Янгиликлар
Ўқинг, бу муҳим
Халқимиз Президент мурожаати руҳида янги йилни бошладилар. Мурожаат мазмуни билан танишиш, узоқни кўзловчи стратег, реформатор сифатида қатор ислоҳотлар қилаётган давлатимиз раҳбарининг чорловларини тарғиб ва ташвиқ қилиш муҳим ижтимоий аҳамият касб этиши ҳақ. Худди шу мақсадда институт Матбуот котиби Р. Жуманиёзовнинг "Қишлоқ ҳаёти" газетасида чоп этилган "Фаровон ҳаётимиз учун йўлланма, юксак тараққиётимиз учун қўлланма" номли мақоласини ўқиш фойдадан холи эмас. Унда Президентимиз томонидан олиб борилаётган сиёсат ва ислоҳотларнинг нечоғли муҳим эканлиги асослаб берилган.
12.01.2019 2330
Таянч доктарантура изланувчиларининг ҳисоботи
"Гидромелиорация" факультетининг “Гидравлика ва гидроинформатика”, “Ирригация ва мелиорация”, “Гидромелиоратив тизимлардан фойдаланиш”, “Экология ва сув ресурларини бошқариш” кафедраларида таҳсил олаётган таянч доктарантларнинг тасдиқланган “Йўл харитаси”га асосан 2018 йилда амалга оширган тадқиқот натижалари юзасидан ҳисоботлари тингланди.
12.01.2019 3198
Халқаро грантларда қатнашиш
“Халқаро грантларда иштирок этиш тажрибаси” мавзусида Берлин Гумболд университети катта илмий ходими, PhD А.Хамидов “Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш” факультети битирувчи курс талабаларига Германиянинг етакчи олий таълим муассасаларида таълим олиш имкониятлари ва шартлари, илмий изланиш йўналишлари тўғрисида маълумот берди.
11.01.2019 3353
Мурожаатноманинг мазмун-моҳияти
9 январь куни Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ҳузуридаги “Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш” тармоқ марказида “Гидротехника иншоотлари ва насос станцияларидан фойдаланиш” йўналиши тингловчилари иштирокида маърузачи тарих фанлари доктори Анвар Юлдашевнинг очиқ дарси ана шу мавзуга бағишланди.
11.01.2019 3270
Ходимларнинг Бухоро вилояти зиёрат саёҳати
8-9 январь кунлари институт ректори У. Умурзаков ва институт касаба уюшмасининг раиси Ф.Ирисовларнинг ташаббуси билан институтнинг фаол аёллари Бухоро шахрига ташриф буюришди.
11.01.2019 2766
Хорижий матбуотда нашр ишлари
“Электр таъминоти ва қайта тикланувчан энергия манбалари” кафедраси ташаббуси билан 2019 йил 4-5 январ кунлари 6 - маърузалар залида Краков технология университети тадқиқотчиси т.ф.д. Турсунов Обиджон Бобоқуловичнинг “MASTER CLASS in Scientific Writing & Publishing (Web of Science and Scopus Indexed Journals) - International Experience” мавзусидаги семинари ташкил этилди.
10.01.2019 3392
Илмий тадқиқот натижалари
“Ер ресурсларини бошқариш” факультетида илмий-тадқиқот фаолиятини ташкиллаштириш, илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш, иқтидорли талаба-ёшлар билан ишлаш, илмий-тадқиқот натижаларини ўқув ва ишлаб чиқариш жараёнига жорий этиш юзасидан 2018 йилда амалга оширилган ишлар бўйича ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди.
10.01.2019 3329
Галдаги ҳисобот тақдимоти
“Қишлоқ ва сув хўжалиги энергия таъминоти” факультетида илмий-тадқиқот фаолиятини ташкиллаштириш, илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш, иқтидорли талаба ёшлар билан ишлаш, илмий-тадқиқот натижаларини ўқув ва ишлаб чиқариш жараёнига жорий этиш бўйича 2018 йилда амалга оширилган ишлар муҳокамаси бўлиб ўтди.
09.01.2019 3330
Ҳисоботли тақдимот
5 - январь куни институтнинг 6 – маърузалар залида «Қишлоқ хўжалигини механизациялаш» факультетида илмий – тадқиқот фаолиятини ташкиллаштириш, илмий – педагогик кадрлар тайёрлаш, иқтидорли талаба – ёшлар билан ишлаш, илмий – тадқиқот натижаларини ўқув ва ишлаб чиқариш жараёнига жорий этиш борасида 2018 йилда амалга оширилган ишлар юзасидан ЙИЛЛИК ҲИСОБОТи тақдимоти бўлиб ўтди.
08.01.2019 3473
Зиёрат маърифати
5-январ куни институтнинг Ёшлар билан ишлаш бўйича проректори Қ. Шовазовнинг ташаббуси билан институтнинг 1-гуруҳ фаол аёллари Зангиота зиёратгоҳига ташриф буюришди. Зиёрат фаол аёлларда катта таассурот қолдирганига шубҳа йўқ.
07.01.2019 2935
Ҳисобот тақдимоти
4 январь куни институтнинг 4-маърузалар залида «Гидромелиорация» факультетида илмий-тадқиқот фаолиятини ташкиллаштириш, илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш, иқтидорли талаба-ёшлар билан ишлаш, илмий-тадқиқот натижаларини ўқув ва ишлаб чиқариш жараёнига жорий этиш юзасидан 2018 йилда амалга оширилган ишлар бўйича ҲИСОБОТининг тақдимоти бўлиб ўтди.
07.01.2019 3664
Қишки таътилдаги илк семинар
Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси академияси тренинг маркази "Солиқ муносабатлари" кафедраси мудири Асрор Валиев "Солиқ хизмати - инсофли солиқ тўловчиларнинг ишончли ҳамкори" мавзусида маъруза қилдилар.
05.01.2019 3028
Институтимиз факультет деканлари ўзгарди
Институт ректорининг буйруғига кўра 2019 йил 3 январдан «Ер ресурсларини бошқариш», «Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш» ва «Қишлоқ хўжалигини меҳанизациялаш» факультетларида деканлар ўзгарди...
05.01.2019 3471
Ибратли умр
Кўп йиллардан буён институтимизнинг “Гидравлика ва гидроинформатика” кафедрасида самарали фаолият юритиб келаётган Арифжанов Айбек Мухамеджанович 4 январь куни ўзларининг муборак 60 ёшини қаршиладилар.
05.01.2019 3459
Диссертация кафедра муҳокамасида
“Электр таъминоти ва қайта тикланувчан энергия манбалари” кафедраси 3 - босқич докторанти т.ф.н. Пиримов Одил Жўраевич 2018 йил 28 декабрь куни ўзининг “Уруғлик чигитни экологик соф зарарсизлантириш учун электр технология ва техник воситаларни яратишнинг илмий – техник асослари” мавзусидаги 05.05.07 – “Қишлоқ хўжалигида электр технологиялар ва электр ускуналар” ихтисослиги бўйича техника фанлари доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун тайёрлаган диссертация ишини кафедра муҳокамасидан ўтказди.
04.01.2019 3754
МУРОЖААТНИ ТИНГЛАБ
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг парламентга, Олий мажлисга мурожаатини тинглаш асносида баъзи мулоҳазаларни билдиришни лозим топдик. Халқ, ватан тушунчалари ҳар бир давлат раҳбарининг жон ва қон томири десак муболаға бўлмайди. Чунки, халқ ишончи ва эҳтироми унинг учун муқаддас. Худди шу йўлда ўз халқини рози қилишни фаолиятининг мезонига айлантиради. Ҳақ розилигини халқ розилигидан топишни ният қилади.
03.01.2019 3230
Байрамона шукуҳ ва руҳ билан
Байрам тараддуди барча жамоат ташкилотлари, таълим муассасаларида ўзига хос тарзда кечиши тайин. Янги йилни кутиб олиш маълум маънода ўтган йилнинг сарҳисоби ва келаётган йилдаги режаларни белгилаш ҳам демакдир. Йил давомида эришилган ютуқ
03.01.2019 2900
Ҳоҳаи Университетида янги йил марафони
Хитой Халқ Республикасидаги 33 мингдан зиёд талабани ўз “бағрига” сиғдира оладиган Ҳоҳаи университетида “Марафон” югуриш мусобақаси ташкил этилди.
31.12.2018 2732
Фахрли ўрин
24–26 декабрь кунлари Тошкент шаҳридаги Универсал спорт саройида “К–1” якка кураш спорт тури бўйича Халқаро очиқ турнири Тошкент шаҳарида ўтказилди.
28.12.2018 2679