраси доценти Т. Байзаковнинг “Светотехника ва электротехнология” фанидан “Юқори ва ўта юқори босимли лампалар” мавзусидаги очиқ дарси бўлиб ўтди.
Илм-фан талаби – Ватан талаби Илм-фан талаби – Ватан талаби
Ҳамкорликдаги натижалар ҳар иккала томон учун ҳам манфаатли бўлибгина қолмай, балки соҳа ривожини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.
Санъаткор билан учрашув Санъаткор билан учрашув
2-Талабалар турар жойида тарбиячи- педагог, психолог Сагдуллаева Дилором ташаббуслари билан Хушовоз хонанда Алижон Исоқов билан ижодий суҳбат ташкиллаштирилди.
Янгиликлар яхшиликлар сари Янгиликлар яхшиликлар сари
“Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш” факультетининг профессор-ўқитувчилари билан “BIZNES FINANS МИКРОКРЕДИТ ТАШКИЛОТИ” директор ўринбосари Муроджон Нурматов ва етакчи мутахассис иштирокида “Барча турдаги микрокредитларни онлайн олиш тартиби” мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтди. 
ИЛМГА ТАШНАЛАР ТАНЛОВИ ИЛМГА ТАШНАЛАР ТАНЛОВИ
27-март куни Г-413 хонада соат 15.00 да “Гидравлика” фанидан, “Гидравлика ва гидроинформатика” кафедраси профессор - ўқитувчилари томонидан Республика Фан Олимпиадаси 1-тури бўлиб ўтди. Республика Олимпиадасини ўтказиш кафедранинг долзарб ва маъсулиятли масалаларидан эканлиги ва “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” вазифаларини бажаришда бу масалага кенг эътибор берилаётганини инобатга олиб, Республика Олимпиадаси юқори савияда “Низом” талаблари асосида ўтказилди. 
“Хорижий университетлардаги инновацион ечимларни жорий этиш орқали қишлоқ хўжалигида муҳандис кадрларни тайёрлаш дастурларини такомиллаштириш”лойиҳаси иш бошлади “Хорижий университетлардаги инновацион ечимларни жорий этиш орқали қишлоқ хўжалигида муҳандис кадрларни тайёрлаш дастурларини такомиллаштириш”лойиҳаси иш бошлади
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг “Олий таълимни модернизациялаш” лойиҳаси таркибидаги Академик инновациялар фондининг юқорида номи келтирилган лойиҳаси Қишлоқ хўжалигини механизациялаш факультетининг Тракторлар ва автомобиллар кафедрасида иш бошлади.
Олимпиаданинг 1-босқичи Олимпиаданинг 1-босқичи
«Амалий ахборот технологиялари» фанидан фан олимпиадасининг I-босқичи «Ахборот технологиялари» кафедрасининг Бк-01 хонасида бўлиб ўтди. Фан олимпиадаси 4 та бўлимдан  иборат бўлиб, 1-бўлим тест топшириш, 2-бўлим масалаларни ечишга дастур тузиш, 3- бўлим оғзаки савол-жавоб ва 4- бўлим талабаларнинг ижодий ишларини баҳолашдан иборат бўлди.
Долзарб мавзудаги очиқ дарс Долзарб мавзудаги очиқ дарс
ҚСХЭТ факультети “Электр таъминоти ва қайта тикланувчи энергия манбалари” кафедрасининг ассистенти А.Т.Санбетованинг “Қайта тикланувчи энергия манбалари ” фанидан “Шамол электр қурилмаларининг турлари билан танишиш. Шамол оқимидан энергия олиш” мавзусида очиқ дарс бўлиб ўтди.
Самарқандга сайр-у саёҳат Самарқандга сайр-у саёҳат
"Гидротехника қурилиши" факультети 2 - босқич 6 - гуруҳ талабалари ва гуруҳ мураббийи “Назарий ва қурилиш механикаси”  кафедраси катта ўқитувчиси Э.Тошматов раҳбарлигида жаннатмакон юртимизнинг Самарқанд шаҳрига саёҳат қилишди.
Олимпиаданинг илк босқичида Олимпиаданинг илк босқичида
25 ва 28 март кунлари “Сув хўжалиги электр таъминоти”, “Электротехника материаллари” ва “Қайта тикланувчан энергия манбалари” фанларидан олимпиада ўтказилди.
УСТОЗ ЭЪЗОЗИ УСТОЗ ЭЪЗОЗИ
2 - апрелида кўп йиллар мобайнида Республикамиз халқ хўжалигига минглаб шогирдлар тайёрлаб берган «Геодезия ва геоинформатика» кафедраси катта ўқитувчиси устоз Ражапбоев Мақсуднинг таваллуд топган кунлари муносабати билан институтимиз ректори номидан ва факултемиз декани ва талабалари чиндилдан табриклашди.  
Устоз шогирд мусобақаси Устоз шогирд мусобақаси
Ирригация ва мелиорация кафедраси доценти Адҳам Маматалиев ва ассистант Жавлон Ишчановлар 3-ТТЖда 1-курс талабалари ўртасида стол тенниси бўйича қизиқарли мусобақа уюштирдилар. Мусобақада талабалар командалари билан биргаликда устозлар командаси ҳам иштирок этди. Бу эса талабаларда катта қизиқиш уйғотди.
Кўчат-келажак дарахти Кўчат-келажак дарахти
2019 йил 31 март куни Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор Т.Султанов бошчилигида Илмий инновацион ишланмаларни тижоратлаштириш бўлими бошлиғи М.Саримсақов, илмий бўлим ходимлари Н.Шайманов, О.Абдисаматов, Ғ.Ғозиев, Ж.Дўстов, докторантлар И.Ўразбаев, Ш.Мардиев ва ГМ факультети “И ва М” кафедраси ассистенти Э.Маликов ҳамда 10 нафар талабалар ТИҚХММИ илмий ўқув марказида ташкил этилган кўчат экиш тадбирларида фаол иштирок этишди. 
Ахборот соҳасини ислоҳ қилиш, ахборот ва сўз эркинлигини таъминлаш Ахборот соҳасини ислоҳ қилиш, ахборот ва сўз эркинлигини таъминлаш
Талаба-ёшлар ўз фикрларини эркин баён қила олиши ҳамда уларни ўз фикр муносабатлари билан ўртоқлашиш мақсадида бугун 2019 йил 1 апрель 1 жэуфтликда “Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш” факултети 401 гуруҳ талабалари билан биргаликда  Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва асослари фанидан “Ахборот соҳасини ислоҳ қилиш, ахборот ва сўз эркинлигини таъминлаш” мавзусида очиқ дарс бўлиб ўтди.
Cиз меҳнат муҳофазасини биласизми? Cиз меҳнат муҳофазасини биласизми?
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Касаба уюшмаси ҳамкорлигида Тошкент шаҳар касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг кенгашининг ташаббуси билан “Cиз меҳнат муҳофазасини биласизми? ” танлови институт босқичи ўтказилди. 
Академикларнинг ўқувчилар билан учрашуви Академикларнинг ўқувчилар билан учрашуви
Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида жойлашган Тошкент Педиатрия институти лицейида 2019 йилнинг 28-мартида олимлар билан лицей ўқувчиларининг «Наврўз» байрами арафасида  учрашуви ўтказилди.  Бу учрашувда Ўз ФА вице-президенти, академиклар Б.Т.Ибрагимов, А,Т.Жалилов, М.М.Мирсаидовлар,  профессорлар Х. Кимсанбоев, Б. Зарипов, Ж. Хусановлар қатнашдилар. Учрашувни лицей директори проф. О.Э.Эшонқулов олиб борди. Бу учрашувда лицей ўқитувчилари ва 150 дан ортиқ лицейнинг жаҳон олимпиада ғолиблари ва фаол ўқувчилари қатнашишди.
Миллий ғоя - мақсад қояси Миллий ғоя - мақсад қояси
ГИМ факультети “Гуманитар фанлар” кафедраси профессор ўқитувчилар Э. Қалқонов, М. Ҳакимова, М. Турдибоева ва Б. Муқимов  томонидан 26 март куни Миллий ғоя фани бўича 1 -босқич олимпиадаси  ўтказилди. Унда институтнинг  4-чи босқич  бир гуруҳ талабалари иштирок этиб ғолибликни қўлга киритишди.
Фан олимпиадаси билимдонларни саралайди Фан олимпиадаси билимдонларни саралайди
«Насос ва насос станциялари» ва “Гидроэлектростанциялар” фанидан Республика Фан Олимпиадаси 1-тури бўлиб ўтди.
Дунё бўйлаб сирлашув Дунё бўйлаб сирлашув
29-март куни институтимизга ташриф буюришиб, "Дунё бўйлаб" телеканали "Ахборот-таҳлилий дастурлар" муҳарририятининг бош муҳаррири Ғофир Жамолов, "Болалар ва ўсмирлар дастури" муҳарририятининг бош муҳаррири, фалсафа фанлари доктори Фаррух Олимов, "Кинотеатр" телеканали бош муҳаррири Абдулҳай Атаходжаев, "Яшил сайёра", "Турфа олам" каби кўрсатувларнинг бошловчиси Авазхон Ҳошимовлар сўзга чиқиб талабаларнинг қизиқтирган саволларига жавоб беришди.