Янгиликлар

 Талаба-қизлар билан учрашув  Талаба-қизлар билан учрашув
4-сонли талабалар турар жойида яшаётган талаба-қизлар билан учрашув ташкил этилди. Тадбирда ёшлар билан ишлаш бўйича проректор Р. Чориев, ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари  Х.Тўйчиев, тарбиячи-педагог  А.Ҳаитова, ТТЖ директори И. Бухоров  иштирок этди.
Психологик тренинг Психологик тренинг
27 сентябрь куни 2 - Талабалар турар жойи 3 қават фойесида талабаларнинг бўш вақтини унумли ўтказиш мақсадида Тарбиячи педагог, психолог Сагдуллаева Дилором талабалар билан  «Танишув»,   «Рағбат»,  «Мен 10 йилдан сўнг», «Чокаётган кема», «Ишчанлик қобилиятини ошириш» Психологик тренинг ўтказдилар.
Экскурсия - маърифат сари йўл Экскурсия - маърифат сари йўл
“Электротехнологиялар ва электр жиҳозлардан фойдаланиш” кафедраси ва М.Улуғбек туманида жойлашган БМКВ “Агромаш” АЖ,  “Электрқишлоққурилиш” АЖ ва “Қишлоқэнерголойиха” АЖ каби ишлаб чиқариш корхоналари билан хамкорликда 5430500 – Қишлоқ  ва сув хўжалигида энергия таъминоти таълим йўналиши 1-курс талабалари учун кўчма машғулот ва экскурсиялар ташкил қилинди.
ХИТОЙЛИК ПРОФЕССОР БИЛАН МУЛОҚОТ ХИТОЙЛИК ПРОФЕССОР БИЛАН МУЛОҚОТ
“Гидравлика ва гидроинформатика” кафедраси профессор-ўқитувчилари ва GidroLeaders гуруҳи аъзолари билан Хитой фанлар академияси қошидаги Xinjiang экология ва география институти профессори Lan Zhiqiang ва илмий тадқиқотчилар иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди.
ЁШЛАР ФОРУМИ ВА ЁШЛАР САММИТИДАГИ ИШТИРОКИ ЁШЛАР ФОРУМИ ВА ЁШЛАР САММИТИДАГИ ИШТИРОКИ
Институтнинг ЭкоГАМ маркази таянч докторанти Реймов Маманбек жорий йилнинг 15-19 сентябрь кунлари Хитой Халқ Республикасининг Янжи шаҳридаги Шанбайшан биосфера қўриқхонасида ЮНЕСКО томонидан ташкиллаштирилган “Инсон ва биосфера” номли ёшлар форумида шунингдек 21-23 сентябрь кунлари Америка Қўшма Штатларининг Нью-Йорк шаҳрида жойлашган Бирлашган миллатлар бош ассамблеяси томонидан ташкил этилган “Иқлим ўзгариши” ёшлар саммитида иштирок этиб келди.
 Спортчимизга улкан зафарлар тилаб қоламиз!  Спортчимизга улкан зафарлар тилаб қоламиз!
Рустамов Сирожбек Санжар ўғли Қозоғистон Республикасида ўтказилган KUZ OPEN 2019 турнирида JIU-JITSUспорт тури бўйича фахрли 3-ўринни эгаллади.
Кўчма машғулот ва экскурсия Кўчма машғулот ва экскурсия
2019 йилнинг 23 сентябрь куни  Тошкент шаҳар Юнусобод туманидаги Боғи-шамол кўчасида жойлашган “Туронэлектромонтаж” АЖ ишлаб чиқариш корхонаси базасида......
Агрегат заводига ташриф Агрегат заводига ташриф
2019 йил 25 сентябрь куни “Гидромелиоратив ишларни механизациялаш” факулътети “Меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги” йўналиши талабалари  “Агрегат заводи” АЖ га бордилар.
ТИҚХММИда “Лойиҳалаш гурухлари”ни ташкил этиш тўғрисида ректор фармойиши қабул қилинди ТИҚХММИда “Лойиҳалаш гурухлари”ни ташкил этиш тўғрисида ректор фармойиши қабул қилинди
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялар мухандислари институти ректорининг 2019 йил 25 сентябрдаги 99/Ф -сонли фармойиши билан институтда 4 та йўналишда лойиҳалаш гурухлари ташкил этиш бўйича вазифалар белгилаб берилди.
SUSADICA докторлик дастури тадқиқотчилари маълумотлар тўплаш воситаларни Марказий Осиёда синовдан ўтказишди SUSADICA докторлик дастури тадқиқотчилари маълумотлар тўплаш воситаларни Марказий Осиёда синовдан ўтказишди
Жорий йилнинг ёз мобайнида, SUSADICA докторлик дастури тадқиқотчилари фермерларнинг ишлаб чиқариш ва ресурсларни бошқариш қарорлари билан боғлиқ бўлган муаммолар ҳақида тасаввурга эга бўлиш мақсадида Марказий Осиёнинг турли наъмунавий тадқиқот объектларига боришди.
САМАРҚАНД  БЎЙЛАБ САЁҲАТ САМАРҚАНД БЎЙЛАБ САЁҲАТ
“Ер ресурсларини бошқариш” факультети 312-гуруҳ талабалари гуруҳ мураббийи Ш. Р. Исмонов бошчилигида 22-сентябрь якшанба куни Мамалакатимизнинг кўҳна ва улуғ шаҳарларидан бири бўлмиш Самарқанд шаҳрига саёҳат уюштиришди.
“Юксак эътиқод-маънавий юксалиш демакдир!” “Юксак эътиқод-маънавий юксалиш демакдир!”
ТИҚХММИ маърузалар залида 2019 йил 23 сентябрь куни соат 14:00да Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш факультети профессор-ўқитувчилари ҳамда талабалари учун “Ўзбекистон-миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик юрти” мавзусида маърифий учрашув ўтказилди.
Навбатдаги кўчма машғулот дарси Навбатдаги кўчма машғулот дарси
«Ер ресурсларини бошқариш» факультети 3 курс 308 - гуруҳ талабаларига «Фотограмметрия ва ерни масофадан зондлаш» фанидан кўчма амалиёт дарси ташкил этилди.
"Замонавий геодезик асбоблар" фанидан кўчма машғулот "Замонавий геодезик асбоблар" фанидан кўчма машғулот
20.09.2019 йил куни. Геодезия ва геоинформатика кафедрасида "Замонавий геодезик асбоблар" фанидан кўчма машғулот бўлиб ўтди. Машғулот Ўзбек давлат ер тузиш ва  илмий лойиҳалаш институтида етук малакали мутахассислар иштирокида олиб борилди.
“E-UNIVERSITET” - ОТМ ФАОЛИЯТИНИ БОШҚАРИШНИ АВТОМАТЛАШТИРИШДА ЯНГИ ҚАДАМ “E-UNIVERSITET” - ОТМ ФАОЛИЯТИНИ БОШҚАРИШНИ АВТОМАТЛАШТИРИШДА ЯНГИ ҚАДАМ
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари А.А.Абдуҳакимов раислигида 2019 йил 21 сентябрь куни Тошкент давлат педагогика университетида ўтказилган видеоселектор йиғилишида мазкур университетда жорий этилган таълим, илмий ва маъмурий фаолият жараёнларини бошқаришни автоматлаштиришга қаратилган «E-univesitet» ахборот тизими ва «E-minbar» дастурий платформаси тақдимоти бўлиб ўтди.
QS Worldwide конференцияси бўлиб ўтди QS Worldwide конференцияси бўлиб ўтди
19-20 центабр кунлари Қозогистоннинг Ал-Фаробий номидаги Қозоқ миллий университетида «Глобал машҳурликка саёҳат: инсоний мерос уйғунлиги ва илғор технологиялар» деб номланган ҚС wорлдwиде-2019 конференцияси бўлиб ўтди.
Замонавий компьютер дастурларни ўрганиш бўйича маҳорат дарси Замонавий компьютер дастурларни ўрганиш бўйича маҳорат дарси
Қишлоқ хўжалиги ва замонавий мобил қурилмалар учун яратилаётган электрон рақамли карталарни яратишда замонавий компьютер дастурларидан фойдаланиш ва уларни ҳозирги кунда соҳада қўлланилаётян замонавий компьютер дастурлар тўғрисида....
Табриклаймиз Табриклаймиз
Навоий номидаги давлат стипендияси совриндори Мафтуна Рустамовани табриклаймиз
Соғломлик калити Соғломлик калити
2 - Талабалар  турар жойи 3,4 қават фойесида ГИМ, ҚСХEТ талаба қизлари билан ҳафтада икки маротаба фитнес спорти билан шугуланишмоқда. Ҳамма ҳам соғлом, тетик ва бақувват бўлишни, ўз ёшлигини, қобилиятини сақлашга ҳаракат қилади. Бунга эришишнинг асосий вазифаси эса жисмоний ҳаракатлардир.
Музей бўйлаб мозийга саёҳат Музей бўйлаб мозийга саёҳат
«Ер ресурсларини бошқариш» факультети 4 курс 403 - гуруҳ талабалари билан гуруҳ раҳбари бошчилигида пойтахтимизда жойлашган «Бароқхон» мақбарасига ташриф буюришди.