Янгиликлар

Конституция - бахтимиз пойдевори Конституция - бахтимиз пойдевори
26 ноябрь санасида 2 - талабалар турар жойининг 6 - қаватида “Гидротехника қурилиши” факультети талабалари билан “Гидромелиоратив ишларни ташкил этиш ва технологияси” кафедраси ассистенти М.Н Сатторов, стажёр – ўқитувчиси С.М Меликузиевлар яқинлашиб келаётган Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 27 йиллиги муносабати билан “Конституция - бахтимиз пойдевори” мавзусида учрашув ташкил этдилар.
Ахборот-ресурс марказига АҚШдан китоблар олиб келинди Ахборот-ресурс марказига АҚШдан китоблар олиб келинди
АҚШнинг Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (United States Department of Agriculture – USDA) томонидан эълон қилинган COCHRAN FELLOWSHIP PROGRAMM 2019 дастури доирасида ўтказилган танлов натижаларининг мутлақ ғолиблари – ўзбекистонлик 7 нафар мутахассис ва илмий тадқиқотчилар, жумладан, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг “Ердан фойдаланиш” кафедраси 1 босқич таянч докторанти И.Абдурахманов ва “Иқтисодиёт” кафедраси 1 босқич таянч докторанти Ж.Бабаджанов жорий йилнинг 26 октябридан 11 ноябрига қадар АҚШнинг Колорадо, Канзас, Оклахома ва Миссиссипи штатларида ҳалқаро ўқув семинарида иштирок этишди.
Сермазмун бўш вақт Сермазмун бўш вақт
26 ноябрь куни Мулла Тўйчи Тошмуҳаммедов номидаги вилоят мусиқали драма театрида “Сатира” томонидан саҳналаштирилган “Хандамиз сизга, дўстлар” театрлаштирилган кулги ва қўшиқ кечаси бўлиб ўтди.
"Геодезия" фанидан очиқ маъруза "Геодезия" фанидан очиқ маъруза
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Қарши филиалига таянч олий таълим муассасасидан бир гуруҳ профессор-ўқитувчилар ташриф буюрди.
"Хотира майдони"га ташриф "Хотира майдони"га ташриф
"Гидромелиорация" факултети Касб таълими ( Сув хўжалиги ва мелиорация) йўналиши 3-босқич 18-гуруҳ талабалари "Қурилиш механикаси" фанидан назарий олинган билимларни амалий мустаҳкамлаш мақсадида "Назарий ва қурилиш механикаси" кафедраси катта ўқитувчиси Э.С.Тошматов билан биргаликда Тошкент шаҳрида жойлашган "Хотира майдони"га боришди.
Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти етакчилари институтимизда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти етакчилари институтимизда
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтига Ўзбекистон Республикасидаги барча Олий таълим муассасаларидаги Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи бошланғич ташкилоти етакчилари ташриф буюрди.
Театр-тарбия маскани Театр-тарбия маскани
26 ноябрь куни соат 18:00.да Ўзбекистон Давлат драма театрида "Аяжонларим" номли спектакл намойишида институтимизнинг бир гуруҳ талаба ёшлари иштирок этишди.
Муаммоларнинг инновацион  ечимлари ОАВ нигоҳида Муаммоларнинг инновацион ечимлари ОАВ нигоҳида
Маълумки, сув ресурслари тежамкорлигини ошириш, сув таъминоти ва суғориш тизимларига янги инновацион технологияларни жорий этиш бугунги кунда қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасининг барча мутасадди ташкилотлари, илмий-тадқиқот институтлари ҳамда шу соҳага мутахассислар тайёрлаб берувчи бизнинг Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти олдида турган муҳим вазифалардан бири ҳисобланади. Ўзбекистон телеканали орқали эфирга узатилаётган "Агроинновация" кўрсатувининг 2019 йил 25 ноябрда ЎЗМТРК Медиамарказида тасвирга олинган навбатдаги сони ҳам айнан шу мавзуга бағишланди.
Институтимиз профессори Анқарадаги элчихонада Институтимиз профессори Анқарадаги элчихонада
20 ноябрида Ўзбекистон Республикасининг Туркиядаги элчихонасида, аниқроғи,  Анқарада Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти "Гуманитар фанлар" кафедраси мудири, тарих фанлари доктори, профессор Ўлжаева Шоҳиста Мамажоновна билан ижодий учрашув бўлиб ўтди.
Музейга ташриф ва зиёрат Музейга ташриф ва зиёрат
“Экология ва сув ресурсларини бошқариш” кафедраси стажер-ўқитувчиси Зилола Шарипжонова  раҳбарлигида “Сув таъминоти муҳандислик тизимлари” 107-108 - гуруҳ талабалари билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси биринчи президенти Ислом Каримов музейига ташриф буюрдилар.
Яна бир мувaффақиятли  ҳамкорлик Яна бир мувaффақиятли ҳамкорлик
21 - ноябрида институтимизга Италиянинг Турин политехника университети профессори Maurizio Rosso “Гидромелиоратив ишларни механизациялаш” кафедраси таклифи билан ташриф буюрди. Ташриф давомида профессор Maurizio Rosso  институтимиз ўқув ишлари бўйича проректори профессор Б.Мирзаев билан учрашди.
“Хумо аренаси”га ташриф “Хумо аренаси”га ташриф
22 ноябрь куни “Сув хўжалигида инновацион технологиялар ва улардан фойдаланиш” таълим йўналиши 1-босқич 109-гуруҳ талабалари гуруҳ мураббийи Б.Т.Аманов билан биргаликда “Хумо аренаси”га ташриф буюришди.
Меҳр – мурувват ва савоб йўлида Меҳр – мурувват ва савоб йўлида
22 ноябрь куни “Гидротехника қурилиши” факультетининг Ёшлар иттифоқи фаоллари ва факультет жамоаси хайрли ишга қўл уришди. 2019 йил 20 декабр куни “Ногиронлар уйи” ва “Меҳрибонлик уйи” га Янги йил байрами арафасида мўлжалланган ташрифга саховатпеша талабалар ва профессор-ўқитувчиларни жалб этиш мақсадида “Б” ўқув биносининг 2-қаватига “Зеро, инсон қадр-қиммати бойлик билан эмас, балки унинг берган меҳр-муруввати ва қилган савобли ишлари билан ўлчанади” шиори остида “Хайрия қутиси” ни ўрнатишди.
20 - мактаб ўқувчиларининг орзуси 20 - мактаб ўқувчиларининг орзуси
Бугун «Агитаторс» жамоаси Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманида жойлашган 20-мактабда бўлиб, мактаб битирувчиларига нуфузли институтимиз ҳақида батафсил маълумотлар беришди. Мактаб ўқувчиларидаги ҳаяжон, ишонч, ўқишга бўлган ҳаракат янада ошди десак, муболаға бўлмайди.
Халқаро анжуман ўз ишини бошлади Халқаро анжуман ўз ишини бошлади
Бугун институтимизда ташкил этилган “Агросаноат мажмуаси учун фан, таълим ва инновация, муаммолар ва истиқболлар” мавзусидаги халқаро илмий-амалий анжуман муҳим масалаларга дахлдорлиги билан аҳамиятли бўлди. Конференциянинг очилиш тадбирини институт ректори, профессор Ў. Умурзаков бошқариб бордилар. Республикамизда катта нуфузга эга бўлган соҳа мутахассислари ўз маърузалари билан иштирок этишди.
Хабардорлик - ҳамкорлик талаби Хабардорлик - ҳамкорлик талаби
Институтимиз раҳбарияти номидан бориб хабар олиш ва ўқув жараёни, маърифий жараён билан танишиш ҳам анъана тусини олаётгани қувонарлидир. Филиалнинг ўқув ва тарбия ишлари бўйича ўринбосари Убайдуллаев Шавкат Рашидович билан биргаликда институтимизнинг Ёшлар билан ишлаш бўйича проректори Рузимурот Чориев ўқитувчилар ва ходимлар иштирокида суҳбат ўтказди.
Малакали кадр - юрт иқболи Малакали кадр - юрт иқболи
ТИҚХММИ "Қишлоқ ва сув хўжалиги энергия таъминоти" факультети декани Исақов Абдусаид Жалилович 2019 йил 14 октябрдан 18 ноябргача бўлган муддатда Москва шаҳридаги К.А.Тимирязев номидаги МҚХА - Россия давлат аграр университетида малака ошириб қайтди.  Ўзбекистон ва Россия ректорларининг форуми резолюцияси доирасида ТИҚХММИ ҳамда К.А.Тимирязев номидаги МҚХА - Россия давлат аграр университети ўртасида имзоланган академик ҳамкорлик шартномаси бунга асос бўлди.
"Оромгоҳ"даги ором "Оромгоҳ"даги ором
Ўзбек миллий академик драма театри жамоаси томонидан "Оромгоҳ" номли спектакл намойиши бўлиб ўтди. Унда ГИМ факультети 102-гуруҳ талабалари ва  раҳбари қатнашди. “Оромгоҳ” номли спектаклда асосан адолатсизлик ва коррупцияни ўзларининг кундалик турмуш-тарзига айлантириб олган инсонларнинг жабр- зулмидан азият чекаётган аҳоли арзларини ҳокимият органлари томонидан ижобий ҳал этилмаётгани асос қилиб олинган
Икки тилда гаплашувчи бир халқмиз Икки тилда гаплашувчи бир халқмиз
Тожикистоннинг олий даражадаги меҳмонларидан институтимиз билан ҳамкорлик таклифини қўллаб қувватлаш муҳимдир. Тожикистон Республикаси "Ер ресурсларини бошқариш ва геодезия" қўмитаси раиси Ходжазода Ориф Ашури, “Кўчмас мулкни рўйхатга олиш” ДУК директори Умариён Рахмон Факерзода, “Картографик фабрика” ДУК директори Хусанов Хусейн Шарифович, Давлат ер кадастри бош бошқармаси бошлиғи Мирзо Назар, «Суғд замин сод» ДУК директори Хаётов Абдурасул, Топография, аэросурат ва картография бўлими бош мутахассиси Хидиров Меҳмондуст Бобоназарович, «Фазо» илмий лойиҳалаш институти бош муҳандиси Курбонзода Фотехлардан иборат делегация институтимизга ташриф буюрди.
Долзарб мақсадли халқаро семинар Долзарб мақсадли халқаро семинар
2019 йил 20-ноябр куни Тошкент Ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида (ТИҚХММИ) UzTESPING  (Ўзбекистонда Махсус Мақсадлар учун Инглиз тили ўқитувчиларининг интеграллашган тармоқлар гуруҳи)  лойиҳаси доирасида халқаро семинар ташкил этилди.