Янгиликлар
Қувонч улашиб
27 - декабрь куни «Ер ресурсларини бошқариш» факультети талабалари ва профессор ўқитувчилари ҳамда институт ёшлар иттифоқи фаоллари Республика онкология марказига «Янги йил, болаларга қувонч олиб кел» шиори остида болаларни янги йил билан табриклаш мақсадида ташриф буюришди.
28.12.2018 2826
Ер ва сув - илм ҳам амал талабгори
25 декабр куни ТИКХММИ доценти Б. Матяқубов ва доц. в. б. К. Камиловлар, Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва Швейцария ривожлантириш ва ҳамкорлик агентлиги томонидан ташкил қилинган «Ўзбекистонда сув ресурсларини бошқариш миллий лойиҳаси» доирасида Сирдарё вилоятида 2019 йил ҳосили учун суғориладиган ерларни шўр ювишга тайёрлаш, шўрини ювиш ва ерларни мелиоратив барқарорлигини таъминлаш тадбирларининг бажарилиши бўйича Республика кўргазмали семинарида маъруза билан қатнашишди.
26.12.2018 3718
Коллеж ўқувчиларида ватанпарварлик туйғуси
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 27 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан, жорий йилнинг 13 декабрь санасидаги Р-5413 Фармойишида белгилаб берилган вазифаларнинг ижросини сифатли таъминлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 27 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини муносиб кутиб олиш ва уни умумхалқ байрами сифатида кенг нишонлаш, ёшлар билан «Ватан муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир!» деган умумий ғоя остида тадбирлар ташкил этилмоқда.
26.12.2018 3648
Ҳимоя – шарафли бурч
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 27 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини муносиб кутиб олиш ва уни умумхалқ байрами сифатида кенг нишонлаш, ёшлар билан «Ватан муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир!» деган умумий ғоя остида тадбирлар ташкил этилмоқда. Жумладан, Республика Маънавият ва маърифат маркази Юнусобод тумани бўлинмаси билан ҳамкорликда ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмаси профессор-ўқитувчилари таълим муассасаларига ташриф буюриб, у ердаги ёшлар билан давра суҳбати олиб бордилар.
26.12.2018 3605
Музейдаги дарс
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар музейида Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмасида ҳарбий тайёргарлик бўйича таҳсил олаётган талабалар ҳамда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти қошидаги «INTERNATIONAL HOUSE - TASHKENT» академик лицей ўқувчилари билан «Мардлик ва жасорат» дарсини ўтказдилар.
26.12.2018 3097
Мардлик ва жасорат дарси
Республика Маънавият ва маърифат маркази Юнусобод тумани бўлинмаси билан ҳамкорликда ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмаси профессор-ўқитувчилари таълим муассасаларига ташриф буюриб, у ердаги ёшлар билан «Мардлик ва жасорат» мавзусида давра суҳбати олиб бордилар.
26.12.2018 8227
Очиқ мулоқотлар моҳияти
2018 йил 25 декабрь куни Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 20 декабрдаги 87-02-3845 - сонли топшириғи ижроси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги жамоатчилик кенгашининг институт жамоаси, докторантлар ва магистрантлар билан очиқ мулоқоти ўтказилди.
26.12.2018 3596
Дунёвийлик даҳрийликми?
“Гидромелиорация” факультетининг “Гидравлика ва гидроинформатика” кафедраси профессор -ўқитувчилари Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, “Оққўрғон” МФЙ нинг фаоллари билан жорий йилнинг 24 декабрь куни “Дунёвийлик - даҳрийлик эмас” мавзусида давра суҳбати ташкил этди.
26.12.2018 4951
Жиноятларни жиловлаш
25 - декабрь 3 - талабалар турар жойида талабалар турар жойи директори Зокиржон Юлиев ташаббуси билан Юнусобод тумани 1-сонли ИИБ бошлиғи подполъковник Азамат Нуриддинов ва 1-сонли ИИБ ХПБПИ бошлиғи Юсуф Собировлар «Диний экстремизим ҳамда жиноятга қарши кураш»мавзусида маъруза ўқиди.
26.12.2018 2830
Мактаб билан ҳамкорлик
25 декабрь куни Тошкент вилояти Бекобод туманида жойлашган 11-умумтаълим мактаби битирувчи синф ўқувчилари ва синф рахбари Мустафоқулов Баходир Бахтиёрович хамда Тошкент молия институти катта ўқитувчиси Муухаммедов Ахмад Мухаммедович бошчилигида Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтига ташриф буюришди.
26.12.2018 2530
Хайрли ишлар бардавом
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ёшлар иттифоқи фаоллари Тошкент шаҳар Соғлиқни Сақлаш Бош Бошқармасига қарашли «Мурувват» ногирон болалар учун 2-сон интернат уйига ташриф буюришди.
25.12.2018 3011
Байрам талабалар талқинида
Tалабаларнинг хоҳиш ва истакларига кўра «Янги йил байрами талабалар талқинида» номли Янги йил байрам карнавали ташкил этилди.
25.12.2018 2648
“Энергетиклар куни” га бағишланди
“Ўздавэнергоназорат” инспекцияси Тошкент шаҳар бўлими инспектори Юлдаш Юсупбеков ва “Ўзбекэнего” АЖ га қарашли Марказий магистрал электр тармоқлари корхонаси линия хизматлари бошлиғи Алишер Асановларнинг “Энергетиклар куни” муносабати билан “Ўзбекистонда энергетиканинг ривожланиши” мавзусидаги муаммоли маърузаси ҚСХЭТ факультети профессор-ўқитувчилари ва ҚХЭА таълим йўналиши 2-босқич 201-202-202 (а) - гуруҳ талабалари иштирокида В - бино, 6-Зал, соат 11:30да бўлиб ўтди.
24.12.2018 2510
Юксак марра сари
22 декабрь куни “Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш” факультети талаба ёшларини дарсдан бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида факультет деканати ҳамда “Ёшлар иттифоқи” факультет кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилган 2018-2019 - ўқув йили бошидан старт олган “Заковат” лигаси ўйинларининг финал босқичи ўтказилди.
24.12.2018 2398
Мeҳр манбаи
22 декабрь куни Институтимиз ҚХМ факультети Ёшлар иттифоқи кенгаши талабалари ташаббуси билан Тошкент шаҳар М.Улуғбек туман Қорасув даҳасида жойлашган 105-сонли имконияти чекланган болалар мактаби интернатига хайрия тадбири уюштирилди.
24.12.2018 2881
Кўрик-танлов завқида
21-декабр куни ТИҚХММИ ГМ факультетининг фаол қизлари ўртасида "Балли қизлар" кўрик-танлови ўтказилди. Танлов факультет хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти раисаси Д.Мадазизова ва факультет Ёшлар иттифоқи етакчисининг хотин-қизлар билан ишлаш бўйича ёрдамчиси Ш. Искандарова томонидан ташкиллаштирилди.
24.12.2018 2493
Тарбия таълимдек муҳим
2 - Талабалар ётоқхонасида эса Тарбиячи-педагог ва коммендант зиммасида бўлади. Ҳар куни Тарбиячи - педагог, психолог Сагдуллаева Дилором Мухиддиновна ва коммендант Бектемиров Акром Музрапович талабалар ётоқхонасида талабаларнинг аҳволидан хабар олиб улар билан тарбиявий ишларни давом эттирмоқда.
24.12.2018 2914
Галдаги очиқ дарс
«Электротехник материаллари» фанидан доцент в.б. Р.Ф.Юнусовнинг «Классификация и основные свойства проводниковых материалов» мавзусидаги «Қишлоқ ва сув хўжалиги энергия таъминоти» факультети «Қишлоқ хўжалигини электрлаштириш ва автоматлаштириш» таълим йўналиши 2 - курс 203 - гуруҳ талабаларига рус тилида очиқ дарс ўтказилди.
24.12.2018 2387
Ишонч мустаҳкамлиги оила бардамлиги
22-декабр куни институтнинг маънавият хонасида (“Гидромелиорация” факультетининг талаба қизлари) "Оиладаги ажримларнинг олдини олиш" мавзусида умумий йиғилиш бўлиб ўтди.
24.12.2018 2887
“Ғоямиз - ҳимоямиз”
Ҳарбий тайёргарлик бўйича таҳсил олаётган талабалар билан Мудофаа Вазирлиги тасарруфидаги 22418 ҳарбий қисмга экскурсия уюштирилди ва у ерда муҳандислик техникалари, қўшинлар шароитида ишлатиладиган замонавий муҳандислик асбоб-анжомлари, уларнинг вазифаси, тузилиши ва ишлаш тамойили, бундан ташқари кундалик фаолиятда ҳамда ўқув жанговар вазифаларни бажаришда хавфсизлик техникасига амал қилиш, жабрланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби бўйича машғулотлар ташкил этилди ва ўтказилди.
22.12.2018 2604