Янгиликлар
СУСАДИКА лойиҳаси докторантлари йиллик ҳисоботида
“Экология ва СРБ” кафедра мудири А. Каримов феврал ойининг 18-20 кунлари СУСАДИКА лойиҳаси докторантларини йиллик ҳисоботида Германиянинг ИАМО институтида Лейпциг шаҳрида қатнашди. Семинарда 10-дан ортиқ докторантлар ўз изланишлари натижаларини келтиришди.
05.03.2020 1576
Байрамона шукуҳ
“Гидромелиорация” факултетидаги талаба-қизларни 8-март Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан факултет декани А.Фатхуллоев, ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари О. Ҳабибуллаев, ўқув-ишлари бўйича декан ўринбосарлари Н.Шайманов, С. Ғуломов, А. Каримов ва С. Мансуровлар табриклади.
05.03.2020 1709
Институт ректорининг байрам табриги
Магистратура бўлимининг талаба қизларига “8-март - Халқаро хотин-қизлар куни” байрами ҳамда Юртимизга “Баҳор - янгиланиш ва ёшариш фасли”нинг кириб келганлиги муносабати билан институтимиз ректори, профессор Умурзаков Ўктам Пардаевичнинг байрам табриги Магистратура бўлими бошлиғи, профессор А.Янгиев томонидан етказилди.
05.03.2020 2015
Аудиториядан ишлаб чиқаришга (5+1)
“Гидромелиоратив ишларни механизациялаш” факултети “Сув хўжалиги ва мелиоратив ишларни механизациялаш” таълим йўналиши 304-гуруҳ талабалари кафедра катта ўқитувчиси Мақсуд Каримов бошчилигида “АМКОДОР АГРОТЕХМАШ” МЧЖ да “Қурилиш машиналари” фанидан ўз амалий машғулотларини ўтқазди.
05.03.2020 1908
Байрам муборак!
Баҳор фаслининг энг гўзал шукуҳи, нафосат ва гўзалликни тараннум этувчи кириб келаётган 8-март Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан институтимиз ректори байрам табриги "Ер ресурсларини бошқариш" факултетида таҳсил олаётган барча азиз ва мўтабар аёлларимизга факултет декани Ш.Норбаев тамонидан тантанали равишда топширилди.
05.03.2020 1587
Байрам табриги
4 март куни Институт фаоллар залида “Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш” факультети талаба қизларини “8-март Халқаро хотин-қизлар куни” байрами билан қизғин қутлашди.
04.03.2020 2500
Халқаро ҳамкорликнинг равнақи йўлида
“Электр таъминоти ва қайта тикланувчан энергия манбалари” кафедраси мудири Д.Қодиров ва кафедра профессори О.Турсуновлар хизмат сафари билан Польшанинг Краков шаҳрида бўлиб турибди. Ушбу сафардан мақсад Польшанинг Краков шаҳрида жойлашган Краков технология университетининг ўқув жараёни ва илмий тадқиқот лабораториялари билан яқиндан танишиш ҳамда ҳар икки томонлама халқаро илмий ҳамкорликни ривожлантириш ҳисобланади.
04.03.2020 1858
Муаммолар ечими тажриба алмашувда
UzWaterAware лойиҳаси доирасида Марказий Осиё минтақавий экологик маркази томонидан Испанияга уюштирилган ўқув сафари ҳам ана шу мақсадга йўналтирилган. Испания пойтахтидан жанубга томон юриш асносида маҳаллий аҳолининг сувга бўлган муносабати ижобий йўсинда эканига амин бўлдик. Сувнинг сарфланиши ва тақсимоти масаласи илмий асосда ўрганилгани эътиборга молик.
04.03.2020 1621
"Баҳорнинг беш куни" лойиҳаси иккинчи куни
Институтимиз хотин-қизлари учун ташкил этилган лойиҳанинг иккинчи куни жуда қизғин ижодий баҳсларга бой бўлди дея, ишонч билан айта оламиз. Кафедра мудирлари, профессор-ўқитувчилар, талаба-қизлар тадбирда иштирок этишди. Иккинчи кун факултетлар талаба-қизлари ўртасида мумтоз наволар, қўшиқ айтиш ҳамда Тановар рақсини ижро этиш бўйича танлов ўтказилди.
04.03.2020 2289
Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат стипендиялари соҳибларига гувоҳномалар топширилди
3 март куни Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида 2020 йил учун таянч докторантлар ўртасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат стипендиялари соҳибларига тегишли гувоҳномаларни тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди.
03.03.2020 2058
"Ўрта асрларда Испанияда насронийлар ва мусулмонлар (8-15 асрлар)
2 март куни Испаниянинг Леида университети (University of Lleida) профессори Flocel Sabate Curull “Christians and Muslims in medieval S’ain (8th-15th centuries)” мавзусида илмий семинарда маъруза қилди.
03.03.2020 1985
Бешта муҳим ташаббуснинг ижроси
“Электротехнологиялар ва электр жиҳозларидан фойдаланиш” кафедраси ассистенти А. Турдибоев ва С. Номозовлар бошчилигида 5430200-“Қишлоқ хўжалиги энергия таъминоти” йўналиши 1 босқич 101-102 гуруҳ талабалари ўртасида футбол мусобақаси ўтказилди.
03.03.2020 1621
“Баҳорнинг беш куни”
Институт хотин-қизлар жамоаси томонидан 2020-йил 2-мартдан 6-мартгача институт хотин-қизлари учун алоҳида дастур асосида тузилган мазкур лойиҳанинг дастлабки куни 1-ташаббус факултетлар хотин-қизлари ўртасида рассомчилик, дизайн, амалий санъат, қўлда ясалган буюмлар кўргазмаси билан бошланди.
03.03.2020 2350
Америка "Fulbright" дастури волонтёри Кейт Филлипс ташриф буюрди
Жорий йилнинг 2-март куни ТИҚХММИ Қарши филиалига Америка Fulbright дастури волонтёри Кейт Филлипс ташриф буюрди. Ҳозирги кунда Кейт Филлипс Қарши давлат...
03.03.2020 1851
Гуруҳ мураббийлар билан учрашув
27 февраль куни “Ер ресурсларини бошқариш” факультетида институт Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор Р.Чориев, институт мураббийлар Кенгаши раиси З.Исмаилова, ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи З.Хайдаров, факультет декани Ш.Нарбаев, факультет бош мураббийси А.Муқимов, ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими услубчилари, мураббийлар Кенгаши котиби Х.Туйчиевлар факультетнинг 40 нафар мураббийлари билан учрашув ўтказди.
02.03.2020 1335
Ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш азалий одат
2 - март куни "Ўрмонхўжалиги" қўмитаси томонидан арча ва манзарали дарахтлар олиб келинди ва “Ер ресурсларини бошқариш” факултетининг тегишли майдонларида кўкаламзорлаштириш ишлари бошланди.
02.03.2020 2700
Фуқаро мухофазаси институтидаги амалиёт
26 феврал куни “Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги” кафедраси доцентлари Б.Б.Утепов ва Н.Қ.Ражабовлар томонидан “Гидромелиоратив ишларни механизациялаш” факультети “Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги” йўналиши 3-босқич 309-гуруҳ талабаларининг институтда олган назарий билимларини мустахкамлаш мақсадида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Фуқаро мухофазаси институтига амалий кўникмаларини шакллантириш мақсадида амалиётга олиб бордилар.
02.03.2020 1708
Турдош олий ўқув юртлари билан тажриба алмашиш ва ўзаро ҳамкорлик ишлари
«Гидравлика ва гидроинформатика» кафедрасининг профессор-ўқитувчилари 28 февраль куни Тошкент Темир йўл муҳандислари институтига “Муҳандислик коммуникациялари ва тизимлари” кафедрасиининг фаолиятини ўрганиш мақсадида ташриф буюрдилар.
02.03.2020 1855
Мураббийлар билан учрашув
27 февраль куни институт мураббийлар Кенгаши раиси З.Исмаилова, ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи З.Хайдаров, факультет декани А.Исақов, факультет бош мураббийси Ў.Халиқназаров, ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими услубчилари, мураббийлар Кенгаши котиби Х.Туйчиев ва факультет мураббийлари билан учрашув ўтказди.
02.03.2020 1804
“Сувсоз” Давлат унитар корхонасида амалиёт дарслари
“Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш ва бошқариш” кафедраси профессор-ўқитувчилари билан “Сувсоз” Давлат унитар корхонасининг инженер-техник ходимлари билан бирга «Қишлоқ ва сув хўжалиги энергия таъминоти» факультети 5311000-«Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш ва бошқариш (сув хўжалигида)» йўналишидаги 2-4 курс талабаларини амалий дарсларини 5+1 ўқув лойихаси доирасида ТЖИЧАБ йуналиши 2, 3 боскич талабалари учун “СувСоз” ДУК тегишли ичимлик суви насос станциялари, ....
02.03.2020 2220