Янгиликлар
Янги китоб чоп этилди
«Гидравлика ва гидроинформатика» кафедраси мудири проф. А.Арифжанов ва Словакия Қишлоқ Хўжалиги Университети профессори Tatiana Kaletovaлар ҳаммуаллифлигида “HYDROMECHANIKA” ўқув қўлланмаси словак тилида нашрдан чиқди.
03.08.2019 2143
Америка Қўшма Штатларининг John Deere компанияси Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти билан ҳамкорликда олий ўқув юртида ўқув марказини ташкил этди.
Америка Қўшма Штатларининг John Deere компанияси Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти билан ҳамкорликда олий ўқув юртида ўқув марказини ташкил этди...
01.08.2019 2074
Спартакиада натижалари
“Сув хўжалиги ва мелиорация ишларини механизациялаштириш” таълим йўналиши 2-босқич талабаларининг ТИҚХММИ “Ўқув-илмий марказида” ўтказилган “Мелиорация ва қурилиш машиналарини бошқариш” амалиёти даврида ёшларимизнинг бўш вақтларидан унумли фойдаланиш ҳамда спорт билан шуғулланишлари учун зарур шарт-шароитларни яратиш мақсадида, шашка, волейбол, 100 метрга юругиш, armwrestling каби спорт мусобақалари ўтказилди.
31.07.2019 2012
ТИҚХММИда ватандош хорижий олим ва мутахассис иштирокида “Атроф муҳит ва сув ресурсларини бошқариш ҳамда мониторинг қилишда математик моделлаштириш”га бағишланган илмий семинар ташкил этилди
Ватандошлар билан ҳамкорлик қилишнинг узоқ муддатли ва мустаҳкам тизимини яратиш ҳамда 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича......
27.07.2019 2455
Илм - фан интеграцияси, ишлаб чиқариш билан узвийликни таъминлаш, олимларимизнинг ишлаб чиқаришга тўғридан-тўғри ёрдамлари
18-22 июль кунлари институтимизнинг “Тракторлар ва автомобиллар” кафедраси етакчи олимлари, устозлар А.Комилов, И.Марупов, И.Нуритов, Ш.Имомов, Ш.Абдурохмонов ва Р.Худайқуловлар Бухоро вилояти Пешкў тумани “Варахша” чўл зонасида хизмат сафарида бўлдилар.
27.07.2019 2135
Навбатдаги диссертация иши муҳокамаси
26 июль куни «Геодезия ва геоинформатика» кафедраси катта ўқитувчиси Абдурахмонов Сарвар Нарзуллаевичниниг 11.00.06- Геодезия. Картография ихтисослиги бўйича техника фанлари фалсафа доктори (Пҳд) илмий даражасини олиш учун "Геоахборот технологиялари ва картографик методлар асосида минтақавий демографик жараёнларни тадқиқ қилиш (Ўзбекистон Республикаси жанубий минтақаси мисолида) мавзусидаги диссертация иши кафедра муҳокамаси бўлиб ўтди.
27.07.2019 1956
Уйғоқ виждон (воқеий ҳикоя)
Ёшларимизга айтмоқчи бўлганим, кимнидир ҳурмат қилиш ёки қилмаслик — сизнинг ишингиз. Сиз ўзингизни ҳурмат қилинг. Негаки, сизнинг хатти ҳаракатингиз, атрофдагиларга муносабатингиз тарбиянгиз қай даражада эканини билдиради. Одамлар болаларини кўриб ота-онасини ҳурмат қиладилар. Буни ҳеч қачон унутманг...
25.07.2019 2286
Спорт ва саломатлик
“Сув хўжалиги ва мелиорация ишларини механизациялаштириш” таълим йўналиши 2-босқич талабаларининг ТИҚХММИ ўқув-илмий марказида ўтказилаётган “Мелиорация ва қурилиш машиналарини бошқариш” амалиёти даврида ёшларимизнинг бўш вақтларидан унумли фойдаланиш ҳамда спорт билан мунтазам чиниқтириш, спорт билан шуғулланишлари учун зарур шарт-шароитларни яратиш мақсадида, «Соғ танда, соғлом ақл» шиори остида талабаларимиз ўртасида турли хил спорт мусобақалари ўтказилмоқда.
25.07.2019 1905
Давлат раҳбари эътирофидаги устозлар
Ўзбекистон Республикаси Президенти, муҳтарам Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг шахсан топшириқларига биноан, уларни соғликларини тиклаш ва рағбатлантириш мақсадида, Жиззах вилояти Зомин туманида янгидан бунёд этилган “НКМК санаторийси”да дам олишлари учун бепул йўлланмалар берилди. Президентимиз эътирофидаги инсонлар қаторида бизнинг институтимиздан “Қишлоқ хўжалигини механизациялаш” факультети профессори Муҳайё Шоумарова, “Автосарой” бошлиғи Қурбон Зиётов, “Гидромелиоратив ишларни механизациялаштириш” факультети доценти Наил Усмановлар ҳам борлиги жуда қувонарлидир. Уларни Давлат раҳбарининг ушбу улуғ эътирофи билан қутлаймиз.
24.07.2019 2339
«Кластерда амалиёт» - амалиётнинг истиқболли усули
«Сув хўжалиги ва мелиорация» таълим йўналиши 3 - босқич талабалари «Ирригация ва мелиорация» кафедраси ассистенти Д.Юлчиев раҳбарлигида ўқув жараёнида олган назарий билимларини амалиётда янада мустаҳкамлаш мақсадида, ТИҚХММИ ва Сирдарё вилояти «Бек cлустер» МЧЖ қўшма корхонаси ўртасидаги ҳамкорлик шартномасига ҳамда институт ректорининг 2019 йил 12 июлдаги 836/т - сонли буйруғига асосан «Бек cлустер» МЧЖ қўшма корхонаси тасарруфидаги «Мирзаобод универсал траде cлустер» масъулияти чекланган жамиятининг Ирригация ва мелиорация бўлимига ишлаб чиқариш амалиётини ўташни бошлашди.
24.07.2019 2004
ГИМ факультети талабаларига қўшимча ноодатий амалиёт ташкил этилди
“Гидромелиораив ишларини механизациялаштириш” факультети ГИМ кафедрасидан ушбу амалиётда қатнашаётган магистр С.Меликузиев бошчилигида факультетнинг 202 ва 203-гуруҳ талабалари билан пахта даласининг бир мавсумдаги тахминиий ҳосилдорлигини аниқлаш бўйича қўшимча дала амалиёти ташкил этилди.
24.07.2019 1829
Ҳамкорлик семинар дастурлари
2019 йил 18 июл куни Самарқанд вилоятида “Сув тежамкор технологиялар ва далаларда қўллашнинг афзалликлари” ва 2019 йил 20 июл куни Хоразм вилоятида “Агротехник тадбирларнинг юқори ҳосил олишда тутган ўрни” мавзуларида “Ирригация ва мелиорация” кафедраси доценти, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори Б.Матякубов ўқув семинар дастурини ўтказди.
22.07.2019 2164
Олий таълим “коррупциясиз соҳа”
збекистон Республикаси Президентининг жорий йил 27 майдаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида таълим соҳасини “коррупциясиз соҳа”га айлантириш ғоят долзарб вазифа этиб белгиланди. Фармонга кўра, 2019 йил 1 августдан бошлаб эксперимент тариқасида айнан олий таълим соҳасида “коррупциясиз соҳа” лойиҳасини амалга ошириш белгилаб қўйилганида чуқур маъно бор. Чунки, мамлакатда кечаётган ҳар қандай ислоҳотнинг муваффақияти биринчи навбатда таълимга боғлиқ. Шу боис, Президентимизнинг жорий йил 24 ва 28 май кунлари олий таълим муассасалари раҳбарлари, профессор-ўқитувчилар ва илм-фан соҳаси вакиллари билан бўлган учрашувлари чоғида ўқув даргоҳларида учраб турган тамагирлик билан боғлиқ ҳолатлар чуқур таҳлил қилиниб, бу иллат танқид қилинди. Коррупция таълим-тарбия тизими учун энг катта хавф сифатида эътироф этилди.
22.07.2019 4178
Замонавий техника ва технологияларни қўллаш - сув ресурсларидан самарали фойдаланиш гарови
“Гидромелиоратив ишларни механизациялаш” факультетининг “СХваМИМ” таълим йўналиши 2-босқич талабаларига институт ўқув тажриба хўжалигида “Мелиорация ва қурилиши машиналарини бошқариш” ўқув амалиётини ўташ жараёнида институт профессор-ўқитувчилари доц. Муратов А.Р., доц. Матякубов Б.Ш. ва асс. А.У.Атаджанов қатнашдилар ва ер текислаш ишларини бажаришда лазерли ер текислагичнинг аҳамияти, ишлаш принципи ҳамда текислаш ишларни бажариш технологик жараёнлари бўйича маҳорат дарси, тренинг - семинарини ўтказишди.
22.07.2019 2906
“Мелиорация ва қурилиш машиналарини бошқариш” ўқув амалиёти
“Сув хўжалиги ва мелиорация ишларини механизациялаштириш” таълим йўналиши 2-босқич талабаларининг ТИҚХММИ ўқув-илмий марказида ўтказилаётган “Мелиорация ва қурилиш машиналарини бошқариш” амалиётида ўн битта ўқув амалиёти постлари ташкил этилган. Ҳар бир постда профессор-ўқитувчилар томонидан талабаларга назарий ва амалий билимлар бериб келинмоқда.
22.07.2019 1752
Ўқув амалиётида ижодий учрашув
“Гидромелиоратив ишларни механизациялаш” факультети “Сув хўжалиги ва мелиорация ишларини механизациялаштириш” таълим йўналиши талабалари билан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ансамблининг иқтидорли ёш хонандаси Нурали Шукруллаев билан ижодий учрашув бўлиб ўтди.
22.07.2019 1734
Институт илмий ўқув марказидаги тадқиқотлар
“Гидромелиоратив ишларини механизациялаш” факультетининг иккинчи босқич талабалар иинститут илмий ўқув маркази майдонларида ёзги амалиёт ГИМ кафедрасидан С. Меликузиев ва факультетнинг амалиёт ўташ учун келган 202-гуруҳ талабалари Ж.Абдужалилов, О.Одилов, С.Ахмаджонов, С.Ғуломов, З.Жўраев, А.Эшдавлатов С.Тўлқиновлар ҳамда 203-гуруҳдан А.Чонохунов ва Ш.Ўринбоевлар билан дала шароитида оддийгина бўш 0.5...1.5 литер хажимгача бўлган сув идишларидан чўл шароитида ҳаво таркибидаги намликни томчи ҳолатига айлантириш бўйича тажриба синовларини ўтказишди.
20.07.2019 1724
Институт талабаси Халқаро турнир ғолиби бўлди
2-3 июль кунлари Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида профессионал «К-1» яккакураш спорт тури бўйича Тошкент халқаро очиқ турнири бўлиб ўтди.
18.07.2019 1987
“Энг яхши мақола” номинацияси совриндорлари
“Энг яхши мақола” номинациясига Корея республикасидан Баексеок Университети профессор Ким Чан Мок ва Кюнгхэ Университети докторанти Парк Сюнг Лилар ҳам сазовор бўлишди. Ўзбекистон томонидан эса Тошкент Давлат шаркшунослик институти ходими Ёзиев Голибжон Лутфуллаевич ва Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ЭкоГИС маркази доценти Жулиев Мухиддин Комиловичлар худди шу номинациясининг соҳиби саналишди.
18.07.2019 1986
Амалдаги хизмат сафари натижалари
Институтимиз ректорининг 2019 - йил 10 - июлдаги 76х/c буйруғини бажариш мақсадида профессор М. Хамидов бошчилигида Ўзбекистон Республикаси Инноватсиён ривожланиш вазирлиги билан тузилган КХ-А-КХ-2018-297-сонли Давлат илмий-техника дастури доирасида Қорақалпоғистон республикаси ва Хоразм вилоятларига хизмат сафарлари ташкил этилди.
18.07.2019 1988