Янгиликлар

Мутахассис тайёрлашда халқаро кўргазманинг аҳамияти Мутахассис тайёрлашда халқаро кўргазманинг аҳамияти
Сув тежамкор суғориш технологиялари магистратура мутахассислиги 127-гуруҳ магистрантлари 2019 йил 27 -29 ноябр ташкил қилинган 15-халқаро ихтисослашган кўргазмасига “Ирригация ва мелиорация” кафедрасси проф.в.б. Матякубов Бахтияр Шамуратович раҳбарлигида ташриф буюришди.
Ёшлар  “ОИТС ва гиёҳвандликка” қарши курашади Ёшлар “ОИТС ва гиёҳвандликка” қарши курашади
2-Талабалар турар жойининг маънавият хонасида  "Биз ёшлар  ОИТС ва Гиёҳвандликка қарши курашамиз" мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
“Китоб ўрнига китоб” “Китоб ўрнига китоб”
29 ноябрь куни “Қишлоқ ва сув хўжалиги энергия таъминоти” факультети “Ёшлар иттифоқи” бошланғич ташкилотининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Мажлис кун тартибининг турли хилдаги масалаларида факультет декани т.ф.д. А.Ж.Исақов ташаббуси билан яратилган “Китоб ўрнига китоб” лойиҳаси муҳокама қилинди. Мажлис иштирокчилари томонидан лойиҳани амалиётга жорий этиш бир овоздан маъқулланди.
Хотира майдонига саёхат Хотира майдонига саёхат
29-ноябрида Гидромелиорация факультетининг 401-гурух талабалари 2- жуфтликда  Хотира майдонига саёхат уюштиришди. Ёшларни ўз миллати ва миллати учун ўз жонларини фидо қилган ватандошларимизни қадрлаш туйғусини шакллантириш мақсадида ташкил этилган бундай саёхат талабаларимиз онгида ўчмас хотирага айланади ва ижобий таъсир кўрсатади.
Таваллуд айём билан Таваллуд айём билан
"Ер ресурсларини бошқариш" факультетида 30 ноябрь куни “Ердан фойдаланиш ва ер кадастрлари” кафедраси ўқитувчилари Б.Мажидов, ҳамда Ю.Усмоновларнинг таваллуд айёмлари муносабати билан факультет жамоаси табриклади.
Ўзини ўзи  бошқариш механизми ўз самарасини бермоқда Ўзини ўзи бошқариш механизми ўз самарасини бермоқда
29-ноябрь “Озодалик” кунида  2-Талабалар турар жойида Талабалар кенгаши  томонидан ўзини ўзи  бошқариш механизми бўйича йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда Ёшлар иттифоқи етакчиси, ҳар-бир қават бошлиқлари, хона бошлиқлари ва “Қишлоқ ва сув хўжалигини энергия таъминоти” факультети декани А.Ж.Исақов ва Ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовини А. Ботировлар иштирок этишди.
“Риштон-рангли жилоси” номли кулолчилик кўргазмасида “Риштон-рангли жилоси” номли кулолчилик кўргазмасида
28-29-ноябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Тошкент Маданият ва санъат кўргазма дирекцияси, Ёшлар ижодиёт саройи ва “Ҳунарманд” уюшмаси Риштон туман бўлими ҳамкорликда Ёшлар ижод саройида “Риштон-рангли жилоси” номли кулолчилик кўргазмаси бўлиб ўтди.
Келажак пойдевори Келажак пойдевори
29 ноябр куни институтимиз профессор-ўқитувчилари Б. Ш. Матякубов ва Б. М. Рахманов иштирокида Учтепа туманидаги 197-мактаб битирувчи синф ўқувчилари ўртасида давра суҳбати ўтказилди. Давра суҳбатида битирувчи ўқувчиларга институт хақидаги видео ролик намойиш этилди.
Устоз ва шогирд анъаналари Устоз ва шогирд анъаналари
29-ноябр куни соат 17-20 да 4-сонли ТТЖ да “Экология ва сув ресурсларини бошқариш” кафедраси профессор ўқитувчилари томонидан “Устоз ва шогирд анъаналари” деб номланган давра суҳбати бўлиб ўтди.
Миллат танламас иллат Миллат танламас иллат
29 ноябрь куни ТИҚХММИ Қарши филиалида 1 декабрь “Бутун Жаҳон ОИТСга қарши курашиш” куни муносабати билан Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими томонидан Вилоят ОИТСга қарши курашиш маркази билан ҳамкорликда маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Психологик тренинг Психологик тренинг
29 ноябр 2019 йил жума куни Гидромелиорация факультетининг талабалар турар жойида талаба қизлар билан бирга  "Педагогика, психология ва ўқитиш методикаси" кафедраси профессор-ўқитувчилари томонидан психологик тренинг ташкил этилди.
Эл эрки деб эгилмаган Қодирий қадри Эл эрки деб эгилмаган Қодирий қадри
Институтимизда ташкил этилган буюк маърифатпарвар адибимизинг 125 йиллигига бағишланган маънавий тадбир ҳам ана шундай кўтаринки руҳда ўтказилди. Унда Ўзбекистон халқ артисти, суюкли санъаткоримиз Гулчеҳра Жамилова ҳамда филология фанлари доктори, Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг профессори Жўрақулов Узоқ Ҳайдаровичлар иштирок этишди. Тадбирни модератор сифатида адабиётшунос олим Раҳимбой Жуманиёзов олиб борди. В качестве модератора мероприятия выступил литературовед Рахимбой Джуманиязов.
Мусобақага старт берилди Мусобақага старт берилди
Куни кеча "8-декабрь Конституция куни" муносабати билан "Шу азиз Ватан барчамизники" шиори остида мини-футбол буйича факультетлараро 1-босқич талаба-ёшлар ўртасида мусобақага старт берилди.
Ҳамкорлик мақсадидаги ташриф Ҳамкорлик мақсадидаги ташриф
Трактор ва ирригация тизимларини ишлаб чиқиш бўйича номи донғи кетган АҚШ ва Германиянинг йирик компаниялари ҳамкорликни қўлга қўйиш учун институтимизга ташриф буюрди.
Сайлов - демократия кўзгуси Сайлов - демократия кўзгуси
28-ноябр куни соат 19-00 да 4-сонли ТТЖ маънавият хонасида “Сайлов-демократия кўзгуси” мавзусида тарғибот дастури амалга оширилди. Тадбирда Тошкент давлат юридик университети "Бизнес ҳуқуқи" кафедраси ўқитувчилари М. Таджибаева, А. Жумагулов, Д. Эшановалар талаба ёшларга сайловга оид ҳуқуқий билимлар, сиёсий-ҳуқуқ ва эркинликлар, фуқароларнинг сайлов ҳуқуқлари, давлат ҳокимияти органлари фаолияти устидан назорат ўрнатиш усули, сайловларнинг ўрни ҳақида батафсил маълумот бердилар.
“Талант шоу” дастури “Талант шоу” дастури
28-ноябр куни  соат 20-30  да 4-сонли ТТЖнинг 3-қаватида “Талабалик-олтин даврим” деб номланган ҳафталик дастурнинг навбатдаги сони “Талант шоу” деб номланган дастурда  4- курс талабалари  С. Дустчанов  ва  Ш. Қорахоновлар бошчилигида қизиқарли кўринишлар намойиш этилди. Бунда 1-курс талаба йигитларидан иборат “Лидер” лар жамоаси жуда фаол иштирок этиб ўзларининг қизиқарли ва ҳажвий кўринишлари билан барчани кўнглидан ўрин эгаллади.
Очиқ мулоқот шаклидаги учрашув Очиқ мулоқот шаклидаги учрашув
27 ноябрь санасида Институтимизда касаба уюшмаси фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида, ходимларнинг талаб ва таклифларини ўрганиш учун Ўзбекистон Республикаси касаба уюшмалари Федерацияси ташаббуси билан ташкил қилиниб, Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси ўринбосари Байниязов Эркин Бозорович, Республика кенгаши ташкилий ишлар бўйича бош мутахассис Бегимқулова Шохида Базарбаевна, Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Тошкент шаҳар бирлашган қўмита раиси Усманова Наргиза Абдурашидовналар иштирокида институтимизнинг 4 анжуманлар залида бўлиб ўтди.
Очиқ маъруза Очиқ маъруза
“Ер кадастри ва ердан фойдаланиш” таълим йўналиши 1 курс 107 гуруҳида таҳсил оладиган талабаларга доц. О.Ғуломов ва асс. Ф.Тўраевлар "Олий математика" фанидан очиқ маъруза дарсларини ўтиб берди.
Филиалда очиқ эшиклар куни Филиалда очиқ эшиклар куни
27 ноябрь куни ТИҚХММИ Қарши филиалида “Очиқ эшиклар” куни бўлиб ўтди. Очиқ эшиклар кунида, филиалимизга Қарши тумани 25-умумий ўрта таълим мактаби ва 55-умумий ўрта таълим мактаби бир гуруҳ ўқитувчи ходимлари бошчилигида битирувчи синф ўқувчилари ташриф буюрди.
Шифокор билан суҳбат Шифокор билан суҳбат
27 ноябр куни 2 - Талабалар турар жойида Олий тоифали шифокор Тулаганова Марамат Корабоевна Грипп касаллигидан қандай сақланиш мавзусида давра суҳбати ташкиллаштирилди. Ҳар бир киши гриппнинг қандай касаллик эканлигини тушунган ҳолда профилактик тадбирлар олиб бориши керак.