Янгиликлар
Халқаро конференцияда
Австриянинг Залсбург университетидан ташриф буюрган профессор Эрика Бласчке томонидан институтимизнинг бир қатор профессор-ўқитувчиларига илмий ишларни қандай қилиб нашр қилиш ҳақида семинар ташкил этилди.
19.10.2019 1907
“АMKODOR AGROTEXMASH” АЖга саёҳат
“Гидромелиоратив ишларни механизациялаш” факультети “Сув хўжалиги мелиорация ишларини механизациялаш” таълим йўналиши 1-курс талабалари билан “Гидромелиоратив ишларни механизациялаш” кафедраси ўқитувчилари И.Худаев ҳамда С.Холовалар “Аmkodor agrotexmash” АЖга саёҳат уюштирилди.
18.10.2019 1921
Тил - миллат кўзгуси
Ҳар йили 21-октабр куни мамлакатимизда тил байрами сифатида кенг нишонланиши анъанага айланиб қолган. Шу муносабат билан 17 октабр куни 2 - Талабалар турар жойида Раҳимбой Жуманиёзов маънавият соати ўтказди.
18.10.2019 3190
Глобаллашув даври ва интернет
17- октябрида 4-Талабалар турар жойида «Гидравлика ва гидроинформатика» кафедраси профессор ўқитувчилари дотс. К. Раҳимов, Катта ўқитувчи А. Ходжаев, асс. Д. Аллаёров, асс. С. Жонқобилов лар ТТЖ даги кафедра кунини ўтказишди.
18.10.2019 1773
Тикув цехига ташриф
17-октябрида 4-ТТЖ “Гидромелиорация” факултети 1-босқич талаба қизлари муҳтарам юртбошимиз Ш.Мирзиёевнинг бешта муҳим ташаббусидан бири бўлган бешинчи ташаббуси яъни “Хотин-қизларни иш билан таъминлаш” масалаларини назарда тутувчи ташаббус остида факултет 1-босқич талаба қизлари Яшнабод туманидаги Семруг-МСА тикув цехида бўлиб, бу ердаги тикиш-бичиш ишлари билан танишиб, ўзлари қизиққан маълумотларни олишди.
18.10.2019 1734
Тошкент политехника музейига уюштирилган сайёр дарс
Ўзбекистонда транспорт ва автомобил саноати, қишлоқ хўжалиги техникаси тараққиёт тарихи, буюк олимларнинг ихтиролари ҳақида ҳиқоя қилувчи музей тўғрисида маълумотга эга бўлиш мақсадида "Гидромелиорация" факультети “Сув хўжалиги ва мелиорация” таълим йўналишининг 406 гуруҳ талабалари ташриф буюришди.
18.10.2019 2289
“Спорт бизни бирлаштиради” шиори остида ўтказилди.
17 октябр куни “Спорт бизни бирлаштиради” шиори остида “Гидромелиоратив ишларини механизациялаш” факультетининг 1-курс талаба-ёшлари ўртасида оммавий спортни янада ривожлантириш мақсадида, талабаларнинг дарсдан бўш вақтларини мазмунли ўтказиш бўйича мини-футбол бўйича “Декан кубоги” мусобақаси ўтказилди.
18.10.2019 2680
Экомарафон тарғиботи
17 октябрь куни 11:30 да ТИҚХММИ мажлислар залида Институтнинг фаол талаба ёшлари учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Жуманиёзов Қувондиқ Йўлдошевич ҳамда “Ўзбекистон Экологик партияси” Тошкент шаҳар Кенгаши мутахассиси Гулсанам Алихановалар иштирокида“Экомарафон” тарғиботи бўйича давра суҳбати ўтказилди.
18.10.2019 1596
Театр-тарбия маскани!
Маънавий ҳордиқ чиқазиш учунгина эмас, театр ибратхона бўлгани учун хам биз унга талпинамиз. 2019 йил 16 октябрь куни 18:30.да Ўзбек Миллий академик драмма театрида ёзувчи Қўчқор Норқобил пьессасаси ососида саҳналаштирилган “Тоғлардан баланд бўл” номли спектакли премьера намойишида “СХТЭ ва Б” факультети декани Р.Хакимов, декан ўринбосари Ж.Турдиев ҳамда бир гуруҳ иқтидорли талаба ёшлар биргаликда томоша қилиш учун ташриф буюришди.
18.10.2019 2676
Амалиётдан алангали саломлар
“Қишлоқ хўжалигини механизациялаш” факултетининг 4-босқич талабалари ишлаб чиқариш амалиётини “Ўзагросервис” АЖ ва ҳудудий “Агросервис МТП” МЧЖ, Қуйи Чирчиқ тумани “ТСТ Кластер” Хорижий МЧЖ корхоналарида ўташмоқда. “Қишлоқ хўжалигини механизациялаш” факултети талабалари амалиёт давомида мамлакатимиз қишлоқ хўжалигида фойдаланиб келаётган хорижий давлатларнинг замонавий “CASE”, “JOHN-DEERE” ва мамлакатимизда ишлаб чиқарилган МХ-1,8 пахта териш машиналарини ишлатиш жараёнларида бевосита иштирок этишмоқда. “Қишлоқ хўжалигини механизациялаш” факултетининг 4-босқич талабалари ишлаб чиқариш амалиётини Қуйи Чирчиқ тумани “ТСТ Кластер” Хорижий МЧЖ корхоналарида ўташмоқда.
17.10.2019 1921
“Мутахассис чиқарувчи” кафедраларнинг сифат гуруҳи дарслари
2019 йил 16 октябр куни институтимизнинг қуйидаги кафедраларида “Сифат гуруҳи” иш режасига асосан профессор-ўқитувчилар тайёргарлик тақдимотлари дарсларини ўтказишди: Ердан фойдаланиш кафедраси катта ўқитувчиси Шарипов С.Р.нинг календар режасига биноан “Ер муносабатларини тартибга солиш” фанидан 3 маьруза машғулотга, ассистент Абдуваитов Х. нинг календар режасига биноан “Ер тузишни лойиҳалашнинг автоматлаштирилган тизими” фанидан 6 амалий дарсига, стажёр ўқитувчиси Умарова Ш. нинг календар режасига биноан “ЕМДТС” фанидан амалий машғулотга тайёргарлик тақдимотлари тингланди
17.10.2019 1747
Илмий ходимлар билан учрашув
"Гидромелиорация" факультети, “Сув хўжалиги ва мелиорация” таълим йўналиши 406-гуруҳ талабалари, гуруҳ мураббийи Матякубов Б.Ш. билан биргаликда, Халқаро сув ресурсларини бошқариш институтининг Тошкентда жойлашган офисига 2019 йилнинг 16 октябр куни ташриф буюришди.
17.10.2019 1743
Туркман делегацияси институтимизда
Туркманистоннинг Мерген Юсупов бошчилигидаги делегацияси ТИҚХММИга ташриф буюришди. Делегация Қишлоқ ва атроф-муҳит вазирлигининг Халқаро экологик ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи ўринбосари Мерген Юсупов, Лебаб вилоят ҳокимиятининг қишлоқ хўжалиги бўйича махсус вакили Болтаев Низамджан, Дашогуз вилояти ҳокимиятининг қишлоқ хўжалиги бўйича мутахассиси Мередов Язгелды, Геёгли этрап ҳокимиятининг қишлоқ хўжалиги бўйича мутахассиси Мадеминов Мадемин, Дейнау этрапи “Ватан” бирлашмасининг ер тузувчи мутахассиси Худайкулов Умаркули, Парахат этрапининг “Дайхон” бирлашмасининг Хасанов Мурат, Туркман қишлоқ хўжалик институти Қишлоқ хўжалик мелиорацияси кафедра мудири Курбанов Бабагелды ҳамда БМТ Ривожлантириш дастури Туркманистон вакиллари иштирок этишди.
17.10.2019 1537
Ишлаб чиқариш амалиётида “Устоз-шогирд” анъанаси
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 31 июлдаги “Қишлоқ хўжалиги машинасозлигини жадал ривожлантириш, аграр секторни қишлоқ хўжалиги техникалари билан таъминлашни давлат томонидан қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги ......
17.10.2019 1644
Психолог билан учрашув
ҚХМ факультети Хотин – қизлар раисаси Н.А.Холиқова томонидан факультет талаба қизлари ва институт психологи М.К.Муҳаммедова билан учрашув ташкил этди. Ушбу учрашувда психолог талаба қизларга керакли маълумотларни бериб ўтди ва фикр алмашди.
16.10.2019 1555
Ижарада яшовчи талабалар билан суҳбат
Ер ресурсларни бошқариш факултети 306-гуруҳ мураббийи А.Жураев ижарада яшаётган талабаларнинг яшаш жойидан хабар олиш мақсадида уларнинг хонадонларига ташриф буйурди ва талабаларнинг турмуш тарзи билан яқиндан танишди.
16.10.2019 1882
Футбол бўйича мусобақа бўлиб ўтди
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан кўтарилган 5 та ташаббус ижроси юзасидан жорий йилнинг 14 октябрь куни институтнинг спорт майдончасида “Қишлоқ хўжалигини механизациялаш” факультети 1-босқич талабалари ўртасида футбол бўйича “Декан кубоги” ташкиллаштирилди. Бундан мақсад талаба-ёшларни янада жипслаштириш ва уларнинг вақтини мазмунли ўтказишдан иборат эди.
16.10.2019 1707
Институтимиз дунёнинг кучли университетлари рейтингига кирди
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти мустақил Ўзбекистон тарихида биринчи маротаба 2020 йил учун QSнинг Шарқий Европа ва Марказий Осиё давлатлари университетлари рейтингида қайд этилди.
16.10.2019 3543
ЕРБ факультетида талабалар кенгаши раиси сайланди
Жорий йилнинг окябрь ойида "Ер ресурсларини бошқариш" факультети декани Ш.Нарбаев Ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовини Ҳ.Эшова ташаббуси билан факультетга қарашли академик лицей ётоқхонаси маънавият хонасида талаба-ёшлар ўртасида...
15.10.2019 1688
Ижарада яшовчи талабалар билан суҳбат
Жорий йилни 12 октябрь куни "Ер ресурсларини бошқариш" факультети анжуманлар залида факультет декани Ш.Нарбаев ҳамда Ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовини Ҳ.Эшова ташаббуси билан талаба-ёшлар ўртасида ижарада ва яқин қариндошини уйида истиқомт қилаётган талабалар билан давра суҳбати бўлиб ўтди.
15.10.2019 1794