Янгиликлар

Ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олишдаги ҳамкорлик Ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олишдаги ҳамкорлик
30 ноябрь куни ТИҚХММИ 2-маърузалар залида соат 15:00 да “Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш” факультети талабаларига Мирзо Улуғбек тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси 2-ИИБ бошлиғи подполковник Даминов Камолиддин Бобошерович, Мирзо Улуғбек тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси 2-ИИБ бошлиғи ўринбосари подполковник Халиков Жаҳонгир Баходировлар иштирокида “Талаба ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик, жиноятчиликнинг олдини олиш” мавзусида профилактик тадбир ўтказилди.
Табиат музейига ташриф Табиат музейига ташриф
ГТҚ факультети  211 - гуруҳ талабалари 2018 йилнинг 29 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тасарруфидаги Ўзбекистон Давлат табиат музейига ташриф буюришди.
Музейга ташриф Музейга ташриф
30 ноябрда 4-босқич 4-8-гуруҳ талабалари Ўзбекистон халқ артисти Тамарахоним уй музейига ташриф буюрдилар.
Халқаро илмий-амалий анжуман Халқаро илмий-амалий анжуман
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида “Аграр соҳа тармоқларида электр энергиясидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш муаммолари” мавзусидаги халқаро илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди.
Халқаро институтлар билан ҳамкорлик намунаси Халқаро институтлар билан ҳамкорлик намунаси
30 ноябрь куни соат 11.30. да 8-маърузалар залида Қозоғистон миллий академиясининг академиги С.А.Кешуовнинг  “Математическое моделирование переходных процессов в электротехнических устройства” мавзусида очиқ семинари  бўлиб ўтди.
Тил - таъсирчан механизм Тил - таъсирчан механизм
Олий тоифали сухандон ФАРҲОД БОБОЖОНОВ ҳамда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, Олий тоифали сухандон Раъно Жўраевалар иштирокида ижодий мулоқот бўлиб ўтди.
Каналдаги тиндиргичлардан фойдаланиш Каналдаги тиндиргичлардан фойдаланиш
Гидротехника иншоотлари ва муҳандислик конструкциялари кафедраси доценти Норқобил Рахматов бугун 30 ноябр 11.30 да Каналдаги тиндиргичлардан фойдаланиш мавзусида Очиқ маъруза ўтди. 
Алоҳида муҳофаза этиладиган ҳудудлар тушинчаси Алоҳида муҳофаза этиладиган ҳудудлар тушинчаси
“Алоҳида муҳофаза этиладиган ҳудудлар тушинчаси” мавзусида “Ердан фойдаланиш” кафедраси катта ўқитувчиси Муқумов Абдуғани Муратович Очиқ маъруза ўқиди.
Саломатликка доир давра суҳбати Саломатликка доир давра суҳбати
2 -ТТЖ Маънавият хонасида «Саломатлик - туман бойлик» мавзусида давра суҳбати болиб ўтди. Давра суҳбатини олий тоифали гинеколог Имомқулова Махмуда Қиличовна олиб бордилар.
ОИВнинг инсон саломатлигига таъсири  ОИВнинг инсон саломатлигига таъсири
ОИВ муаммоси жамият, миллат равнақига жиддий путур етказувчи бўлиб, ҳозирги дунё давлатларини ташвишга солиб келмоқда. Дунёда милионлаб инсонлар ҳаётдан бевақт кўз юммоқда. Бу жирканч касаллик билан касалланганларнинг тузалиши жуда ҳам қийин. Ушбу касалликни ёшларга, яъни ўсиб келаётган талаба ёшларимиз соғлигига таъсири юзасидан тушунча бериш учун Тошкент шаҳар СПИД маркази шифокори Д.М.Эрматова “Ер ресурсларини бошқариш” факультетига ташриф буюрди.
Гуруҳ мураббийлари ижарадаги талабалар хонадонида Гуруҳ мураббийлари ижарадаги талабалар хонадонида
"Ер ресурсларини бошқариш" факультетида фаолият олиб бораётган гуруҳ мураббийлар, ижтимоий-иқтисодий, маънавий ҳолати, дарсдан кейин бўш вақтларини қай тартибда ташкил этилганлиги ва яшаш аҳволини мунтазам ўрганиш ва керакли амалий ёрдам бериш мақсадида ижарада яшаётган  талабалар хонадонларига боришди.
Зиёрат замиридаги ҳақиқат Зиёрат замиридаги ҳақиқат
29 ноябрь кунида Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти "Ер ресурсларини бошқариш" факультетининг 1 - босқич 2 - гуруҳ талабалари гуруҳ мураббийи Ҳ. Эшова бошчилигида, Ўзбекистон Республикасининг биринчи президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов мемориал мажмуасига саёҳат уюштирилди.
Билим билан маърифатнинг тутқичи, илм ила икки дунё очқичи Билим билан маърифатнинг тутқичи, илм ила икки дунё очқичи
“Электротехника ва мехатроника” кафедраси ўқитувчилари томонидан Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманидаги 324-мактаб 8“д” синф ўқувчиларига “Илмдан бошқа нажот йўқ” мавзусидаги давра суҳбати ўтказилди.
Навбатдаги амалий дарс Навбатдаги амалий дарс
«Ер ресурсларини бошқариш» факультети 3-босқич 3-гуруҳ талабалари «Табиий карталарни лойиҳалаш ва тузиш» фанидан навбатдаги амалий дарсини «Марказий Аэрогеодезия» корхонасида ўтказишди.
Қалбга йўл таълим-тарбия орқали Қалбга йўл таълим-тарбия орқали
“Электротехнологиялар ва электр жиҳозларидан фойдаланиш” кафедраси доценти Ў. Халиқназаров 324-умумий ўрта таълим мактабининг 9-10-11-синф ўқувчилари билан “Илмдан бошқа нажот йўқ” мавзусида очиқ мулоқот ўтказди.
Майда масштабли тупроқ карталарини тузиш йўллари Майда масштабли тупроқ карталарини тузиш йўллари
28 ноябр 2018 йил иккинчи жуфтликда Ер ресурсларини бошқариш факультети талабаларига Геодезия ва геоинформатика кафедраси катта ўқитувчиси Абдурахмонов Сарвар Нарзуллаевич “Майда масштабли тупроқ карталарини тузиш йўллари мавзусида Очиқ маъруза ўқиди.
Замонавий рақамли нивелирлар Замонавий рақамли нивелирлар
Геодезия ва геоинформатика кафедраси катта ўқитувчиси Инамов Азиз Низамович “Замонавий рақамли нивелирлар” мавзусида Ер ресурсларини бошқариш факультети талабаларига Очиқ маъруза ўтди.
Психологик тренинглар Психологик тренинглар
2 - Талабалар турар жойида 4 - қават фойесида ГТС, ҚСХЕА факултет талабалари билан  "Исмлар ўйини", "Совға", "Мен 10 йилдан сўнг ", "Чўкаётган кема" психологик тренинг ўтказилди.
“Иқтисодий таҳлилнинг бозор иқтисодиёти шароитида тутган ўрни ва уни турларга ажратиш” “Иқтисодий таҳлилнинг бозор иқтисодиёти шароитида тутган ўрни ва уни турларга ажратиш”
Иқтисодиёт кафедраси доценти Максумханова Азизахон Мукадировна “Иқтисодий таҳлилнинг бозор иқтисодиёти шароитида тутган ўрни ва уни турларга ажратиш” мавзусида Очиқ маъруза ўтди.
Иқтисодий таҳлил турлари Иқтисодий таҳлил турлари
Институтимизнинг “Бухгалтерия ҳисоби ва аудит” кафедраси катта ўқитувчиси Талипова Дилфуза Набиевна 26 ноябр тўртинчи жуфтликда Иқтисодий таҳлил турлари мавзусида “Очиқ маърузаси” бўлиб ўтди.