Янгиликлар
Пул мукофоти ва диплом муборак!
"Гидромелиорация" факультетининг Сув хўжалиги ва мелиорация таълим йўналиши 201 гуруҳида таҳсил олаётган Сирожиддин Жалилов ҳамда илмий раҳбари PhD Луқмон Самиевлар жорий йилнинг 31 октябр санасида аниқ фанлар йўналиши бўйича “Республика ёш олимларининг инновацион лойиҳалари” грант танловида ўзининг “Коллектор - зовур сувларидан қайта фойдаланиш технологиясини ишлаб чиқиш” мавзусидаги лойиҳаси билан иштирок этиб, танлов ғолиби бўлишди.
02.11.2018 2645
Президент қарори амалда
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-2909-сонли қарорда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш....
01.11.2018 3660
Талабаларга аъзолик гувоҳномалари топширилди
30 октябрь куни Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида Ўзбекистон либерал демократик партияси Юнусобод Кенгаши ҳамда 14-Шоштепа сайлов округи депутати Х.Бурхонхўжаев билан институт талабаларининг учрашуви бўлиб ўтди.
31.10.2018 2737
Ҳарбий-техник билимларни пухта эгаллаш йўлида
30 октябрь куни ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмасида таҳсил олаётган “Гидромелиорация ва гидротехника иншоотлари” факультети талабалари билан Чирчиқ олий танк қўмондонлик муҳандислик билим юртида техник тайёргарлик бўйича амалий машғулотлар ташкил этилди.
31.10.2018 3365
Тил - муомала ва мулоқот воситаси
27 октябрь куни ГМ факультетининг “Гидравлика ва гидроинформатика” кафедраси ўқитувчилари Қ. Рахимов, Т. Апакхўжаева, С. Жонқобилов, З. Ибрагимова ҳамда И.Ахмедовлар томонидан 3-сонли талабалар турар жойида “Тил - муомала ва мулоқот воситаси” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
31.10.2018 3837
Бизнес ва тадбиркорлик фаолияти
“Иқтисодий назария асослари” кафедраси ассистенти Джамалова Хулкар Сайёровна 3 босқич талабаларига “Бизнес ва тадбиркорлик фаолияти. Рақобат ва нархнинг шаклланиши” мавзусида Очиқ дарс ўтказди.
31.10.2018 9847
Огоҳлик - давр талаби
30 октябр куни 7 – маърузалар залида ҚХМ факультети талаба – ёшлари учун “Диний – экстремистик оқимлар, миссионерлик – давлат ва жамиятга таҳдид” мавзусида тадбир ўтказилди.
31.10.2018 13651
Ўқинг, бу қизиқ ва сиз учун фойдали
Устоз Раҳимбой Жуманиёзовнинг ушбу мақоласи педагогнинг нотиқлик маҳорати ҳамда коммуникатив компетенциянинг таълим жараёнидаги ўрни
30.10.2018 2629
25 октябрь куни «Деформацияланувчан қаттиқ жисмлар механикаси» бўйича Республика илмий-амалий анжумани ўтказилди
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида “Деформацияланувчан қаттиқ жисмлар механикаси” мавзусида Республика илмий-амалий анжумани институтимизда ташкил этилди.
29.10.2018 3457
Савоб – саҳоватли жавоб
27 октябрь куни Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг талабалар ошхонасида Қарши магистрал каналлар бошқармаси ҳомийлигида таълим олаётган талабалар учун ош дастурхони ташкил этилди.
29.10.2018 3067
Гидромеханизация воситаларини танлаш, иш унумдорликлари, керакли сонини ҳисоблаш
“Гидромелиорация ишларини ташкил этиш ва технологияси” фанидан СХМИМ-406 гуруҳ талабаларига “Гидромеханизация воситаларини танлаш, иш унумдорликлари, керакли сонини ҳисоблаш” мавзусидаги “очиқ амалий машғулоти” бўлиб ўтди.
27.10.2018 2653
Иқтидор ва инновация ихтиролар дояси
“Сув хўжалиги ва мелиорация” таълим йўналиши, 3-босқич, 306-гуруҳ талабалари гуруҳ мураббийи К.У.Мусайев раҳбарлигида “InnoWeek.uz” мавзусидаги инновацион ҳафталикда иштирок этиш учун “Ўзекспомарказ” миллий кўргазмалар мажмуида бўлиб ўтаётган кўзгазмада қатнашди.
27.10.2018 3129
Музейга ташриф
26 октябрда "Ердан фойдаланиш" факультетининг 408 -гуруҳ талабалари (рус гуруҳи) Сергей Есенин музейига ташриф буюришди.
27.10.2018 2487
Илм нажотпарвар
26 октябр куни Тошкент шаҳрининг, Шайҳонтохур туманидаги 316-сонли умумий ўрта таълим мактабида "Гидромелиорация" факультети жамоасидан “Гидрология ва гидрогеология” кафедраси доценти Д.Назаралиев, декан ўринбосари Х.Туйчиев, “Экология ва сув ресурсларини бошқариш кафедраси стажёр ўқитувчиси Ж.Мирзақобиловлар иштирокида давра суҳбати ўтказилди.
27.10.2018 2669
Кўчма ҳамкорликдаги маъруза
26-октябрь куни соат 10.00 да "Г" бинонинг 3 - маърузалар залида «Вақтда тебранишнинг аҳамияти ва унинг кундалик ҳаётимиздаги ўрни» мавзуси бўйича «Педагогика, психология ва ўқитиш методикаси» кафедраси ўз жамоаси ва "Гидромелиорация" факультетининг 3- босқич касбий таълим талабалари билан биргаликда кўчма ҳамкорликдаги маърузани олиб бориш учун Италиянинг Турин политехника университети профессори Жаноб Андреа Де Маркини таклиф этишди.
27.10.2018 2774
Сўз сеҳридан шеър меҳрига
“Ибратли, истеъдодли, ижодкор инсонлар” рукнининг навбатдаги меҳмони Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг аъзоси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими иқтидорли шоир Бобур Бобомурод бўлдилар.
26.10.2018 3127
Қўл тўпи ўйини
23 - 24 октябрь кунлари “Спорт - соғлик гарови” шиори остида факультетлараро талаба-ёшлар ўртасида спортнинг гандбол тури бўйича Ректор кубоги спорт мусобақаси ўтказилди.
26.10.2018 3397
«Деформацияланувчан қаттиқ жисмлар механикаси» мавзусидаги республика илмий-амалий анжуман ўз ишини бошлади
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш мухандислари институти
25.10.2018 2954
Суғориш усуллари ва техникаси
Ирригация ва мелиорация кафедраси профессори, қишлоқ-хўжалиги фанлари доктори Исаев Собиржон Хусанбоевич бугун 3 жуфтликда 3 босқич талбаларига “Суғориш усуллари ва техникаси” мавзусида Очиқ маъруза ўқиди.
25.10.2018 13586
Институт ҳисоботи – ютуқ ва камчиликлар исботи
23 октябрь куни ректоримизнинг институтдаги қизғин жараён бўйича ҳисоботи тингланди. Умурзаков Ўктам Пардаевич институт раҳбари сифатида иш бошлаганларини назарда тутган ҳолда, ўз маърузаларини 500 кунлик ҳисобот ўрнида қабул қилишларини таъкидлаб ўтдилар.
25.10.2018 3261