Янгиликлар

Бир ҳафталик малака ошириш курсида Бир ҳафталик малака ошириш курсида
17- декабрдан 23-декабргача Сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги “Туман Ирригация бўлими бошлиқлари” бошлиқлари учун 7 кунлик малака ошириш курси ташкил этилган курсда  иштирок этаётган Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти туман ирригация бўлим бошлиқлари институтимизнинг “Гидромелиорация” факультетида таълим олаётган Қашқадарё ва Сурхондарёлик талаба ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтди.
​Миллий маданият моҳияти ​Миллий маданият моҳияти
21-декабрда институтнинг маърузалар залида «Ўзбекистон Республикасида миллий маданиятни янада ривожлантириш" мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Ушбу давра суҳбатига ЎзМТДП Мирзо Улуғбек тумани кенгаши раиси Назаров Шукур Насирович, Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси Тошкент шаҳар Кенгаши "Аёллар қаноти" етакчи мутахассиси Миралиева Лола Абдунабиевна, "Ёшлар масалалари" етакчи мутахассис Пўлатов Қудратилло Шуҳратилло ўғли ҳамда ГТҚ ва ҚХМ факультетларининг 1-босқич талабалари ва мураббийлари қатнашдилар.
“Қишлоқ ва сув хўжалиги энергия таъминоти” факультетида «ARTEL - компанияси ишлаб чиқараётган маҳсулотлари, технологиялари, мутахассисларига талаблар» мавзусида муаммоли маъруза ўтказилди. “Қишлоқ ва сув хўжалиги энергия таъминоти” факультетида «ARTEL - компанияси ишлаб чиқараётган маҳсулотлари, технологиялари, мутахассисларига талаблар» мавзусида муаммоли маъруза ўтказилди.
20 декабр куни ТИҚХММИ 8-маърузалар залида, «Қишлоқ хўжалигини электрлаштириш ва автоматлаштириш», «Электр энергетикаси» ва ТЖИЧАБ таълим  йўналишлари 3 ва 4 босқич талабалари иштирокида «ARTEL компанияси ишлаб чиқараётган маҳсулотлари, технологиялари, мутахассисларига талаблар» мавзусида маъруза ўтказилди.
Азимнома – назмнома Азимнома – назмнома
Азим Суюн билан ўтган ижодий мулоқот самимий ва қизиқарли тарзда кечди. Яқинда чоп этилган “Эй дўст, ёхуд Азимнома” деб номланган китобининг тақдимоти ҳам бўлиб ўтди. Азим Суюннинг назмий ва насрий қайирмалари ўзининг салмоғи, залворли юки ва теран мазмуни билан алоҳида ажралиб туради. Унинг Умар Хайём, Саъдий Шерозий, Аҳмад Яссавий, Алишер Навоий ва Бобур ижодига бефарқ эмаслигини шеърларини мутолаа қилиш асносида сезиш қийин эмас.
​Оила ва никоҳ муқаддас бирлик ​Оила ва никоҳ муқаддас бирлик
21 - декабрда институтнинг 1 - маърузалар залида (ҚСХЭТ, ЕРБ, ГТҚ, КХМ факультетларининг талабалари) "Эрта никоҳ ва оиладаги ажримларнинг олдини олиш" мавзусида умумий йиғилиш бўлиб ўтди.
ВАҚТИНГ КEТДИ — НАҚДИНГ ВА БАХТИНГ КEТДИ ВАҚТИНГ КEТДИ — НАҚДИНГ ВА БАХТИНГ КEТДИ
20 декабрь куни 3-ТТЖда «Ирригация ва мелиорация» кафедраси доценти Маматалиев А.Б. ва ўқитувчиси Мардиев Ш.Ҳ. томонидан ташкил қилинган давра суҳбати мавзуси «Вақт қадри ёхуд ҳамма нарсага улгуриш санъати» деб номланди. Тадбирда талабалар турар жойи тарбиячи-педагоги А.Хайитова ва «Гидромелиорация» факультетининг 1-4 курс талабалари иштирок этишди. Суҳбат мавзуси бўйича тақдимот асс. Ш. Мардиев томонидан талабалар эътиборига ҳавола қилинди. Тақдимотда вақтнинг қадрини тушуниш учун вақтдан фойдаланиш, унинг тақсимланиши бўйича қизиқарли статистик маълумотлар келтирилди, вақтдан самарали фойдаланиш бўйича тавсиялар берилди.
Амалиёт ва ўқув жараёнинниг узвий боғлиқлиги Амалиёт ва ўқув жараёнинниг узвий боғлиқлиги
“Қишлоқ хўжалигини механизациялаш” факультети 1 курс талабаларини ўқув жараёнларини ишлаб чиқариш жараёнлари билан узвий боғлаш мақсадида “Қишлоқ хўжалик машиналари” кафедраси доценти О. Джабриевнинг ташаббуси ва саъй - ҳаракатлари билан “Қишлоқ хўжалиги муҳандислик асослари” фанидан “Қишлоқ хўжалиги техникалари ишлаб чиқариш ташкилотлари билан танишиш амалиёти” ташкиллаштирилди. 
​Гиёҳвандлик – аср иллати ​Гиёҳвандлик – аср иллати
18 декабрь куни  Институт маърузалар залида “Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш” факультети талаба ёшларига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий маркази билан ҳамкорликда таълим муассасалари талаба ёшлари орасида гиёҳвандлик ва наркотик моддалар билан боғлиқ жиноятларнинг содир этилишини олдини олиш мақсадида “Ёшлар орасида гиёҳванд воситаларининг тарқалишига қарши кураш”  мавзусида маърифий учрашув бўлиб ўтди.
Илғор хорижий компаниялар билан ҳамкорлик Илғор хорижий компаниялар билан ҳамкорлик
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтига Россия Федерациясининг “Ростсельмаш” компаниялар гуруҳининг “Ростсельмаш” заводи Бош директори Мальцев Валерий Викторович ва Осиё бўйича маҳсулотлар реализацияси департаменти директори Колесников Андрей Борисович ҳамда “Узагротехсаноатхолдинг” АЖ бошқарув раисининг ишлаб чиқариш бўйича ўринбосари Хайруллаев Тулқун Асатовичлар ташриф буюришди.
​Таълим сифати ва самарадорлиги сари ​Таълим сифати ва самарадорлиги сари
Малака ошириш жараёнига ишлаб чиқариш корхоналаридан кўп йиллик тажрибага эга бўлган етакчи мутахассисларнинг жалб этилиши ўқув жараёнини сифатли ташкил этилишини таъминлашга хизмат қилмоқда. Марказ ходимлари тингловчиларнинг дарсдан бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида Тошкент шахрида олиб борилаётган улкан бунёдкорлик мажмуаларига, маънавият ва маърифат ўчоғи бўлган музейлар театрларга саёҳатлар уюштириб тингловчиларнинг маданий ҳордиқ чиқаришларига ҳам ўзининг муносиб ҳиссасини қўшишмоқда.
Гармон - армон ва дармоним Гармон - армон ва дармоним
Эллик бир йил давомида санъатнинг йўлини тутиб, тузини тотиб юриш асносида элнинг эътибор-у эҳтиромига тушиш насиб этган санъаткор Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Муҳаммаджон Шокиров ўзбек мусиқа санъатида алоҳида ўринга эга. Институтимизда ташкил этилган “Гармон – дилга армон, жонга дармон” деб номланган ижодий мулоқотда Муҳаммаджон ака ўз шогирди истеъдодли хонанда Гулноза Каримова билан иштирок этдилар. 
​Моҳиятли муаммоли маъруза ​Моҳиятли муаммоли маъруза
15-декабрь куни профессор-ўқитувчилар, докторантлар, магистрантлар ва талабалар иштирокида «Электр таъминоти ва қайта тикланувчан энергия манбалари» кафедрасида ташкил этилган “Энергия тежаш миллий команияси” АЖ Бош директори ўринбосари т.ф.д. профессор Қаландаров Полвон Искандаровичнинг “Энергосбережение и перспективы развития возобновляемой энергетики мира и Узбекистана” мавзусидаги муаммоли маърузаси тингланди.
Театр – тарбия маскани Театр – тарбия маскани
«Ирригация ва мелиорация» кафедраси доценти Адҳам Маматалиев раҳбарлигида «Гидромелиорация» факультети 2-курс 202-гуруҳ талабалари Ўзбекистон давлат драма театрига ташриф буюришди.
БОЛАЛАРГА БEРИНГ, ДУНЁНИ... БОЛАЛАРГА БEРИНГ, ДУНЁНИ...
”Гидромелиорация” факультетининг бир гуруҳ иқтидорли талабалари, Институт Ёшлар иттифоқининг жонкуярлари яна бир савоб ишни амалга оширдилар. Улар 2018 йилнинг 15-декабрь санасида «Болаларга беринг дунёни» шиори остида «Тошкент имкониятлари чекланган шахслар учун ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежи»да янги йил олди эҳсон дастурхонини ёздилар.
Пазандалик маҳорати Пазандалик маҳорати
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида 2018 йил 13-декабрь куни Қовоқ сайли ўтказилди.
ТАРИХИЙ	ТАНГА - МУҲРДИР ВАТАНГА ТАРИХИЙ ТАНГА - МУҲРДИР ВАТАНГА
Сергей Бородин уй-музейи директори Г. Ахунова ҳамда музей катта илмий  ходими А. Мусакаевалар иштирокида тадбир ташкил этилди. 
Инновация ва технология тараққиёт тарҳи Инновация ва технология тараққиёт тарҳи
Ихтиролар моҳиятида янгилик туради. Уни оммавийлаштириш эса ташаббус ва ташкилотчилик билан боғланади. Бугунги кунда ҳар бир соҳага инновацион технологияларни жорий этиш ва улардан фойдаланиш бўйича катта кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
​Ватан туйғуси ​Ватан туйғуси
Қишлоқ ва сув хўжалиги энергия таъминоти факультети ва Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани 324-сонли мактаб билан ҳамкорликдаги умумий ўрта таълим муассасаларида ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш мақсадида “Ўзбекистон тараққиётида менинг ҳиссам” мавзусида 8-синф ўқувчилари ўртасида кўрик-танлов бўлиб ўтди.
Балли, йигитлар Балли, йигитлар
Мамлакатимизда маънавий-маърифий, таълим-тарбия ва ҳарбий ватанпарварлик соҳасида кенг кўламли ислоҳотлар олиб борилмоқда. Шу қатори «Гидромелиорация» факультети ташаббуси билан 14-декабрь 2018-йил ТТЖ-3 да “БАЛЛИ, ЙИГИТЛАР” кўрик - танлови бўлиб ўтди.
Германияга амалиёт ўташ мақсадида Германияга амалиёт ўташ мақсадида
13 декабрь куни институтимизга Германиянинг LOGO (Европа қишлоқ хўжалиги ва экологик тараққиёти) жамияти раҳбари Хартвиг Меннен ҳамда “Эл-юрт умиди” жамғармаси директори ўринбосари Б.Ғаниев ташриф буюрди.