Янгиликлар
Музей саёҳати - ноанъанавий дарс
Сиртқи бўлим Сув хўжалиги ва мелиорация таълим йўналиши 1-босқич 105 - гуруҳ талабалари ва гуруҳ мураббийси "Гидромелиоратив тизимлардан фойдаланиш" кафедраси ассистенти А.И.Гафарова бошчилигида 1-курс талабалари билан Амир Темур музейига ташриф буюришди.
05.10.2019 1611
Tалабалар илмий изланиш сари
Илмий тадқиқотлар, инновациялар ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш бўлими бошлиғи Ш.Имомов ҳамда Иқтидорли талабаларнинг илмий тадқиқот ишларини ташкил этиш бўлими ходимлари иштирокида “Гидромелиорация” факультети 2-босқич талабалари билан учрашув ташкил этилди.
05.10.2019 1782
Китоблар олами сари йўл
"EРБ" факултети КПТ-410-гуруҳ талабалари гуруҳ мураббийи билан 4-октабра Tashkent Book Fest -2019 Тошкент халқаро китоб кўргазма-ярмаркасида иштирок этишиб, олам-олам таассуротларга эга бўлиб қайтишди.
05.10.2019 1883
Aхборот - ресурс марказида “Ахборот ва кутубхонашунослик- библиография асослари” курси
ТИҚХММИ АРМ ходимлари 1-курс талабаларига “Ахборот ва кутубхонашунослик - библиография асослари” курси бўйича машғулотлар ўтишни бошладилар. Бугунги талабалар – келажакда сув ва қишлоқ хўжалигининг мутахассисларидир, улар ўқув жараёни давомида ва жамоат ишларида доимий равишда улкан ахборот оқимларига дуч келадилар.
05.10.2019 2433
Халқаро китоб кўргазмаси
Бугун жамиятимизда китобхонликни ривожлантириш, мутолаа маданиятини такомиллаштириш борасида ҳар доимгидан бир неча баробар кўп миқдорда самарали ишлар амалга оширилмоқда, ташвиқот-тарғибот ишлари олиб борилмоқда. "Гидромелиорация" факултети СХМ-202-гуруҳ талабалари гуруҳ мураббийи билан 24-октабр кунлари Ташкент Боок Фест -2019 Тошкент халқаро китоб кўргазма-ярмаркасида иштирок этди.
04.10.2019 2202
“Касбга йўналтириш-келажакка қўйилган қадам!”
ТИҚХММИ маърузалар залида 2019 йил 4 октябрь куни соат 10:00да “Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш” факультети “Экология ва атроф муҳит муҳофазаси” таълим йўналиши 3-4 курс талабалари учун “Касбга йўналтириш-соҳага оид ўзгаришлар ва ислоҳотлар” мавзусида Тошкент шаҳар Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Азизжон Калимбетов, Давлат инспектори Махмудбек Зайнутдинов, Кадрлар бўлими бошлиғи Барно Эргашева иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбирни институт доценти Раҳимбой Жуманиёзов олиб борди.
04.10.2019 1816
Соғлигинг - туман бойлигинг
Инсон соғлиги, авваломбор ўзи учун муҳимдир. 2019 йил 4-октябрида Тошкент шаҳар аҳоли Репродуктив саломатлиги марказининг мутахассиси М. Азимова билан биргаликда "Репродуктив саломатлик тушунчаси. Соғлом турмуш тарзи ва унинг тушунчаси" мавзусида умумий йиғилиш бўлиб ўтди.
04.10.2019 2970
Акмал Бердимуродов - бош менежер
Ўзбекистон Республикаси Ёшлар масалалари бўйича Республика идоралараро кенгаши йиғилишида белгиланган вазифалар ҳамда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши томонидан берилган топшириқлар асосида Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Тошкент шаҳрида жойлашган олий таълим муассасаларидаги бошланғич ташкилотларига Ёшлар етакчиларини (Бош менежер) таъйинлаш бўйича суҳбатлар Тошкент Шаҳар Ёшлар марказида ўтказилди.
04.10.2019 1697
Қарши филиалимизда сайёр дарс
ТИҚХММИ Қарши филиали «Қишлоқ хўжалигини механизациялаш» факультети 1 – курс 110 – гуруҳ талабалари учун «Умумтехник фанлар» кафедраси ўқитувчиси И. Неъматов раҳбарлигида Геодезия фанидан «Давергеодезкадастр» қўмитаси қошидаги «Ўздаверлойиҳа» институти Қашқадарё филиалида кўчма амалий машғулот ташкил этилди.
04.10.2019 1789
Институтимизнинг Қарши филиалида устозларга эҳтиром
ТИҚҚХММИ Қарши филиалида “Энг улуғвор мақсад фарзандлар камоли” мавзусида байрам тадбири ўтказилди. Тадбирда филиал барча профессор ўқитувчилари, талабалар ва ота-оналар иштирок этишди.
04.10.2019 1744
МУЗЕЙ ТАРБИЯ МАСКАНИ
"Гидромелиорация" факултети Сув хўжалиги ва мелиорация йўналиши 2-курс 202-гуруҳ талабалари гуруҳ мураббийси доцент Маматалиев А.Б. раҳбарлигида Ўзбекистон тарихи давлат музейига ташриф буюришди.
03.10.2019 2186
“Филиал кубоги” мусобақаси
ТИҚХММИ Қарши филиалининг “Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими” томонидан 2019-йил 27-30 сентябрь кунлари 1-октябрь -“Ўқитувчилар ва мураббийлар куни” га бағишлаб филиал талабалари ўртасида спортнинг волейбол тури бўйича “Филиал кубоги” мусобақаси ташкил этилди.
03.10.2019 1594
АМАЛИЁТ - НАЗАРИЯ АСОСИ
"Гидромелиорация" факултети 2- босқич 207 - гуруҳ талабалари ТИҚХММИ қошидаги Қорасув полигонига "Геология ва гидрогеология" фанидан ўқув амиётини ўташ учун ўқув амалиёт раҳбари И.Рўзиев, факултет декан муовини С.Ғуломов ва гуруҳ мураббийи С.Дўстназаровалар бошчилигида етиб келишди.
03.10.2019 1687
УЛУҒЛИК ВА ҚУТЛУҒЛИК УСТОЗЛАР БИЛАН
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Ёшлар кенгаши фаоллари томонидан 30 сентабр куни эрта тонгдан 1-Октябр "Ўқитувчи ва мураббийлар куни" муносабати билан махсус логотиплар тарқатиш маросими ташкил этилди.
03.10.2019 1806
“Декан кубоги”мусобақаси
“1 октябрь – Устоз ва мураббийлар куни” байрами муносабати билан “Бўш вақтимиз - спорт билан бирга” шиори остида “Гидромелиорация” факультети 1-босқич талаба-ёшлари ўртасида оммавий спортга янада кенг жалб қилиш мақсадида, спортнинг мини-футбол тури бўйича “Декан кубоги”мусобақаси кўтаринки руҳда ўтказилди.
02.10.2019 1591
Касбий байрам муборак
Институт ректори номидан Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор Р.Чориев ва ҚСХЭТ факультети декани А.Исақов биргаликда “Электротехнологиялар ва электр жиҳозларидан фойдаланиш” кафедрасининг барча профессор-ўқитувчиларини 1-Октябрь “Устоз ва мураббийлар” куни муносабати билан табриклашди ва эсдалик совғаларини топширишди.
02.10.2019 1508
Устозларга минг таъзим
“Ер ресурсларини бошқариш” факультет декани Ш. Нарбаев, Ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовини Ҳ.Эшова, факультет Ёшлар иттифоқи етакчиси Ш.Абдуқодиров ҳамда факультетимизнинг иқтидорли ташаббускор талабалари билан эрта тонгдан факультет биноси кириш қисмида барча устозларни кўтаринки руҳда кутиб олишди.
02.10.2019 15522
Самарали кўчма дарс
«Ер ресурсларини бошқариш» факультети 3 курс 11 - гуруҳи талабалари учун «Ердан фойдаланиш» кафедраси ўқитувчиси Х. Абдиваитов раҳбарлигида III – жуфтликда Ер тузишни лойиҳалаш фанидан Ўзбек давлат ер тузиш илмий лойиҳалаш институти «Ўздаверлойиҳа» ташкилотида кўчма дарс ташкил этилди.
30.09.2019 1737
Хорижлик мутахассиснинг семинар машғулоти
Институт кутубхонасининг видеоконференциялар залида Шимолий Американинг Канада штатидан ташриф буюрган Киселёв Сергей томонидан “Дренажный Акт Провинции Онтарио основные аспекты и применение” мавзуси остида семинар машғулот кўринишида бўлиб ўтди. Ушбу машғулот “Ирригация ва мелиорация” кафедраси мудири профессор Бегматов Илҳом Абдураимович бошчилигида ўтказилди.
29.09.2019 1431