Янгиликлар
Хотин-қизлар қўмитасининг йиллик ҳисоботи
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида 16-сентабр куни, Институт раҳбарияти, институтда фаолият олиб бораётган жамоат ташкилотлари масъул ходимлари, факултет деканлари, кафедра мудирлари, профессор-ўқитувчилар, институт хотин-қизлар қўмитаси раисининг 6 ойлик ҳисоботини тинглашди.
17.09.2020 2704
Эрасмус+ DSinGIS лойиҳасининг сентябр ойига режалаштирилган онлайн бошқарув йиғилиши бўлиб ўтди
Мазкур йиғилишда лойиҳанинг Венгрия (Обуда университети, OU), Австрия (Залсбургдаги Парис-Лодрон университети, PLUS), Германия (Лейбниц Ўтиш даври иқтисодиёти мамлакатларида қишлоқ хўжалигини ривожлантириш институти, IAMO) ҳамда Ўзбекистондаги (ТИҚХММИ, ЎзМУ, ҚДУ, ТАҚИ, СамДАҚИ) ҳамкорлари иштирок этдилар. Йиғилишни лойиҳа координатори Лорант Фолдварй бошқариб борди.
10.09.2020 2648
Ноёб ва нодир истеъдод соҳиби
"Ер ресурсларини бошқариш" факультетининг бир гуруҳ ижодкор иқтидорли ташаббускор талаба-ёшлари ва профессор-ўқитувчилари "Адиблар хиёбони"да ўзбек халқининг буюк адиби Абдулла Орипов сиймоси акс этган ҳайкал қошида жам бўлишди.
10.09.2020 3258
Англияда чоп этиладиган “QS Global Education News” номли нуфузли журналда илк бор Ўзбекистон олий таълим муассасаси тўғрисида мақола чоп этилди
Quacquarelli Symonds (QS) халқаро рейтинг агентлигининг Англияда чоп этиладиган QS Global Education News хабарномасида “TIIAME only Uzbek institution represented in QS EECA rankings (ТИҚХММИ - QS EECA рейтингидан жой олган Ўзбекистоннинг ягона институти)” сарлавҳаси остида Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг эришаётган натижалар тўғрисида мақолани чоп этилиши Ўзбекистон ОТМлари учун юксак эътироф бўлди.
09.09.2020 2821
Иқтисодиёт ва Менежмент бўйича КAСКAД халқаро мактаби
7 сентябрь куни ўтказилган тадбирни Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ректори, КАСКАД Бошқарув қўмитаси раиси Ўктам Пардаевич Умурзаков кириш сўзлари билан оча туриб, онлайн тарзда ташкил этилган ушбу тадбирнинг аҳамияти борасида сўз юритиб уни Марказий Осиё ва Жанубий Кавказ минтақасидаги тарихий тадбир сифатида қайд этдилар.
09.09.2020 2495
Дала тажрибаларидаги фаолият
"Гидротехника иншоотлари ва муҳандислик конструкциялари" кафедраси мудири техника фанлари доктори, профессор Бакиев Машариф Рўзметович ва доцент Қаҳҳоров Ўктам Абдурахимовичлар ПСКОМ Гидроэлектростанцияси тўғонининг қурилишида грунтларни зичлаш жараёни бўйича олиб борилаётган дала тажрибаларида иштирок этишмоқда.
09.09.2020 2305
Янги ўқув йилига янгича ёндашувлар
ТИҚХММИ Қарши филиали директори З. Муқимов бугунги пандемия шароитида талабаларнинг соғлиги ва ижтимоий аҳволидан хабардор бўлиш, уларга 2020/2021 ўқув йили таълим жараёни билан боғлиқ янгиликларни етказиш мақсадида “Янги ўқув йили – янгича ёндашувлар, янгича имкониятлар йили” шиори остида 2 - курс талабалари билан “Директор ва талаба-ёшлар” онлайн учрашуви йўлга қўйилди.
04.09.2020 4597
Экстремизм, терроризм – ёшлар келажагига таҳдид
“Экстремизм, терроризм – ёшлар келажагига таҳдид” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказишни режалаштирдек. Бугунги Онлайн-тадбирга "Ер ресурсларини бошқариш" факультет декани Ш.Нарбаев, институт матбуот котиби Р.Жуманиёзов ва факультетнинг Ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовини Х.Эшова модераторлик қилди.
04.09.2020 2886
Замонавий, нуфузли, номдор нашр
"Замонавий таълим" журналнинг бу галги сони ТИҚХММИ "Педагогика, психология ва ўқитиш методикаси" кафедраси профессор-ўқитувчиларининг мақолалари билан музайян этилган.
04.09.2020 3375
“SUSADICA” – Марказий Осиёда қишлоқ хўжалигини барқарор ривожлантириш лойиҳаси докторантлари билан ҳамкорлик
Талаба-ёшларнинг илмий салоҳиятини ошириш, шахсий ривожланишлари учун қўшимча имкониятлар яратиш ҳамда илмий тадқиқотларда бевосита иштирок этиш орқали илмий меътод ва усуллар бўйича амалий кўникмаларга эга бўлишлари учун SUSADICA лойиҳаси жамоаси ТИҚХММИ талабалари билан лойиҳанинг Германияда таҳсил олаётган докторантлари ўртасида Tandem ҳамкорликни йўлга қўйди.
02.09.2020 2914
Илм - машаққат, масъулият ва мажбурият
29 август куни соат 14.00да ўтказилган “Илмий мaқoлa ёзиш вa нуфузли журнaллaрдa чoп этиш бўйичa мaслaҳaтлaр: "Scopus ва Web of Scienses” мавзусидаги онлайн вебинар муҳим аҳамият касб этди.
02.09.2020 2690
Қорабоева Насиба Абдувоҳидовадан институт жамоасига байрам табриги
Чет тили кафедрасида инглиз тили фанидан 43 йил дарс берган 85 ёшли Қорабоева Насиба Абдувоҳидовадан институт жамоасига байрам табриги. Ассалому алайкум Ҳурматли Ўктам Пардаевич, институт проректорлари ва профессор-ўқитувчилар барчангизни мустақиллик байрами билан табриклайман.
29.08.2020 2517
Япониянинг SATREPS дастури доирасида Ўзбекистонлик олимлар иштирокида қўлга киритилган дастлабки ҳамкорлик лойиҳаси вазифалари муҳокама қилинди
“Орол олди минтақасида ерлар шўрланишини камайтириш ва маҳсулдорлигини оширишга йўналтирилган сувдан фойдаланиш ва мониторингини олиб боришнинг янги технологиясини ривожлантириш” мавзусидаги лойиҳа “Орол олди минтақасида ерлар шўрланишини камайтириш ва маҳсулдорлигини оширишга йўналтирилган сувдан фойдаланиш ва мониторингини олиб боришнинг янги технологиясини ривожлантириш” мавзусидаги лойиҳа фаолиятини ташкил этиш ва унинг дастурининг муҳокамаси бўлиб ўтди.
27.08.2020 2694
Диний ва дунёвий маърифат - тарбия қуроли
25 август куни соат 11:00 да “ZOOM” платформаси орқали “Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш” факультети профессор-ўқитувчилари ҳамда талабалари учун “Талаба ёшлар орасида диний маърифатнинг ўрни ва аҳамияти” мавзусида онлайн маърифий учрашув ташкил этилди.
26.08.2020 3066
Танлов ғолиблари тақдирланди
ТИҚХММИ ва БМТ Тараққиёт дастури ҳамкорлигида 2020 йилда “СУВ ВА ИҚЛИМ ЎЗГАРИШИ” шиори билан республика ОТМ талабалари учун ташкил этилган танлов ўз якунига етди. Шу муносабат билан, 25 август куни, соат 11:00 да танлов ғолибларини тақдирлашга бағишланган онлайн учрашув ташкил этилди.
26.08.2020 2739
Энергетика соҳасидаги ислоҳотлар
20 август куни "Энергетика соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар” мавзусида ZOOM платформаси орқали маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Узоқ йиллар “Ангрен Иссиқлик станцияси” директори лавозимида фаолият олиб борган ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Аминов Носиржон Хасанбоевич ҳамда Энергетика вазирлиги, “Энергия самарадорлигини ошириш департаменти” директори Хакимов Музаффаржан Хабибуллаевичлар тадбир меҳмонлари бўлиб иштирок этдилар.
24.08.2020 2503
Илмий - тадқиқот ишларини олиб бориш мавзусидаги онлайн-вебинар
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти раҳбарияти, профессор-ўқитувчилари, магистрантлари билан техника фанлари доктори, академик Мирзиёд Мирсаидов ўртасида “Илмий ишларни бажариш, олиб бориш ва тадқиқот қилиш бўйича суҳбат” мавзусида онлайн – вебинар бўлиб ўтди.
22.08.2020 2663
Инсон ҳуқуқларини таъминлаш — бош мақсадимиз
"Инсон ҳуқуқларини таьминлаш - бош мақсадимиз” мавзусида ZOOM платформаси орқали маънавий-маърифий тадбир режалаштирилди. Бугунги Онлайн-тадбирга! "Ер ресурсларини бошқариш" факультет декани Ш.Нарбаев, институт матбуот хизмати раҳбари Р.Жуманиёзов ва факультетнинг Ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовини Х.Эшова модераторлик қилди.
20.08.2020 2935
Долзарб ва залворли мавзудаги диссертация муҳокамаси
18 август куни Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари инстиутида “Педагогика, психология ва ўқитиш методикаси” кафедрасининг ZOOM платформаси орқали кенгайтирилган йиғилишида ана шундай муҳим ва долзарб диссертациянинг муҳокамаси бўлиб ўтди.
18.08.2020 2692
Халқаро "Ёзги мактаб” ўз ишини онлайн шаклда бошлади
“Сув ресурсларини бошқариш асослари: назария, амалиёт ва илмий тадқиқотлар интеграцияси" мавзусида “Халқаро ёзги мактаб” ўз ишини онлайн шаклда бошлади. Халқаро ёзги мактаб ҳам тингловчилари Марказий Осиёнинг барча мамлакатларидан бўлган, шу жумладан, Афғонистонлик талабаларни ўз ичига олади.
17.08.2020 2446