Янгиликлар

Урганч давлат университети билан интеграциялашув Урганч давлат университети билан интеграциялашув
“Қишлоқ хўжалиги машиналари” кафедраси мудири т.ф.д. К.Д.Астанақулов вилоятлардаги олий таълим муассасалари билан интеграцияни янада мустаҳкамлаш мақсадида Урганч давлат университетида бўлиб қайтди.
Фахр-у  ифтихоримиз Фахр-у ифтихоримиз
Миллий тикланиш демократик партиясидан Тўлабоев Азамжон Қурбонович - Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Менежмент кафедраси доценти 81-Қумқўрғон Сайлов округидан Ўзбекистон Республикасининг Олий мажлиси Қонунчилик палатасига депутат қилиб сайландилар. Жамоамиз фахри сифатида 9-Салар сайлов округидан Тошкент шаҳар Халқ депутатлари Кенгашига Ўзбекистон Либерал Демократик партиясидан институтимиз ректори, Олий таълим Кенгаши раиси, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Умурзаков Ўктам Пардаевичнинг депутат бўлиб сайлангани ҳаммамизнинг қувончимизга қувонч қўшди.
Тўйлардаги исрофгарчиликларга қарши Тўйлардаги исрофгарчиликларга қарши
17 январь куни мавзу юзасидан "Ер ресурсларини бошқариш" факультетида профессор-ўқитувчилар ва талаба-ёшлар ўртасида “Ёшлар ўртасида оиланинг  муқаддаслиги, тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларнинг ихчам ва тартибли ўтказилиши тўғрисида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Халқнинг мустаҳкам қалқони Халқнинг мустаҳкам қалқони
Қуролли кучларимизнинг давлатимиз тинчлигини сақлашдаги беқиёс аҳамиятини теран англаш мақсадида “Қишлоқ ва сув хўжалигини энергия таъминоти” факультети Хотин-қизлар кўмитаси ташаббуси билан факультетнинг фаол талаба қизлари ўртасида  “Менинг Армиям – менинг фахрим!” мавзусида иншолар танлови ўтказилди.
Космик соҳани ривожланиш босқичлари Космик соҳани ривожланиш босқичлари
"Ер ресурсларини бошқариш" факултети битирувчи талабаларига Марказий аерогеодезия корхонаси директори Омонов Акмалжон Солижонович билан ЕРБ факултет декани Ш.Норбоев ва Геодезия ва геоинформатика кадедраси томонидан учрашув ташкил этилди.
Бувижоним либослари хоc-у мос Бувижоним либослари хоc-у мос
17-январида институтда “Бувижоним кийган либослар” маънавий-маърифий тадбири ўтказилди. Либос — кишининг ташқи кўриниши, маънавий дунёси, тафаккури ҳамда ички хислатларини ўзида намоён эта олиш хусусиятига эгадир. Ҳар бир киши ўзи кийган либоси орқали бошқалар тасаввурида ким ва қандай одам эканлигини кўрсатиб беради.
Юртимиз тинчлиги барқарор тарақиётимиз омили Юртимиз тинчлиги барқарор тарақиётимиз омили
"Қишлоқ ва сув хўжалиги энергия таъминоти" факультетининг “Қишлоқ хўжалигини электрлаштириш ва автоматлаштириш” таълим йўналиши 2,3,4-курс талабаларини “Ватан ҳимоячилари куни”  муносабати билан  “Электротехнологиялар ва электр жиҳозларидан фойдаланиш” кафедрасининг прфессор-ўқитувчилари ва Ички ишлар вазирлигининг Махсус операцияларни мувофиқлаштириш бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда Майор Д.Очилов, Капитан К.Мухаммадиев, Катта лейтенант Х.Бобожоновлар 2020 йил 17 январ куни 8-Залда “Юртимиз тинчлиги - барқарор тараққиётимиз омили” мавзусида тадбир ўтказилди.
“Муваффақиятли илмий иш олиб бориш калити” мавзусида интерактив семинар “Муваффақиятли илмий иш олиб бориш калити” мавзусида интерактив семинар
ТИҚХММИнинг  Халқаро бўлими қошидаги “SUSADICA – Марказий Осиёда қишлоқ хўжалигини барқарор ривожлантириш” докторантура (PhD) мактаби лойиҳаси хонасида институт талабалари учун  “Муваффақиятли илмий иш олиб бориш калити” мавзусида SUSADICA лойиҳаси кординатори  Нозила Мухамедова томонидан янгича усулда интерактив семинар ўтказилди.
Ёшлар тарбиясида дадил қадам Ёшлар тарбиясида дадил қадам
17 январ куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил етилганлигининг 28 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ф-5529-сонли фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида “Гидромелиорация” факультетида "Ёшларни ватанга муҳаббат руҳида тарбиялашда бизнинг мақсадимиз ва тарихимиз" мавзуида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.
Оила - муқаддас маскан Оила - муқаддас маскан
"Ер ресурсларини бошқариш" факультетида қарашли 1 талабалар турар жойида “Ёшлар ўртасида оиланинг муқаддаслиги” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда факультетнинг Ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовини Ҳ.Эшова, Геодезия ва геоинформатика кафедраси ўқитувчиси Ў.Исломов, ТТЖ деректори ва талаба-ёшлар иштирок этишди.
Талабa қизлар ташаббускорлиги Талабa қизлар ташаббускорлиги
14 январь куни "Ер ресурсларини бошқариш" факультетининг фаол, иқтидорли  талаба-қизлари ташаббуси билан нафақат факультетнинг профeссор-ўқитувчилари ва талаба-йигитларини, бутун институтимизнинг профессор-ўқитувчилари, ҳурматли проректорларимиз ҳамда барча факультетларимиз деканларини ҳарбий либос кийиб табриклашди.
Ижро интизомини янада мустаҳкамлашга оид семинар Ижро интизомини янада мустаҳкамлашга оид семинар
Институт  ректорининг 2019 йил 25 декабрдаги  1199 А/Ф сонли бўйруғи ижросини таъминлаш мақсадида Мониторинг ва ички назорат бўлими ҳамда Юрисконсулът иштирокида 15-16 январь кунлари Институтнинг барча иш юритувчи ходимларига Ижро интизоми бўйича семинар ўтказилди.
Мангуликка муҳрланган хотира Мангуликка муҳрланган хотира
Тошкент вилояти Чирчиқ шахри Юмалоқ қўрғони Рамазон кўчаси 43–уйда яшаган  ўз ҳарбий хизмат вазифасини бажараётган вақтда жасорат кўрсатиб, ҳалок бўлган сержант Саидазимов Жанибек Умаралиевичнинг хонадонига ташриф буюрилди. ГИМ факультети декан Б.Норов ҳамда ҳарбий кафедра офицерлари бориб институт раҳбарияти томонидан тақдим этилган совғаларни топшириб, байрам табриги билан уларнинг ота-оналарини қутлашди.
“Балли, йигитлар” кўрик-танлови “Балли, йигитлар” кўрик-танлови
2 -Талабалар турар жойида 4 - қават фойесида тарбиячи-педагог, психолог Сагдуллаева Д.М ташаббуси билан “Балли, йигитлар” кўрик-танлови ўтказилди. ГТҚ ва ҚСХЕТ, ГИМ факултет талабалари беллашишди.
14 январь – Ватан ҳимоячилари куни 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни
14 январь – Ватан ҳимоячилари куни миллий байрам сифатида катта тантана билан нишонлаш ўзига хос анъанага айланган. Бу бежиз эмас, албатта. Сизу бизнинг бугунгидек тинч, хотиржам хаётимиз куролли Кучларимиз томонидан ишончли тарзда химоя килинмокдаки, мана шундай масъулиятли бурчни сидқидилдан адо этаётган, тараққиётимиз барқарорлигига камарбаста бўлаётган ўғлонларимизни хар канча эъзозласак, кўкка кўтарсак, арзийди.
Юксалиш ватанпарварликдан бошланади Юксалиш ватанпарварликдан бошланади
ТИҚХММИ нинг ички ҳовлисида Ўзбекистон Қуролли кучларининг деярлик барча техникаларидан намуналар келтирилди. Эрталабдан талаба ва профессор ўқитувчилар ҳарбий техникани ўз кўзи билан кўриб, қўли билан ушлаш асносида ҳарбий мутахассислардан қизиқиб маълумотлар ола бошлашди. Ҳатто, ҳарбий машиналарни устига чиқиб, ичига кириб бошқариш технологияси билан қизиқдилар. Ҳарбий техникамизни ҳайратомиз назар билан кузатиб турган талабаларда ўз ватанига бўлган муҳаббат ва фахр ҳисси устун бўлгани рост.
Генерал хонадонига ташриф Генерал хонадонига ташриф
14 январь куни “Гидромелиорация” факультети жамоаси ҳамда фаол ёшлари Мирзо Улуғбек туманининг "Лашкарбеги" маҳалласида истиқомат қилаётган иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси, чегара қўшинлари фахрий генерали Артикбаев Абдуллажон Артикбаевичнинг хонадонига ташриф буюришди.
Ватан ҳимоячилари кунига бағишланди Ватан ҳимоячилари кунига бағишланди
Қарши шаҳридаги Хотира мажмуасида 14 январь – Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб тантанали тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда ТИҚХММИ Қарши филиали профессор-ўқитувчилари ва 150 нафар талаба-ёшлари ҳам иштирок этиб,  ҳарбий оркестр садолари остида майдондаги Мотамсаро она ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйишди.
Зиёли фахрийлар эъзозда Зиёли фахрийлар эъзозда
14-январь –«Ватан химоячилари куни» байрами муносабати билан Мирзо Улуғбек тумани Мустақиллик махалласида яшайдиган олим, мохир таржимон, ёзувчи Рашидов Асил Рашидовичнинг хонадонига Қишлоқ хўжалигини механизациялаш факультети жамоаси ташрифи уюштирилди. 
Янги ташкил этилган академик лицей тажриба ўрганиш жараёнида Янги ташкил этилган академик лицей тажриба ўрганиш жараёнида
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг Қарши филиали ҳузуридаги академик лицейи ўқитувчилари немис тили фани ўқитувчиси Шодмонова Н, инглиз тили фани ўқитувчиси Гелдиева Ф, психолог Иллиевалар таълим жараёнини ўрганиш, институти фаолияти билан танишиш, кафедралар билан ҳамкорлик қилиш мақсадида ТИҚХММИга ташриф буюрдилар ва институтнинг малакали ўқитувчилари билан танишдилар, уларнинг иш фаолиятларини яқиндан ўрганиб, ўзларига керакли бўлган ўқитиш усуллари ва маълумотларни ўзлаштирдилар.