Янгиликлар
Истиқболли ҳамкорлик натижалари
«Ер ресурсларини бошқариш» факультети талабалари ва профессор-ўқитувчилари Ўзбекистон Миллий университети «Геодезия ва геоинформатика» кафедрасига тегишли амалиёт полигонида замонавий геодезик технологияларни амалиётда қўллаш бўйича ўз малакаларини ошириб келишмоқда.
29.06.2019 1949
ТАБРИКЛАЙМИЗ, ҚУТЛАЙМИЗ!
Матякубов Бахтияр Шамуратовични илмий даража билан қутлаб қоламиз!!!
29.06.2019 2186
«Ёшлар куни» муносабати билан
2-талабалар турар жойи манавият хонасида 30 июнь - Ёшлар куни муносабати билан Песпублика Ички ишлар вазирлиги маданият саройи ансамбилининг хонандаси Шукуруллаев Нурали билан ижодий учрашув бўлиб ўтди.
29.06.2019 2065
Битирув малакавий иши ва магистрлик диссертация ҳимоялари ишлаб чиқариш корхоналарида ташкил этилди
“Электротехнологиялар ва электр жиҳозларидан фойдаланиш” кафедрасига қарашли 5430200 - “Қишлоқ хўжалигини электрлаштириш ва автоматлаштириш” бакалавриат таълим йўналиши битирувчиларининг битирув малакавий ишларини ҳимоясини ва кафедрага тегишли 5А430201 - “Агросаноат мажмуи электротехник ускуналари ва электр таъминоти” мутахассислиги магистрантларининг магистрлик диссертация ҳимоясини “Ўзбекэнерго” АЖ илмий техник маркази МЧЖ да бевосита илмий марказ ходимлари иштирокида ўтказилди.
29.06.2019 2507
Бешта ташаббус ижроси
27 июнь куни “Қишлоқ ва сув хўжалиги энергия таъминоти” факультетининг Ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари, профессор-ўқитувчилари, “Жисмоний тарбия ва спорт” кафедрасининг ўқитувчилари ва “Дархон” маҳалласининг фахрийлари ва ёшлари билан ўзаро ҳамкорликда шахмат ва шашка спорт турлари бўйича мусобақалар ташкил этилди.
28.06.2019 2076
Ҳимоя натижалари
“Касбий таълим” (Ер тузиш ва ер кадастри) бакалавриат йўналишлари бўйича 2019 йилнинг 20 - июнда Тошкент шаҳар “Геодезия ва картография” касб-ҳунар коллежида битирув ишлари ҳимояси ташкил этилди. Касб таълими - 111000 (Сув хўжалиги ва мелиорация) бакалавриат таълим йўналиши 2019 йил 22-июнь куни ҳам Янгийул тумани Қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежида битирув малакавий ишлари ҳимояси Низом асосида Давлат аттестация комиссияси таркиби аъзолари билан ўтказилди.
28.06.2019 1925
Қабулдаги фаоллик
Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтидаги бошланғич ташкилотида институт раҳбариятининг таклифига кўра 2019-2020-ўқув йилига абитуриентларни қабул қилиш учун кўмаклашувчи «Ёшлар иттифоқи фаол талабалар гуруҳи» фаолияти 20 июндан йўлга қўйилди.
27.06.2019 1930
Давлат стипендияларига номзодларни саралаш жараёни якунланди
26-июнь кунининг биринчи ярмида Давлат стипендияларига номзодлар Информатика ва ахборот технологиялари фанидан, куннинг иккинчи яримида эса Ўзбекистон тарихи фанларидан синовлар ўтказилди. Информатика ва ахборот технологиялари фанидан номзодлар компютерлар орқали онлайн тарзда тест синовини топширишди
27.06.2019 1898
26 июнь - Халқаро гиёҳвандликка қарши кураш куни
2 - талабалар турар жойида 5 қават дарс хонасида давра суҳбати бўлиб ўтди. Ҳозирги кунда гиёҳвандлик глобал муаммолардан биридир. Аср вабоси деб баҳоланаётган “оқ ажал” қанчадан-қанча инсонларнинг бахтига зомин бўлаётгани, гиёҳванд моддаларни истеъмол қилишга одатланиш оқибатида ногирон, жисмоний ва ақлий нуқсони бор болалар дунёга келаётгани ҳақида ўйласак, янада сергак тортамиз.
27.06.2019 4081
Ғолиблар тақдирланди
29 май куни соат 14.00 да институтнинг 1-маърузалар залида ўқув курсида қатнашган профессор-ўқитувчиларни Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал Мулк Агентлиги томонидан тақдим этилган СЕРТИФИКАТ билан тақдирлаш маросими ўтказилди.
26.06.2019 2517
Магистрлик иши ҳимоя қилинди
25 - июнь куни "Экология ва сув ресурсларини бошқариш" кафедрасига қарашли «Сув кадастри ва СРСФ» хамда «Атроф-муҳит муҳофазаси» йўналиши магистратура мутахассислиги талабалари Махмудова У, Турсунова Ш., Оллониёзов С. ва Ахророва П., Исламова Г., Шоэргашева Ш.лар Ўзларининг илмий магистрлик диссертацияларини ДАК азолари ва профессор-ўқитувчилар олдида муносиб ҳимоя қилдилар
26.06.2019 2089
Чет тили фанидан имтиҳон
25 июнь куни Чет тили фанидан имтиҳон ўтказилди. Имтиҳонда 2 нафар докторантлар, 7 нафар магистратура мутахассислигида таълим олувчи 1-босқич магистрантлар, ҳамда 46 нафар бакалавр (кундузги шаклда) таълим олувчи 2-3-босқич талабалари иштирок этишди.
26.06.2019 2355
Марказий Осиё ёшларини дўстликка чорлаган саёҳат
«Сув, таълим ва ҳамкорлик» (Смарт Wатерс) лойиҳаси иштирокчиларининг Сурхондарё вилоятига ташрифининг илк куни ҳақида хабар берган эдик. Ушбу саёҳат Марказий Осиё минтақавий экологик маркази, АҚШ халқаро тараққиёт агентлиги(УСАИД), Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти (ТИҚХММИ) ҳузуридаги Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларни малакасини ошириш тармоқ маркази ҳамкорлигида таълим ва ҳамкорлик" (Смарт Wатерс) лойиҳаси доирасида амалга оширилди.
25.06.2019 2320
Ҳарбий кафедра талабалари билан учрашув
24 июнь куни “Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш” факультети “Бухгалтерия ҳисоби ва аудит” кафедраси профессор-ўқитувчилари ТИҚХММИ қошидаги Ҳарбий кафедра талабалари билан учрашув ташкил этилди.
25.06.2019 2063
Муваффақиятли ҳимоялар
22 июнь куни “Электротехнологиялар ва электр жиҳозларидан фойдаланиш” кафедрасида 2018/2019 - ўқув йилининг ўқув жараёни графигига асосан “Қишлоқ ва сув хўжалигини энергия таъминоти” факультети 5430200-«Қишлоқ хўжалигини электрлаштириш ва автоматлаштириш» таълим йўналиши битирувчи талабалари битирув малакавий ишларининг ҳимояси ўтказилди
25.06.2019 2051
Китобга ошнолик – зиёга ташналик
20 июнь куни институтнинг 1 – маърузалар залида “Гидромелиорация” ва “Гидротехника иншоотлари қурилиши” факультетлари талабалари иштирокида “Китобга ошнолик-зиёга ошнолик” рукнида тадбир ўтказилди.
24.06.2019 2363
Ҳомийлик ҳиммати
Бирлашган миллатлар ташкилотининг таррақиёт дастури лойиҳаси доирасида АҚШнинг “SouTec” компанияси “Доплер-профилографи”ни ҳомийлик ҳисобидан тақдим этди.
22.06.2019 2180
Битирув малакавий ишлар ҳимояси
Умурзаков Ўктам Пардаевичнинг ташаббусларига асосан “Ўзбекгидроэнерго” АЖ тасарруфидаги Чирчиқ ГЭСида “Сув энергияси ва насос станцияларидан фойдаланиш” кафедраси филиали ташкил этилиб, илк бор “Гидротехника қурилиши” факультети “Ирригация тизимларида сув энергиясидан фойдаланиш” таълим йўналиши битирувчи талабалари битирув малакавий ишларининг ҳимояси ўтказилди.
22.06.2019 2514
Беш ташаббус — ёшларга қанот
“Гидромелиорация” факультети 2 - босқич талабалари амалиёт ўтаётган масканда талабалар ўртасида спортнинг футбол тури бўйича мусобақа ўтказилди.
21.06.2019 2156
Томчилатиб суғориш афзалликлари
“Гидромелиоратив тизимлардан фойдаланиш“ кафедраси доценти Б.Аманов ҳамда ушбу кафедранинг 1-босқич магистрантлари А.Эркинов, Д.Ғуломов, И.Турсуновлар Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманида жорий қилинаётган томчилатиб суғориш далаларини амалий тадқиқ этиш учун 2019 - йил 17 - июнь куни «Чирчиқ-Оҳангарон Ирригация тизим ҳавза бошқармаси»га қарашли Ўрта-Чирчиқ тумани Ирригация тизим бошқармаси ходимлари ва хитойлик инвесторлар томонидан барпо этилаётган «Yakexin group» компанияси томонидан 56 гектарга пахта экинини томчилатиб суғориш жорий қилинган далаларни бориб кўришди.
21.06.2019 3724