Янгиликлар

Ҳамкорликдаги матбуот анжумани Ҳамкорликдаги матбуот анжумани
13 июнь куни Сув хўжалиги вазирлиги томонидан сув хўжалиги тармоқлари учун мутахассислар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш борасида амалга оширилаётган ишларга бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.
Илмий янгиликлар сари очиқ мулоқот Илмий янгиликлар сари очиқ мулоқот
13 июнъ куни "Қишлоқ ва сув хўжалиги энергия таъминоти" факультетининг бир гуруҳ ёшлари билан В-бинонинг 8-маърузалар залида институт Илмий - тадқиқотлар, инновациялар ва илмий - педагог кадрлар тайёрлаш бўлими бошлиғи Ш. Имомов, Илмий-инновацион ишланмаларни тижоратлаштириш бўлими ҳамда Иқтидорли талабаларнинг илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш бўлими ходимлари билан биргаликда учрашув ўтказилди.
Давра суҳбатида Давра суҳбатида
13 июнь куни «Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш» факультети Инглиз тили кафедраси катта ўқитувчилари Р.Т.Қодирова, Ф.Н.Умарова, Э.Х.Холмуродовлар ташаббуси билан Институт қошида жойлашган Ҳарбий кафедра ҳамкорлигида «Мардлар қўриқлайди ватанни» номли давра суҳбати ташкил этилди. Давра суҳбатида Ҳарбий кафедра курсантлари, офицерлари иштирок этишди.
Тонгги бадантарбия – танга қувват Тонгги бадантарбия – танга қувват
Ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари А.И.Азимов факультетга қарашли Талабалар турар жойида истиқомат қилаётган талабалар билан институт спорт мажмуасида 2019 йил 12 июн куни эрталабки соат 06:00 да гимнастика машғулотларини ва сўнгра икки гуруҳга бўлинган ҳолда, футбол мусобақасини ўтказишди
Талабаларимиз Халқаро кўргазмада Талабаларимиз Халқаро кўргазмада
Мамлакатимиз ҳамда чет давлатлар билан аграр соҳада ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида жорий йилнинг 12 июнидан уч кунлик “AgroTechMash” халқаро кўргазмаси ўз ишини бошлади.
Матбуот котиблари учун ўқув семинар Матбуот котиблари учун ўқув семинар
11 ва 12 июнь кунлари  вазирлик ҳузуридаги  "Талабалар медиа ижтимоий маркази "  Биринчи Республика ўқув семинари ўтказилди.
Илм йўлида тинимсиз изланиш Илм йўлида тинимсиз изланиш
12 июнь санасида, Нидерландиянинг Elsevier компанияси ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўртасида имзоланган “Илм-фан 2020” лойиҳаси доирасида ТИҚХММИ профессор-ўқитувчилари, докторантлари ва талаба-магистрантларининг илмий ишларини тўғри ташкил этишлари, уларнинг халқаро маълумотлар базасидан самарали фойдаланишлари, хорижлик ҳаммуаллифларни излаб топишлари учун “Scival аналитик тизимидан фойдаланиш” мавзусида Elsevier компаниясинг аналитик ечимлар бўйича Россия ва Марказий Осиёдаги маслаҳатчиси Андрей Петрович Локтев иштирокида семинар-тренинг бўлиб ўтди.
Мактаб ўқувчилари ТИҚХММИга қизиқиш билдирмоқдалар Мактаб ўқувчилари ТИҚХММИга қизиқиш билдирмоқдалар
Немис тилига ихтисослашган 60-сонли мактаб ўқувчилари институтимизга ташриф буюришди. Мактаб ўқувчиларига дастлаб, “Инновация ва илмий тадқиқотлар кластери” ва ундаги илмий фаолият ҳақида маълумот берилди.
Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг туҳфаси Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг туҳфаси
11 июнь куни Қашқадарё вилояти ҳокими Рўзиев Зафар Шаропович томонидан ТИҚХММИ раҳбарияти номига энг самимий ва эзгу ниятлар билан билимлар манбаи бўлмиш китоблар мажмуи тақдим этилди.
Китоб тафаккурни кенгайтиради Китоб тафаккурни кенгайтиради
"Ердан фойдаланиш" кафедраси ҳамда Олий математика кафедрасининг профессор-ўқитувчилар, факультет декан муовинлари, ташаббуси билан 4 - чи талабалар турар жойида талаба-ёшлар ўртасида мен севган китоб мавзусида тадбир бўлиб ўтди.
Прагада ўзбек ватандошлар ўртасидаги футбол турнири Прагада ўзбек ватандошлар ўртасидаги футбол турнири
Европа давлатларида яшаётган, меҳнат қилаётган ва таълим олаётган ўзбекистонлик юртдошлар ўртасида анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган футбол турнирида  институтимизнинг “Ирригатор” жамоаси фаол иштирок этди.
Мақолалалар ёзишда 2-давра суҳбати бўлиб ўтди Мақолалалар ёзишда 2-давра суҳбати бўлиб ўтди
11 июнь санасида институтимизнинг "Олий математика" кафедраси мудири проф. Худоёров Бахтиёр Алимович иштирокида Scopus маълумотлар базасидаги журналларда илмий мақолалар чоп эттириш бўйича 2-давра суҳбати бўлиб ўтди.
ҚУТЛУҒ УСТОЗ УЛУҒ ЁШДА ҚУТЛУҒ УСТОЗ УЛУҒ ЁШДА
Муҳайё опа Шоумарова 80 ёшингиз муборак бўлсин, қадрдон устоз!
Халқаро ёзги мактаб ўз фаолиятини бошлади Халқаро ёзги мактаб ўз фаолиятини бошлади
10 июнь кунидан бошлаб Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти (ТИҚХММИ)да Қозоқ-Немис университети ҳамда ТИҚХММИ талабалари учун халқаро ёзги мактаб ўз фаолиятини бошлади.
1 - даражали диплом соҳиби 1 - даражали диплом соҳиби
Тошкент Давлат Юридик институтида "Ягонасан, муқаддас ватан!" деб номланган кўрик - танлов бўлиб ўтди.
Самарқандга саёҳат Самарқандга саёҳат
«Ер ресурсларни бошқариш» факультети 3 - курс 303 - гуруҳ талабалари кўҳна Самарқанд шаҳрига ташриф буюришди.
Талабаларга талаблар Талабаларга талаблар
Кеча институтимиз ректори ТИҚХМИИнинг Ўқув илмий Марказида бўлиб, Геодезия ўқув амалиётини ўтаётган ЕРБ факультети 2-курс талабалари билан учрашди.
Билим олишда инновацион ёндашув Билим олишда инновацион ёндашув
Таълим тизимида инновацион фаолият самарадорлигини ошириш мақсадида “Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш” факультети, “Бухгалтерия ҳисоби ва аудит” кафедрасининг катта ўқитувчиси...
Ёшлар ўртасида жиноятчиликка қарши кураш Ёшлар ўртасида жиноятчиликка қарши кураш
Бугунги кунга келиб xалқаро тeрроризм, наркотрафик ва одам савдоси сингари трансмиллий жиноятларнинг инсон хавфсизлигига хуруж қилаётгани боис, улардан жабр чекаётганлар, афсуски, кўпчиликни ташкил этаётганлиги, ҳудуд ва чeгара билмайдиган бу жиноятларнинг ҳар бири жамият тараққиёти ва давлатлар ривожига жиддий xавф туғдирмоқда.
«Миллий ва диний урф-одатларимиз ва репродуктив саломатлик» «Миллий ва диний урф-одатларимиз ва репродуктив саломатлик»
7 - июнь куни ТИҚХММИ юрисконсульти У. К. Муратова, Ахборот-ресурс маркази директори в. б. М. Ахмедова, Ахборот-кутубхона ресурслари билан хизмат кўрсатиш бўлими мудири Ш. Нурматова, ГМ факультетининг Ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовини Х. Тўйчиев ҳамда талаба қизлари томонидан «Миллий ва диний урф-одатларимиз ва репродуктив саломатлик тўғрисида» тарғибот ишларини олиб бориш  мақсадида тадбир ўтказилди.