Янгиликлар
Завқли маърифий мусобақа
20-ноябр куни 4-сонли талабалар турар жойида талабаларнинг бўш вақтларини унумли ўтказиш мақсадида 9-8-3-1 қаватларда яшайдиган талаба ёшлардан иборат бўлган “Заковат” интелектуал ўйини ташкил қилинди.
21.11.2019 1581
Илҳом чашмасидан томар томчилар
ТИҚХММИ, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Ўзбекистон Журналистлар ижодий уюшмаси ҳамда “Нотиқлик санъати академияси” таълим муассасаси ҳамкорликда жорий йилнинг 20 ноябрь куни соат 13:00.да китобхонлик маданиятини кенг жорий этиш, институтимиз талабалари билан ёзувчи ва шоирларнинг ижодий мулоқоти ташкил этилди.
21.11.2019 2709
Марказий Осиёда сувнинг келажаги
“Гидравлика ва гидроинформатика” кафедраси ассистентлари Д.Ш.Аллаёров ва С.У.Жонқобиловлар «Гидромелиорация» факультети “Сув хўжалиги ва мелиорация” таълим йўналиши 101 ва 102 - гуруҳ талабалари билан 2019 йил 20 ноябрь куни Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Халқаро Оролни муҳофаза қилиш илмий-тадқиқот институти билан ҳамкорликда ташкил этилган “Марказий Осиёда сувнинг келажаги” мазусидаги давра суҳбатида иштирок этишди.
21.11.2019 1778
Кўчма дарс аэрогеодезия корхонасида
"Геодезия ва геоинформатика" кафедраси ассистенти С. И. Ҳикматуллаев томонидан кўчма дарс ўтказиш мақсадида 3 - курс 9 - гуруҳ талабалари билан Марказий аэрогеодезия корхонасига ташриф буюришди.
21.11.2019 1720
Халқаро ярмарка ташкил этилди
13-15 ноябр кунлари EXPO марказ кўргазмалар мажмуасида Туризм давлат агентлиги томонидан ташкил этилган “Ипак йўли туризми” Тошкент халқаро ярмаркаси ўтказилди. Мазкур анжуманда дунёнинг 57 мамлакатларидан вакиллар ҳамда маҳаллий иштирокчилар қатнашишди.
20.11.2019 1579
“Зангиота” зиёратгоҳига ташриф
18-ноябр куни “Ер ресурсларини бошқариш” факултети 2-курс 4-гуруҳ талабалари ва гуруҳ раҳбари билан биргаликда Тошкент вилояти Зангиота туманида жойлашган “Зангиота” зиёратгоҳига ташриф буюрдилар.
20.11.2019 1733
Янги қурилма ишлаб чиқилди
Хитой Фанлар Академияси қошидаги Хинжианг Экология ва География институти олимлари ҳамда ТИҚХММИ “Гидрология ва Гидрогеология”, ”Гидравлика ва гидроинформатика” кафедралари профессор-ўқитувчилари ва ёш талабалари проф. А.М.Арифжанов, проф. А.М.Фатхуллоев, дотц. Л.Н.Самиев, дотц. Ш.Б.Акмалов, проф. Гао Пенг, проф. Лиу Ҳаилонг, Ш.Шодиев, Б.Абдусаломовлар ҳамкорликда масофадан маълумотларни узатувчи мини метео-гидрогеологик пост қурулмасини ишлаб чиқишди.
19.11.2019 2013
Ўзбекистон байроғи - миллатимиз маёғи
18-ноябр - Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан 2 Талабалар турар жойида Байроқ ҳақида давра суҳбати ўтказилди. «Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи тўғрисида»ги қонун 1991 - йил 18-ноябрда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг навбатдан ташқари ўтказилган VII сессиясида қабул қилинган.
19.11.2019 1983
Ўтмиш ва келажак туташган маскан
16-ноябрь куни “Гидромелиорация” факультети СХМ-408 гуруҳ талабалари мураббий “Гидравлика ва гидроинформатика” кафедраси доценти в.б Қудратжон Рахимов билан Ўзбекистон тарихи давлат музейига экскурсия уюштирдилар.
18.11.2019 2433
Посещение музея Ислама Каримова
Стажер-преподаватель кафедры «Экология и управление водными ресурсами» Шоэргашова Ш.Ш. и студенты первого курса 106 - группы факультета «Гидромелиорация» посетили музея Ислама Каримова 16 ноября 2019 г.
18.11.2019 1707
Сув омборлари ва уларнинг хавфсизлиги бўйича муаммоли маъруза
15 ноябр куни 5141100-Гидрология (сув омборларида) йўналиши 4 ва 2 -босқич талабалари “Давсувхўжаликназорат” давлат инспекцияси бошлиғи ўринбосари З. Ирисбоев иштирокида “Ўзбекистондаги мавжуд сув омборлар ва уларнинг хавфсизлиги” мавзусида муаммоли маъруза ўтказилди.
18.11.2019 2109
Кутилган жойда кутилган тадбирлар, натижалар ва тақдирлаш маросими
2019-йилнинг 11-17-ноябр кунлари Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида "Ёшлар ҳафталиги 2019" лойиҳаси амалга оширилди ҳамда ажойиб тадбирлар бўлиб ўтди.
18.11.2019 1927
Лойиҳа ижросининг 5 - куни
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти томонидан Ёшлар ҳафталиги 2019 лойиҳаси ўтказилди. 5-кун 5-ташаббус хотин-қизлар учун тадбирлар, танловлар, интеллектуал ўйинлар ва мунозара дебатлари билан давом этди.
18.11.2019 1770
“Энг гуллаган ёшлик чоғимда”
15 ноябрь куни Г-бино 4-маърузалар залида ГМ факультетининг 42 нафар талаба қизлари ўртасида “Энг гуллаган ёшлик чоғимда” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил қилинди. Тадбирда Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор Р.Чориев, Хотин-қизлар қўмитаси раиси З.Хафизова, Физика ва кимё кафедраси катта ўқитувчилари Н.Тўхтаева ва З.Бекназарова ГМ факультети ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари Х.Тўйчиев иштирок этишди.
18.11.2019 1557
“Энг гуллаган ёшлик чоғимда”
15 ноябрь куни Б-бино 112-ўқув хонасида ГТҚ факультетининг 65 нафар талаба қизлари ўртасида “Энг гуллаган ёшлик чоғимда” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил қилинди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар академияси психологи Маҳмуд Йўлдошев, "Чизма геометрия ва муҳандислик графикаси" кафедраси профессори Д.Қўчқорова ва "Гидротехника иншоотлари ва муҳандислик конструкциялари" кафедраси доценти Ф.Юнусова иштирок этишди.
18.11.2019 1694
“Энг гуллаган ёшлик чоғимда”
15 ноябрь куни В-бино 208-ўқув хонасида ҚХМ факультетининг 35 нафар талаба қизлари ўртасида “Энг гуллаган ёшлик чоғимда” мавзусида тадбир ташкил қилинди. Тадбирда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси шоира М.Улуғова, ҚХМ кафедраси профессори М.Шоумарова, ТваА кафедраси в.в доценти Н.Холиқова, "Тиллар" кафедраси ўқитувчиси М.Турдиева иштирок этишди.
18.11.2019 1584
Долзарб семинар-тренинг
"Гидротехника қурилиши" факультети профессор-ўқитувчилари, докторантлар ва иқтидорли талабалар иштирокида “Инвестиция турлари ва илмий ишланмаларни тижоратлаштириш” мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтди.
18.11.2019 1412
Одам савдоси - мудҳиш иллат
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Қарши филиалида 2019 йил 15 ноябр куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 июлдаги ПФ-5775-сонли “Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг мазмун-моҳиятини ёшларга етказиш бўйича тадбир ташкил этилди.
18.11.2019 1397
Институтимизда янги расмий делегация
Марказий Осиё минтақавий иқтисодий ҳамкорлик (МОМИМ) институти ижрочи директори Саид Шакэл Шах, институт директор ўринбосарлари Лианг Зичин ва Искандар Абдуллаев, стратегик режалаштириш бўйича етакчи мутахассиси Батсайжан Загдрагча ташкил топган расмий делегация институтимизга ташриф буюрди.
18.11.2019 1757
Даъваткорона давра суҳбати
15-ноябр куни 4-сонли талабалар турар жойида “ Ҳаво томчи орқали юқадиган ўткир юқумли касалликлар” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Мавзу бўйича институтнинг Тиббиёт бўлими бошлиғи Эшниёзов Ботир Қурбанбаевич, Хайитова Хуршида Сафаровна ҳамда 4-ТТЖ тарбиячи педагоги Хаитова Азиза томонларидан суҳбат олиб борилди.
16.11.2019 1592