Янгиликлар
Навоийдан навосоз наволар
2018 йил 10 февраль куни институтимизнинг 4-сонли талабалар турар жойида “Гидромелиорация” факультети, “Ирригация ва мелиорация” кафедраси ўқитувчи ходимлари Абдувоҳид Ўразкелдиев, Хуршид Лапасовлар Алишер Навоий бобомиз таваллудининг 577 йиллигига бағишлаб давра суҳбати ўтказишди.
12.02.2018 2521
Ҳашар элга ярашар
“Гидромелиорация” факультети “Ёшлар иттифоқи” бошлангич ташкилоти фаол талабалари иштирокида жорий йилнинг 10 февралида “Экология куни” доирасида факультет тасарруфидаги ҳудудда ҳашар ишлари ташкил этилди.
11.02.2018 3578
Сўз мулкининг султони
9-феврал куни “Гидромелиорация” факулътети фаол талабалари томонидан институтимизнинг маданият саройида шеърият мулкининг султони, инсонпарвар, ўзбек тилининг ривожига катта ҳисса қўшган, маънавият соҳасида барчамизга ибрат бўлган Мир Алишер Навоий бобомиз таваллудининг 577 йиллигига бағишлаб “УЛУҒЛАРНИ ЁД ЭТИБ” мавзусидаги адабий-бадиий тадбир ўтказилди.
11.02.2018 13356
Мушоира этади давом
Институтимизда Маънавият-маърифат ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими томонидан китобхонлик маданиятини янада ошириш ва ижодкор ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида “Мушоира давом этади” деб номланган тадбир ташкиллаштирилди.
11.02.2018 2596
Китобимиз - хитобимиз
Институтимизда “Китобхонлик ва китоб мутолаасини ривожлантириш” мавзусида тадбир бўлиб ўтди.
10.02.2018 2236
Инновацион технологияларда карталарни яратиш
“Давергеодезкадастр” қўмитаси тизимидаги соҳалар учун малакали кадрлар тайёрлаш мақсадида жорий йилнинг 9 февраль куни “Картография” Давлат илмий-ишлаб чиқариш корхонаси мутахассислари томонидан ТИҚХММИнинг “Ердан фойдаланиш ва ер кадастри” факультети талабалари ва профессор-ўқитувчиларига “Инновацион технологияларда карталарни яратиш” мавзусида МУАММОЛИ МАЪРУЗА ўтказилди.
10.02.2018 2412
Асрларни мунаввар айлаган даҳо
9 – феврал куни “Иқтисодиёт ва менежмент” факулътети томонидан шеърият мулкининг султони, инсонпарварлик, ўзбек тилининг ривожига катта ҳисса қўшган буюк бобомиз Мир Алишер Навоий таваллудининг 577 – йиллигига бағишлаб “Асрларни мунаввар айлаган даҳо” мавзусидаги маданий-маърифий, адабий-бадиий тадбир ўтказилди.
10.02.2018 2651
Ғазал мулкининг султони
3-ТТЖ да "Алишер Навоий маънавиятимиз қуёши" мавзусидаги маънавий-маърифий давра суҳбати ташкил қилинди.
10.02.2018 11435
Улуғларни ёд этиб
9 февраль куни 4-сонли талабалар турар жойида “Педагогика, психология ва ўқитиш методикаси” кафедраси ўқитувчи ходимлари Алишер Навоий таваллудининг 577 йиллигига бағишланган “Улуғларни ёд этиб” номли адабий-бадиий тадбир ўтказилди.
10.02.2018 7115
Навоийни улуғлаб
7 февраль куни 4-сонли талабалар турар жойида Ахборот ресурс маркази ходими Дилфуза Собирова 9-февраль куни хазрати Алишер Навоийнинг таваллуди муносабати билан шеърият кечаси ўтказишди.
09.02.2018 2569
Ташаккурнома топширилди
9-феврал куни “Ердан фойдаланиш ва ер кадастри” факултети 2-курс талабалари ўртасида 2017-2018 ўқув йилининг кузги даврасини намунали хулқи ҳамда аъло рейтинг балларига якунлагалиги муносабати билан факултетнинг 36 нафар талабаларнинг ота-оналари номига шахсан ТИҚХММИ ректори Ў.П.Умурзаков томонидан ташаккурнома берилди.
09.02.2018 4255
Навоий даҳосига таъзим
2-ТТЖ да Алишер Навоийнинг 577 йиллиги бағишланган "Навоийнинг навосидан нур олиб" мавзусида тадбир бўлиб ўтди.
09.02.2018 2710
Инновaцион ҳамкорлик самараси
Ҳозирги кунда Республикамизда қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасида инновaцион лойиҳаларни амалга ошириш бўйича бир қанча ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, Германия Федератив Республикасининг Таълим ва фан вазирлиги (BMBF) томонидан молиялаштирилган
08.02.2018 2448
Институтимиз Хитойнинг йирик корпорацияси билан ҳамкорлик қилади
Жорий йилнинг 7 фаврал куни Хитойнинг POWERCHINA корпорацияси вакиллари Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтига (ТИҚХММИ) ташриф буюришди.
08.02.2018 2897
ҚСХЭА факулътети талабаларининг “Тошкент ИЭС” УК га экскурсияси.
ҚСХЭА факулътети талабалари “Тошкент ИЭС” УК да январь-феврал ойларида 1-4 курс талабалари экскурсия уюштирмоқда.
08.02.2018 2419
Адабиёт - тараққиёт кўприги
Институтимизда ҳар душанба куни ўтказиладиган “Ибратли, ижодкор инсонлар” рукнидаги ижодий мулоқотнинг навбатдагисида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг аъзоси, навоийшунос олим, филология фанлари номзоди, профессор Султонмурод Олимов иштирок этдилар.
07.02.2018 2666
АРМга 05.02.2018 гача ҳадя қилинган адабиётлар
Институтимизнинг фидойи ва мурувватли педагоглари ва ходимлари томонидан ҳадя қилинган, кутубхона фондига топширилган илмий ва бадиий йўсиндаги турли китоблар ана шу олижаноблик ва саховатпешаликнинг намунасидир.
07.02.2018 2500
Саломатлик гарови
2018-йил 5-феврал куни институт профессор-ўқитувчилари ва талаба қизлари Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг "Маҳалла" телеканали орқали эфирга узатиладиган "Меҳригиё" кўрсатувига таклиф этилдилар.
07.02.2018 3498
Олам ҳақида таассуротлар
“Тупроқшунослик ва деҳқончилик” кафедраси ходимлари томонидан “Оламнинг пайдо бўлиши ва унинг кенгайиши” мавзуидаги давра суҳбати 4 –ТТЖда бўлиб ўтди.
07.02.2018 3825